Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Погба «МЮ»га аввалдан кераксизмиди?

Футболда пул топиш ҳам бир санъат аслида. Қуйида Погба ва Райоланинг “Манчестер Юнайтед” билан янги шартномаси пайтидаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Поль Погба фаолиятида иккинчи марта “Олд Траффорд”ни текинга тарк этмоқда. Иккала ҳолатда ҳам "МЮ" уни сақлаб қолишга ҳаракат қилди, аммо Поль якунда кетишга қарор қилди - у афтидан "Ювентус"га қайтади.

Шу билан бирга, француз ҳақидаги Pogumentary номли ҳужжатли фильмнинг трейлери ҳам чиқди. Фильмнинг ўзи жума куни эфирга чиқиши кутилмоқда ва унинг "Юве"га ўтиш ҳам худди шу вақтда эълон қилиниши мумкин.

Трейлернинг бир қисми 2021 йил июль ойидаги Погба ва унинг агенти Мино Райола ўртасидаги телефон суҳбатида намоён бўлди. Улар "Манчестер Юнайтед" таклиф қилган янги шартномани муҳокама қилишган. Бунга кўра, Полнинг маоши эски шартнома бўйича ҳафтасига 290 минг фунтдан кўтарилиши керак эди.

Мана улар бу масалани қандай муҳокама қилишган:

Райола: Поль, сенинг вазиятинг деярли аниқ. Шартнома борасида ҳеч қандай ортиқча фикр бўлиши мумкин эмас.

Погба: "Манчестер Юнайтед" менга иккинчи таклиф билан чиқдими?

Райола: Ҳа. Улар сенинг қолишингни хоҳлашмоқда. Лекин менимча, уларнинг таклифи буни акс эттирмайдиганга ўхшайди. Мен уларга: “Полнинг қолишини истасангиз, таклифнинг молиявий томонларини яхшилашингиз керак деб айтдим. Мен уларга тушунтираман, агар улар сени атрофингда жамоа қуришни хоҳламаса, трансфер масаласида иш очилади.

Погба: Улар менимча бизни алдашяпти. Қандай қилиб ўйинчига унга мутлақо кераклигингни айтсанг-у, лекин ҳеч нарса таклиф қилмаслигинг мумкин? Мен ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганман.

Ўша пайтда оммага нима маълум эди?

Хўш, агар Погбанинг эътирози нимадан иборат? Гап шундаки, иккала томон ҳам тўлиқ шартлар бўйича келиша олмаган, Погба ҳеч қандай товон пулисиз кетмоқда. Ўтган мавсум июлда Погбанинг "Манчестер Юнайтед" билан янги шартномаси ҳақида кўп хабарлар тарқалган эди.

• Sky Sports нашрининг ёзишича, Погба ва инглиз клуби вакиллари ўртасидаги музокаралар ҳеч нарсага олиб келмаган ва француз янги шартнома таклифини рад этган. Манбанинг қайд этишича, шартнома узайтирилиши эҳтимолдан йироқ эмас.

• Ўшанда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер музокаралар давом этаётганини айтганди: «Менинг Поль билан бўлган барча мулоқотим унинг мавсумни интиқлик билан кутаётганига боғлиқ. У ўйнашни хоҳласа, биз бундан миннатдор бўламиз. Погба ҳақида ҳар доим миш-мишлар бўлиб келган, лекин тўлиқ тафсилотларини билмайман. Бу ҳақда айтадиган гапим йўқ, — дея қўшимча қилади норвегиялик.

• ESPN хабарига кўра, Манчестер клуби шартномани узайтиришни даргумон деб ҳисобламоқда.

• Июль ойи охирида Sky Sports нашри Погба «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолашни истисно қилмагани ҳақида маълумот тарқатди - аммо франциялик футболчи молиявий томонлама яхшироқ таклифларни кутмоқчилиги маълум.

• Жамоадан кетиш ҳақида кўп миш-мишлар тарқалди. Асосий даъвогар "ПСЖ" эди, аммо бу трансфер ҳеч қачон амалга ошмади.

Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" билан шартномани узайтитиш эҳтимолдан йироқ.

Киритилди: 18.06.2022 12:16. Ўқилди: 2052 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.