Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

7 йиллик қамоқ таҳдиди ва тергов: «юзи қора» юлдузлар ҳозир қай ҳолда?

Қуйида эътиборингизга аввал қўзғалиб, кейинчалик мухлисларнинг эътиборидан четда қолган «юзи қора» футболчилар — Гринвуд, Менди ва Сигурдссон ҳаётининг тафсилотлари ҳақида сўз юритамиз.

Мейсон Гринвуд («МЮ»), Бенжамин Менди («Ман Сити») ва Гильфи Сигурдссон («Эвертон») анчадан бери АПЛда иштирок этмаяпти. Аммо сабаб жароҳатлар ёки мураббийларнинг ишончсизлиги туфайли эмас. Улар жиноий ишларга қўшилган ва тергов остида бўлиб туришибди.
Биз Премьер-лиганинг собиқ етакчиларининг қайғули ҳикояларини яна бир бор эслаймиз.

Nike Гринвуд билан ҳамкорликни бекор қилди, аммо «Манчестер Юнайтед» унга маош тўлашда давом этмоқда (ҳафтасига 75 минг фунт). Гринвуднинг қонун билан боғлиқ муаммолари январь ойининг охирида бошланган. Кейин унинг қиз дўсти Хэрриет Робсон Инстаграмда лаблари ва танасининг айрим жойлари жароҳатланган даҳшатли фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Робсон шундай деб ёзган эди: «Мейсон Гринвуд менга жуда жирканч шахсни эслатади». Яна бир қиз Гринвуднинг овози эшитиладиган аудиоёзувни ижтимоий тармоққа жойлаштирган - у ерда футболчи жуда қўпол равишда этикага тўғри келмайдиган сўзларни айтгани акс этган эди.

«Манчестер Юнайтед» бу борада аввал далилларни кутди ва бироздан кейин улар Гринвудни номаълум муддатга дисквалификация қилганликларини билдиришди. Бир неча кундан сўнг футболчи зўрлаш ва ўлим билан таҳдид қилишда гумонланиб ҳибсга олинган. Бунгача иш бошқача тарзда амалга ошган: у фақат тан жароҳати етказиш сифатида кўриб чиқилган. 2 февраль куни Мейсон тергов давомида полициядан гаров эвазига озод қилинди. Шундан сўнг Гринвудда бошқа муаммолар юзага келди - Nike Мейсонни тарк этди ва FIFA 22, Konami eFootball и Football Manager 2022 футбол симуляторлари уни ўз ўйинларидан олиб ташлашди. «МЮ» мухлислари Гринвуд номи ёзилган бланкни исталган жойга улоқтириб ташлашди. Футболчининг номи туширилган барча маҳсулотлар «Манчестер Юнайтед» онлайн-дўконидан олиб ташланди.

Бироқ қизиқ томони, Daily Mailнинг маълум қилишича, Гринвуд «Юнайтед»дан ҳафтасига 75 000 фунт маош олишда давом этмоқда. Апрель ойи бошида «Манчестер Юнайтед»нинг айрим мухлислари Мейсон ҳамон клуб веб-сайтида кенгайтирилган таркиб футболчиси сифатида қайд этилганини пайқашди. Мухлислар ижтимоий тармоқларда «Юнайтед» ҳужумчини ортга қайтаришга интилаётганини тахмин қилишди, бироқ раҳбарият буни рад этди.

Бунга клуб расмийлари қуйидагича изоҳ беради: Мейсоннинг мақомида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Январь ойида у аъзоликдан олиб ташланганидан кўп ўтмай, унинг профилини клуб иловасидан ҳам олиб ташлаганмиз. Бу Мейсонни илованинг интерактив элементларидан чиқариб ташлаш учун қилинган. Аммо унинг профили ҳеч қачон веб-сайтдан ўчирилмаган, чунки у «Манчестер Юнайтед» футболчиси бўлиб қолмоқда, гарчи у суд жараёни давом этаётган пайтда жамоанинг бир қисми бўлмаса ҳам», - дейилади баёнотда.

