Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳавога учган 105 миллион евро ёхуд Погба ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги эртак якунланди

Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳикояси якунига етди. Инглиз клуби бир неча йил аввал 105 миллион евро эвазига сотиб олган франциялик футболчининг кетишини расман эълон қилди. Шу сабаб бугун биз Погбанинг Англиядаги фаолияти ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

Поль Погба иқтидорли футболчи. Аммо унинг карьераси унданда омадсизроқдек, чамамизда. Француз хавбеки “МЮ”дан текинга “Ювентус”га ўтган. Туриндаги бир неча йиллик ажойиб мавсумдан сўнг 105 миллион евро эвазига “Олд Траффорд”га қайтиб келди. Энди эса яна Турин сафари учун чипта олишга яқин турибди. Французнинг “қизил иблислар” сафидаги фаолияти эса оддий бўлди. Қисқа қилиб айтганда, Поль манкунианликлар сафига қўшилиб, ўзи ўтирган шохни арралади.

Олти йил олдин, Погба “Манчестер Юнайтед”га қайтганида, бу инглиз клубини юқори чўққиларга олиб чиқиш тахмин қилинган ва ташқи томондан қараганда ҳам шундай кўринар эди. Ўша пайтда француз футболчиси атиги 23 ёшда бўлса-да, футбол жамоатчилиги таниган юлдуз ҳисобланар, том маънода "Ювентус" етакчиси эди. Погбанинг Премьер-лигада порлаши учун ҳамма нарсаси бор, бироқ, олти йилни сарҳисоб қилиб кўрсак, француз ўз имкониятларидан етарлича фойдалана олмагани ва бунга баъзи нарсалар тўсиқ бўлганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Асосий айбдор Погбами? Бу саволга ҳа деб ҳам, йўқ деб ҳам жавоб бериш мумкин. Бир томондан француз ўз жароҳатлари қурбонига айланди. Бу ҳолат олти йил давомида жуда кўп кузатилди, шунинг учун у кўп вақтни шифохонада ўтказиб юборди. Бошқа томондан эса Погба "Манчестер Юнайтед"да бўлаётган тартибсизликларнинг қурбонига айланди. Жозе Моуриньо ва Оле-Гуннар Сульшер “Олд Траффорд”да турли хил тактик футбол қуришга ҳаракат қилди. Бу уни вақти-вақти билан ўз позициясини ўзгартиришга мажбур қилди. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед"да доимий равишда ўйинчиларнинг ротацияси кузатилди, бу ҳам унинг барқарорлигига жиддий зарба берди.

Бироқ, буларнинг барчаси Погбанинг баҳоналарига ўхшайди. Унинг “Манчестер Юнайтед”даги бутун фаолиятининг қайсидир қисми ажойиб мавсумлардан, яна қайсидир қисми эса пасайишлардан иборат. Француз ўзи ҳоҳлаганида юқори савиядаги ўйин кўрсатиши мумкин эди. У жорий мавсум бошидаёқ, аниқроғи 4-турга келибоқ 7 та голли узатмани амалга оширди. 2018/2019 йилги мавсумнинг 11-турига қадар 8 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган ва бу фантаситик натижа эканлигини таъкидлаш шарт эмас. Қолаверса, Россия майдонларида бўлиб ўтган ЖЧдаги Погбанинг ҳаракатларини эслашимиз мумкин.

Француз инглиз клубида ҳам ўз даражасидаги ўйинни намойиш қилган бўлиши мумкин , аммо "Манчестер Юнайтед"да етарлича мотивация етишмагани аниқ. "Ювентус"да уни тажрибали Пирло, Кьеллини, Бонуччи каби футболчилар қўллаб-қувватлаган ва улар билан ажойиб ўйин кўрсатган ва унда ортиқча босим йўқ эди. Бироқ, "Манчестер Юнайтед"да уни етакчи, жамоани бошқарадиган, клубнинг таянчига айланадиган футболчи сифатида қабул қилишди. Бироқ, Погба тажрибасиз эди ва табиийки, у бу номни кўтара олмади.

Шу маънода, бугунги "Ювентус"га ҳақиқатан ҳам у керакми, деган савол туғилади. Ҳозирда туринликларга жамоани олдинга торта оладиган етакчилар керак. Албатта, айни пайтда “Ювентус”да ҳам катта номлар етарлича бор, аммо кўп эмас. “Манчестер Юнайтед” Погба учун маош тўлаганини ҳисобга олмаганда, фақат трансфер учун кўпроқ (105 миллион евро) пул сарфлади. "Ювентус" эса футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олади ва Погба яна Манчестердаги каби ўйин намойиш қилса, “кекса синьора” учун катта йўқотиш бўлмайди.

Аслида ҳикоя ачинарли. Иқтидор, жисмоний ҳолат бўйича Погба ўз тенгдошлари орасида энг яхши марказий ярим ҳимоячига айланиши керак эди. Аксинча, у ўзини тўлиқ очиб бера олмаган яна бир футболчи сифатида ёдда қолади. У учун Европа лигасида ғалаба қозониш етарли эмас.

Жаҳон чемпионатидаги муваффақият эса Погба кўп нарсага эриша олиши мумкинлиги, аммо эриша олмаганининг рамзи ва исботидир.

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 02.06.2022 22:45. Ўқилди: 4210 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

12.05.2024. АПЛ. 37-тур.
20:30
Ман. Юнайтед
0-1
Арсенал

Навбатдаги учрашув

16.05.2024. АПЛ. 34-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.