Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Наҳотки, Роналдуни ҳеч қайси топ клуб ўз сафига қўшиб олмайди?

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоага ўтмоқчи. Футболчининг агенти Жорже Мендеш ўз мижозининг хизматларини Европанинг топ-клубларига фаол равишда таклиф қилмоқда.

Роналду учун "Бавария" ва "Атлетико" вариантлари тасдиқланмади

Баъзи таниқли шахслар Роналдуга муҳтож эмаслиги ҳақида жамоатчилик фикридан ўзларини тия олишмади. "Бавария"нинг учта вакили Криштианунинг Мюнхенга ўтиши амалга ошмаслигини таъкидлашга мажбур бўлди. Кўринишидан, бу борадаги миш-мишларни тўхтатиш учун.

“Мен Криштиану Роналдуни, унинг ютуқлари ва карьерасини жуда ҳурмат қиламан. Аммо яна бир бор: унинг трансфери бизнинг режаларимизда эмас ва режаларда ҳам йўқ эди”, - деди “Бавария” спорт директори Хасан Салихамиджич.

"Мен Криштиану Роналдуни "Бавария" сотиб олиш истагим ҳақида ўқидим, аммо бу ҳақиқат эмас", - дейди бош мураббий Юлиан Нагельсман.

"Мен Криштиану Роналдуни яхши кўраман. У фантастик ўйинчи, лекин ҳар бир клубнинг ўз фалсафаси бор ва мен "Бавария" ва Бундеслига учун унинг трансфери ҳозир тўғри иш бўлишига ишончим комил эмас. Бундай ўтиш бизнинг ғояларимизга тўлиқ мос келмайди”, — деди Мюнхен клуби бош директори Оливер Кан.

Роналду "Бавария"га керак эмас ва бошқа топ-клубларга ҳам. Афтидан, Мендешнинг Криштиануни бошқа клубга ўтказиш бўйича уринишлари боши берк кўчага кириб қолгандек.

"Бавария"дан кейин "Атлетико" билан бўлган воқеа бошланди, аммо бу ҳам узоқ давом этмади. Мадрид клуби Маrcага потенциал трансфер иқтисодий жиҳатдан имконсиз ва фойда келтирмаслигини айтди. Айни дамда “матрасчилар” португалияликнинг юқори маошини ҳам, трансфер нархини ҳам кўтара олмайди. Нашрнинг ёзишича, ҳужумчининг Мадридга (бундан олдин Мюнхенга) ўтиши ҳақидаги миш-мишларни Роналдунинг атрофидагилар, хусусан агенти Жорже Мендеш тарқатмоқда.

"Атлетико" Криштианунинг трансфер ғоясини кутилмаганда рад этди. Томонлар ўртасида норасмий алоқалар бўлган, аммо бошқа ҳеч нарса йўқ. “Матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне Роналдуни ҳурмат қилади, бироқ у португалияликлар билан ишлаш имконияти учун жамоани қайта шакллантирмоқчи ва қайта қурмоқчи эмас.

Бошқа топ-клублар ҳам Криштиануга қизиқмаяпти

Diario Sport хабарига кўра, Жоржина Родригес Криштиануни Испанияга қайтишга ундамоқда. Роналду ва Родригес ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда, Криштиану "Реал"да ўйнаган пайтда Мадридда бошланган. Икки йилдан сўнг улар Туринга, уч йилдан кейин эса Манчестерга кўчиб ўтишди. Жоржина бундай тез-тез кўчиб юришлар болалар учун яхши эмаслигидан хавотирда. Футболчи унинг гапига кирмоқчи, лекин шу билан бирга у Чемпионлар лигасида ўйнаш истагини ҳам унутмайди.

Роналду "Реал"даги ўтмишини унутиб, "Атлетико"га ўтишга тайёр бўлса, унинг умидсизлигини тасаввур қилиш мумкин. Криштиану яқинда "Барселона"да ҳам ўйнашга розилиги ҳақида хабарлар тарқади. "Реал Мадрид" аллақачон Криштиану жамоага тўғри келмаслигини аниқ айтган. Испаниядан Чемпионлар лигасининг тўртинчи иштирокчиси бўлган фақат "Севилья" қолди, аммо Роналдунинг ўзи ҳали бундай нисбатан кучсиз жамоаларда ўйнашга тайёрми эка? Криштианунинг Пиренейда яна бир варианти бор - Португалиянинг "Спортинг" клуби.

Узоқ вақт давомида "Челси" варианти амалга ошадигандай туюлди. Бироқ, ESPN хабарига кўра, Лондон клуби вингер Раҳим Стерлинг билан шартнома имзолаганидан сўнг, трансфер имкониятини рад этади. "ПСЖ" ҳам Криштиануни сотиб олмоқчи эмас. Италияда эса Европа Лигасида иштирок этувчи “Рома”дан ташқари барча вариантлар имконсиз бўлиб чиқди. Криштиану асабийлашиб, катта пул эвазига Саудия Арабистонига кетиши мумкин, аммо бу вариант унга яқин йилларда қизиқ эмас.

"Манчестер Юнайтед" мавсумолди ўйинларини Роналдусиз ажойиб бошлади. Бу Криштиану учун ёмон белги

Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг қўл остида мавсумолди сафарини муваффақиятли ўтказди. Учта ўртоқлик ўйинида “Манчестер Юнайтед” умумий 11:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Рақиблар “Ливерпуль” (4:0), “Мелбурн Виктори” (4:1) ва “Кристал Пэлас” (3:1) клублари эди. Барча учрашувларда ҳужумчи Антони Марсьяль гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгги ўйинда у Жейдон Санчога голли узатма берди, у "Кристал Пэлас"дан ташқари "Ливерпул"га ҳам гол урди. Маркус Рэшфорд учта учрашувдан иккитасида гол урди.

Криштиану таътилдан кейин ҳам "Манчестер Юнайтед"га келмаган. Ҳозир тактикалар қурилмоқда, жамоавий алоқалар ўйналмоқда. Марсьяль, Санчо, Рэшфорддан иборат ҳужум триоси ажойиб иш қилишяпти, 37 ёшли Роналду эса янги клуб излашга шошилмоқда.

Мураббий Криштиануни топ-профессионал деб атади ва ўз жамоасида ўйнашга иштиёқи йўқ футболчининг формаси ҳақида қайғурмайди. Аммо эртами-кечми Роналдунинг хатти-ҳаракати унинг ҳам жаҳлини чиқариши мумкин.

Қандай бўлмасин, Криштиану кейинги мавсумда Европа Лигасида "Манчестер Юнайтед" билан ўйнашга рози бўлади (маош ва яхшироқ вариантлар йўқлиги сабабли), аммо клубнинг ўзи унинг қайтишига қарши бўлиши ва уни шартли равишда бошқа жамоага сотиб юбориши ҳам мумкин

Киритилди: 22.07.2022 11:23. Ўқилди: 6672 марта. Фикрлар: 51 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

07.05.2024. АПЛ. 36-тур.
00:00
Кристал Пэлас
4-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. АПЛ. 37-тур.
20:30
Ман. Юнайтед
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.