Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европа тарихидаги энг қиммат фирибгар футболчи. Лукаку ўзини юқори даражадаги ҳужумчи деб билади, лекин у ҳеч қачон бундай бўлмаган

Ромелу Лукаку 8 млн евро эвазига "Интер"га қайтди. "Челси" футболчига бўлган ҳуқуқларни ўзида сақлаб қолади, аммо жамоага унга керак бўлиши даргумон, ҳеч бўлмаганда уларни Томас Тухель бошқараётганда.

DailyMail нашри "Челси" тарихидаги энг муваффақияциз трансферлар топ-10 талигини тузиб чиқди, Лукаку эса Шевченко, Кепа ва Торресни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ клуб футболчи учун ўз тарихидаги рекорд даражадаги 113 миллион евро тўлаганди. Лукаку аллақачон 29 ёшда, унинг асосий устунлиги, кучи ва тезлиги аста-секин йўқолади. Шу боис, "Челси" ҳеч қачон сарфланган маблағни қоплай олмайди.

Лукаку ўтган мавсумда барча мусобақаларда 15 та гол урди. Энг ёмон кўрсаткич эмас, лекин кутилган рақамлар эмас. Гап шундаки, Лукаку умуман топ ҳужумчи бундай мақомга эгами? Болалигиданоқ Ромелу ўзининг жисмоний устунлигидан фойдаланган. Болалар турнирларида у гавдаси каттали туфайли тенгдошлари орасида ажралиб турган.

Лукакуда тезлик ва кучнинг ўзига хос комбинацияси, спорт менталитети ва гол уриш қобилияти бор. Демак, "Челси" уни 18 ёшида сотиб олгани ажаб эмас. Аммо кейин маълум бўлдики, топ-клубда ўйнаш учун кучнинг ўзи этарли эмас. Ромелу ижара асосида "Вест Бромвич"га юборилди, у ерда Лукаку мунтазам ўйнади ва ҳатто бир мавсумда 17 та гол урди. Муносиб, аммо ажойиб натижа эмас (Премьер-лига тўпурарлари рўйхатида 6-ўрин).

Кейин лиганинг ўрта жамоаси бўлган "Эвертон" уни сотиб олди. Бу ерда Лукаку энг узоқ барқарорлик даврини кўрсатди - уч мавсум давомида у 20 тадан кам гол урмади, аммо Гудисонда тўрт йил давомида у Премьер-лиганинг энг яхши тўпурарлари учлигига фақат бир марта кирди. Бироқ, бу “Манчестер Юнайтед”ни унинг учун деярли 85 миллион евро тўлашга кўндириш учун етарли бўлди. Бу ерда Лукаку на Моурино, на Сульшер қўл остида тўпурар бўла олмади. У шубҳасиз умидларни оқлай олмади ва икки йилдан сўнг "Интер"га 74 миллионга сотилди.

Бу ерда у ўз футболчиларининг салоҳиятини очиш қобилияти бўйича дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлган Антонио Конте қўлига тушди. Лукаку "Интер" тизимига жуда мос тушди, у иккита ажойиб мавсум ўтказди ва жами 64 та гол урди.

Шу вақт ичида Лукаку Белгия терма жамоаси етакчиларидан бири бўлган ва ҳатто терма тарихидаги энг яхши тўпурарга ҳам айланган. Бироқ, бу ерда иккита "аммо" бор: 1) иқтидорлар даражаси ва сони бўйича, бу йиллар давомида Белгия дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлган, шунинг учун Лукаку бу даражага чиққан; 2) Ромелу кўп голларини Шотландия ёки Гибральтар савиясидаги жамоаларга урган.

"Одамлар Роберт Левандовски, Карим Бензема, Харри Кейн ҳақида гапирганда, уларни "жаҳон тоифасидаги" футболчилар деб аташади, лекин гап менга келганда, бу шунчаки "яхши ўйинчи"га тушади", - деди Лукаку 2021 йилнинг ёзида.

Албатта, Ромелу ажойиб ҳужумчи. Аммо у “жаҳон савияси” даражасига чиқмаяпти – бу унинг фаолиятидаги голлар статистикасидан далолат беради.

Бироқ, Лукаку бозорда жуда талабчан ҳужумчи сифатида қола олди. Умуман олганда, клублар Ромелуга трансферлар учун 333,5 миллион евро тўлаган, бу футбол тарихидаги энг катта сумма.

Яна бир ҳақиқатни кўриб чиқишга арзийди. Кўп гол урмайдиган, аммо жамоада меҳнат қилиб бунинг ўрнини босадиган ҳужумчилар кўп. Лукаку улардан бири эмас - у кўп ёрдам бермайди, ҳимояда ишламайди ва жуда заиф прессинг қилади (буни ўтган мавсумдаги статистикаси ҳам тасдиқлайди). Бу унинг "Челси"га мос келмаслигининг сабаби эди, бу ерда Тухель марказий ҳужумчи сифатида номинал ярим ҳимоячи Кай Хаверцдан фойдаланишни афзал кўрди.

Шу билан бирга, Лукаку ўизидан жуда фахрланади ва унинг иқтидори сеҳрига ишонмайдиган мураббийлардан хафа бўлади. "Челси"да Виллаш-Боаш билан, "Манчестер Юнайтед"да Моуриньо билан ҳам шундай бўлди. Худди шу нарса "Челси"га қайтганида ҳам содир бўлди, трансфердан бир неча ой ўтгач, Лукаку шов-шувли интервью берди ва у ўз позициясидан қанчалик норозилигини ва "Интер"га қайтишни орзу қилишини айтди.

Балки Лукаку Европада сўнгги ўн йилликдаги энг юқори баҳоланган ҳужумчидир. Ўзининг трансферлари учун ақл бовар қилмайдиган харажатлар билан у ҳеч қачон Европанинг топ 5 лигасида тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқмаган ва ўзини кўрсата олган ягона топ-клуб бу "Интер" эди.

Киритилди: 05.07.2022 14:34. Ўқилди: 3699 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
1-1
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

07.05.2024. АПЛ. 36-тур.
00:00
Кристал Пэлас
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.