Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед" Эрдевизия филиалига айланиб қолмоқда. Бу яхши бўлмаслиги мумкин

 “МЮ”нинг янги футболчиси Лисандро Мартинес турли позисияларда, жумладан, ҳимоя зонасида ҳам ўйнади. Аммо кўпинча Эрик "Аякс” ҳимоя марказида аргентиналикдан фойдаланган. Магуайр ҳамон сардор эканлигини ҳисобга олсак, икки ҳужумкор ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушиши эҳтимоли бор.

Аввалроқ Ван Гал таркибни фаол равишда кучайтирган эди, бироқ буюклиги сер Алекс Фергюсоннинг даврида қолиб кетган "Манчестер Юнайтед"га янги футболчилар қай даражада мос келиши ҳақида ўйламаганди. Ди Мария, Фалькао ёки Швайнштайгер “МЮ”ни чемпион қилолмас эди.

Одатдагидек, голландиялик мураббийлар трансфер қилишни ёқтиришади, аммо янги футболчилар ҳар доим ҳам иш беравермайди. Айтганча, Ван Гал ҳақида. Голландиялик мураббий Тимбернинг трансферига тўсқинлик қилганга ўхшайди. Тен Хаг дастлаб голландиялик ҳимоячини жамоага жалб қилишга уринди. Аммо футболчи “Аякс”да қолишини айтди.

 Луи Тимберга мунтазам ўйин амалиёти бўлмаса, жаҳон чемпионатисиз қолиб кетишини айтган. Унинг рақобатчилар эса Ван Дейк ва Де Лигт бўлгани учун 21 ёшли ҳимоячининг қарорини тушуниш мумкин. Шунингдек, Лисандро Мартинесга Премьер-лигадан қизиқишлар бўлди. Уни “Арсенал”га чақиришди, бироқ аргентиналик ўзи бирга ишлаган мураббийни танлади. Эрик, шунингдек, “Фейноорд”дан Маласия билан шартнома имзолади.

Мартинес "Манчестер Юнайтед"да ажралиб туради

Қалта бўйли марказий ҳимоячи Премьер-лигада илдиз отиши мумкин, лекин тажриба ҳам керак. Лисандро бор-йўғи 24 ёшда, халқаро тажрибага эга эмас - у захирада ўтирган ҳолда расман Америка кубогини қўлга киритди. Бунгача “Манчестер Сити”да ўйнаган Отаменди термада асосий таркиб футболчиси бўлган. Футболчиларни таққослаш мумкин, аммо Лисандро кўпинча ўзига етишмайдиган жисмоний кучни, футболни яхши ўқий олиши ва ақли билан қоплайди.

Тен Хаг бўйи 175 сантиметр бўлган йигитни асосий таркибда тушириши номаълум. Лисандро Магуайрни захира ўриндиғига ўтқазса, "Манчестер Юнайтед" мухлислари хурсанд бўлишадими? Эрик Гаррини муҳим футболчи деб ҳисоблайди, ишониш қийин.

Мартинеснинг ўзи ажойиб футболчи. Ноодатий марказий ҳимоячи, тўп билан мукаммал ишлай олади. Манчестер ҳам қизиққан Лаимер каби қарорлар қабул қилади. Аммо "Юнайтед"да Погба ўзини кўрсата олмади ва Полни схемага киритиш Лисандро ёки Конраддан кўра осонроқ.

Эриксеннинг мустаҳкам пойдеворда ўрни йўқ

Кристиан нима учун “Манчестер Юнайтед”ни танлагани аниқ. Даниялик тен Хаг билан "Аякс"да бирга ишлаган. Эриксен Премьер-лиганинг деярли ҳар қандай клубининг майдон марказини кучайтиради, у автоном футболчи. Бундай футболчилар голли вазият яратишга уста бўлади. Аммо Контенинг "Интер"даги схемаларида даниялик учун қанчалик қийин бўлганини эсланг. У ўзининг фойдали эканлигини дарҳол исботламади, у жуда кўп ўйинда заҳирада қолди. "Брентфорд"да эса у етакчи эди, "Манчестер Юнайтед"да бошқача бўлади. “Қизил иблислар”нинг ўз етакчилари бор.

