Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ» Чемпионлар лигасисиз қийналиб қоладими?

«Манчестер Юнайтед» трансферлар ва маошларга пул сарфлашга кўниккан - энди эса харажатларни тартибга келтиришга тўғри келади.

Мавсум-2016|2017да жамоа Deloitte Football Money League рейтингида биринчи ўринни эгаллаганди (676,3 млн. евро даромад) - 2020|2021 якунларига кўра, 5-поғонага шўн­ғиди (558 млн.).

Мабодо, «Юнайтед» янги молиявий йилда позициясини йўқотмаса, кейингисида аниқ «чўкиши» аниқ - клуб Чемпионлар Лигаси орқали келадиган ёғликкина мукофотлардан мосуво.

Жорий мавсум «МЮ» ЧЛда минимум 52 млн. фунт ишлади. Солиштириш учун: Европа Лигаси ғолиби «Айнтрахт»нинг мукофот пули 21,7 млн. евро (18,4 млн. фунт)ни ташкил этди. Тўлиқ молиявий тақсимот йўқ, аммо биз клубнинг жорий ва ўтган мавсум ўртаси - 1 июлдан 31 декабргача бўлган даврдаги расмий ҳисоботларини солиштиришимиз мумкин. Улар ичида икки жиҳат алоҳида эътиборга молик:

*** Роналдунинг футболкаси сотувидан 400 триллиард (исталган суммани ёзинг) ишлангани - сафсата. Бу - юлдузларнинг фамилияси уларнинг трансфери ва маоши учун сарфланган пулларни оқлаш учун етарли эмаслигига яна бир мисол.

*** 2021 йилнинг иккинчи ярмидаги «матчдэй» ва клубнинг умумий даромади ошган, лекин бу «МЮ»нинг харажатларидан даромадлари ортиқлигини англатмайди.

Сабаб - трансферлар ва маош фондининг кенгайгани. Кварталлар ўртасидаги солиштирувлар кўрсатмоқдаки, йилнинг биринчи чорагидаги маошлар харажати 71,9 (йилига 287,6) млн.дан 88,5 (йилига 354) млн.гача - бир йилда 23,1 фоизга ошган! Клуб энди Чемпионлар Лигаси ўрнини қоплаш учун шу билангина чекланади.

Daily Mail хабарига кўра, «Брайтон»га 0:4 ҳисобида имконият бой берилгач (шу учрашувдан кейин «МЮ» ЕЧЛга чиқишдан батамом маҳрум бўлганди), айрим юлдузларнинг шартномаларидаги бандлар фаоллашди - Де Хеа ва Роналду билан боғлиқлари маълум: испаниялик кипер ва португалиялик ҳужумчининг маоши 25 фоизга қисқаради. Яъни, клуб икки юлдуздан 11 млн. фунт тежайди. Бунақаси мавсум-2018|2019 якунида («Манчестер Юнайтед» 6-ўринни эгаллаганда) ҳам кузатилган: маошлар қисқариб, келгуси йил яна аввалги ҳолига қайтганди.

Энг кўп пул оладиган футболчилар маошини қисқартириш - харажатларни камайтиришнинг ягона чораси эмас. Якунланган мавсумда деярли майдонга тушмаган 6 футболчи ёзда «МЮ»ни эркин агент мақомида тарк этишади. Етакчилар маошининг қисқариши ва Погбанинг кетиши орқали жамоа қарийб 60 млн. фунтни тежайди - бу «қизил иблислар»нинг еврокубоклар жорий мавсумида ишлаб топган пулидан кўпроқ демакдир.

«МЮ»даги маошлар бўйича топ-ўнликда келгуси мавсум сезиларли ўзгаришлар кузатилади. Жамоани тарк этадиган Хуан Мата ҳам шулар жумласидан: испаниялик футболчи ҳафтасига 160 минг ёки йилига 8,3 млн. фунт ишлаб топарди. Шунингдек, сотилиши деярли аниқ бўлиб улгурганлар ҳам йўқ эмас - улар орасида ҳафтасига 250 минг фунт оладиган Антони Марсьяль бор. Рўйхатдагилардан яхшигина жамоа тузса бўлади.

«МЮ»нинг ортиқча юклардан қутулиши аниқ. Энди олдинда энг қийини бор - янги дахмазалар билан шартнома имзоламаслик.

Киритилди: 05.06.2022 09:00. Ўқилди: 3057 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.09.2025. АПЛ. 4-тур.
20:30
Манчестер Сити
3-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. АПЛ. 5-тур.
21:30
Ман. Юнайтед
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.