Бир неча ҳафта ўтгач, Гринвуд «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, бироқ журналистлар Крис Уилер (Daily Mail) ва Саймон Стоун (BBC) уларни ёлғон деб изоҳлади: «Мейсон Гринвуд «Юнайтед» машғулотларига қайтмади ва ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга қарамай, унинг аҳволи ўзгармаган», - деб ёзди Уилер твиттердаги расмий саҳифасида. Гринвуднинг қамоқ муддати 30 апрелда тугайди, бироқ у узайтирилиши ҳам мумкин. У қилган зўравонлик Буюк Британияда жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин, жинсий ҳуқуқбузарликлар учун эса - 4 дан 7 йилгача. Буларнинг барчаси калтаклаш даражасига боғлиқ, прокуратура унга нисбатан жиддийроқ моддани қўллаши мумкин. Агар Гринвуд айбдор деб топилса, аниқ натижа «МЮ» томонидан санкцияларгача етиб бориб, унинг клуб билан шартномаси бекор қилинишига олиб келади.

Менди 134 кунни ҳибсда ўтказди ва ҳозир у дўстлари билан сайр қилмоқда

Бенжамин Мендининг вазияти эса анча жиддийроқ. 2021/22 йилги мавсум бошида француз тўртта жинсий зўравонлик эпизодида айбланган эди. Вақт ўтиши билан иш тўққизта жиноятга айланди. Менди буларнинг барчаси билан 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг августигача бўлган муддатда аралашиб қолган. 2021 йил август ойида Менди ҳибсга олинди - у Ливерпулдаги HMP Altcourse қамоқхонасида бўлиб, унда Б тоифасидаги маҳбуслар сақланади (Буюк Британиядаги энг кўп маҳбуслар). 23 декабрь куни эса футболчи А тоифасидаги маҳбус (ўта оғир жиноятлар, жумладан зўрлаш учун тайинланган) сифатида ҳибсга олинди ва Манчестердаги қамоқхонага олиб кетилган.

2022 йил январь ойида Менди гаров эвазига озод қилинди - у 134 кунни ҳибсда ўтказди. Аммо француз учун чекловлар тугамади: Менди оёғига электрон билагузук тақиб, ҳар куни полицияга хабар беришга мажбур бўлди. Менди билан бирга 40 ёшли Луи Саа Маттури бу ишда иштирок этмоқда - у худди шу жиноятларда айбланади. Ҳозир иккаласи 25 июлга белгиланган суд жараёнини кутмоқда. Бунга параллель равишда, судгача бўлган кичик мажлислар бўлиб ўтди, уларнинг охиргисида Менди озод қилинди. Кейингиси эса 23 майга белгиланган.

Сигурдссон устидан суд жараёни уч марта қолдирилди. Ушбу жанжаллардан олдин Гильфи Исландия футболи афсонаси эди.

У кўп мавсумларни Премьер-лигада юқори савияда ўтказди. 2021 йилнинг ёзида Сигурдссон вояга етмаганларга жинсий зўравонлик қилишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. «Эвертон» футболчини дарҳол дисквалификация қилди. Исландияликнинг исми айтилмаганига қарамай, кўпчилик ким ҳақида гапирилаётганини тезда тахмин қилишди. Сигурдссон гаров эвазига озод қилинди, энди исландиялик хавфсиз уйда суд қарорини кутмоқда.

Британия ОАВнинг ёзишича, ярим ҳимоячи кўплаб тинтувлардан ўтган, у бир неча бор сўроқ қилинган. «Полиция томонидан бир нечта ашёлар аниқланган. У ўта оғир жиноятлар бўйича сўроққа тутилган», — деб ёзади The Sun. Daily Mail нашрининг ёзишича, исландиялик устидан суд жараёни аллақачон уч марта қолдирилган, янги сана эса 16 июль. Сигурдссон аллақачон 32 ёшда эканлигини инобатга олсак, унинг футболчилик фаолияти якунланган бўлса ажаб эмас.

Киритилди: 24.04.2022 15:02. Ўқилди: 6577 марта. Фикрлар: 8 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

30.08.2025. АПЛ. 3-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.