Эриксен қисман Брунога ўхшайди. Тен Хаг "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"нинг устунлигига тупуриб, ўжарлик билан "Манчестер Юнайтед" майдонининг марказини "Аякс" филиалига айлантирадиган вазиятни тасаввур қилиш қийин. Таянчда Мартинес олдинроқда эса, Бруно ва Эриксен ўйнаса, жамоа босимга дош бера оладими? Мана шу савол бор. Унинг устига ҳужум чизиғида прессинг уюштиришни истамайдиган Роналду ва Санчо бўлса. Бундай ҳолатда тен Хаг катта эҳтимол ҳар томонлама ютқазади. Гарчи, Бергҳуисни “Аякс”да ҳимоявий ўйинга ўргатган бўлсада. Эриксен ва Бруно тизимли футболчилар сирасига кирмайди. Унинг устига уларни ҳимоявий ўйинда деярли кўрмаганмиз.

Ҳали ҳам ҳужумчи етишмаяпти

Роналдунинг жамоада қолиши Хагнинг муаммоси бўлиши мумкин. Балки Криштианусиз “Манчестер Юнайтед” янада қизиқарлироқ бўлар. Тўғрироғи, фахрийсиз ва янги марказий ҳужумчи билан. Роналду яғинга бормади. Машғулотларни ҳам бирин-кетин ўтказиб юбормоқда. У ўзига янги жамоа излаётгани шубҳасиз. Аммо уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган гранд жамоалар топилмаяпти. Ҳатто Саудия Арабистони шаҳзодалари ҳам Португалия афсонасига 250 миллион евролик маош таклиф қилишганини рад этди.

“Манчестер Юнайтед” эса янги футболчиларни кутмоқда. Мураббий де Йонгни ишонтириши мумкин. Аммо Френки ҳам худди Де Лигт каби "Бавария"га ўтишни хоҳлаши турган гап, чунки улар у ерда совринларга анча яқинроқ бўлади. Аммо марказий ҳужумчи ҳақида бир оғиз сўз ҳам йўқ ва бу ташвишли. Роналду марказда, Рэшфорд чап томонда, Санчо эса одатдаги жойида қолиши мумкин. Шунингдек, Де Йонг ва Мартинес марказда Фернандесни қўллаб-қувватлаши эъҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай композиция, агар Варан ва Магуайр ўтган мавсумдагидек “қовун туширавермаса” ўзини оқлаши мумкин. Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"ни якунланган мавсумга қараганда кучайтириши аниқ. Чунки ўша “МЮ”дан ёмонроқ ўйин намойиш этиш қийин.

Аммо юлдуз футболчилар Европа лигасида ўйнайдиган жамоага қўшилишни истайверишмайди. Ҳозиргача тен Хаг Эредивизиондан икки йигитни яхши алоқалар туфайли олиб кела олди, аммо де Йонг келишни истамаяпти ва Роналду ҳамон "Манчестер Юнайтед"дан кетиш йўлини қидирмоқда. Вазият ёқимсиз. Криштианусиз зудлик билан ҳужумчи сотиб олиш керак, чунки асосий ҳужумчилар сифатида Марсияль ва Рэфшордга кўз тикиш ғалати бўлади. Улар катта ўйинларда кўпинча йўқолиб қолишади. Маркус эса аввалгидек ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти. Номлар бўлишига қарамай “МЮ”да марказий ҳимоя ва ҳужум чизиғи нисбатан заифроқ кўринмоқда.

“МЮ” нима қилаётганини билармикин. Тўғри тен Хаг яхши мураббий. У ўз шогирдларига ишонмоқда. Маласия, Эриксен, де Йонг ва Мартинес Нидерландия чемпионати тарбияланувчилари. Мураббийнинг фаоллиги “МЮ”га маъқул келаётган бўлиши мумкин. Де Йонг трансферини ҳал қилиш ҳам Эрикка боғлиқ бўлиб қолмоқда. Аммо клуб спорт директори уйқуда. У бирор трансферда жонбозлик кўсатгани йўқ. Ҳатто Роналду каби футболчини сотиш ҳам қўлидан келмаяти.

Киритилди: 18.07.2022 15:21. Ўқилди: 4421 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.