Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Френки Де Йонг «МЮ»га ўтадими?

Френки Де Йонг сериали кутилмаган томонга ривожланиш эҳтимоли пайдо бўляпти.

Энг бошидан эслайлик. «Барселона» Де Йонгни сотиб олганда йилига 14 миллион евро маошга келишилган ва шартнома имзоланган.

Аммо орага пандемия тушиб қолгач, клуб молиявий томондан қийналиб қолади ва футболчидан маошни қисқартиришни, орадаги фарқни эса, 2024-2025 йилларда қўшиб тўлаши сўрайди. Френки рози бўлади ва 2020/2021 мавсуми учун 3 миллион, 2021/2022 мавсуми учун 6 миллион олади. Натижада, «Барселона» футболчидан ўтган мавсумлар маошидан 19 миллион евро қарздор бўлиб қолади.

Ҳаммаси ўзгаришсиз қолса, кейинги йилларда клуб маошга қўшиб, ушбу суммани ҳам тўлаши керак, аммо энди, янги футболчилар жалб қилиш учун клуб ҳозирча кимнидир сотиши шарт. Жамоада катта суммага сотилиши мумкин бўлган активлар кўп эмас, Де Йонг шулардан бири ва тайёр харидор бор - «Манчестер Юнайтед».

Инглизлар трансфер суммаси бўйича «Барселона» билан келишиб бўлган. Катта эҳтимол Френки билан ҳам келишув бор. Футболчи Манчестерга ўтишга умуман рози эмаслиги ҳақидаги хабарлар мантиқсиз, акс ҳолда, «Юнайтед» бошқа номзодларни унутиб, шунча пайтдан буён бу трансфер кетидан қувмасди. Де Йонг «Барселона»дан кетмоқчи эмаслиги ҳақидаги позицияни танлагани тушунарли - шундагина «Барселона» футболчини кетишга кўндириш учун эски қарзларни тўлашига тўғри келади.

Бу ҳолатда, каталонияликларнинг ўзини тутиши бироз хунук. Лапорта ҳам, Хави ҳам матбуотда Френки жамоага кераклиги, сотилмаслиги ҳақида бонг уриш билан бирга, унга асосий таркибдан жой тегмаслигига ҳам шаъма қилишмоқда.

Хусусан, Хави яримҳимояга Бускетс, Педри, Гавидан ташқари, Пьянич ва Кессиэни қўшди. Ўзи эса, Френкини ҳимоя марказига қўймоқчи эканини айтмоқда. Кулгили. Гарсия, Пике, Араухо каби вариантлардан ташқари, Кристиенсенни ҳам олиб келган, Кунде билан келишиб қўйган «Барселона» 80 миллионлик футболчининг позициясини ўзгартирадими?

Бу билан Френкини кетишга ундашмоқчи, шу билан бирга, трансфер клубнинг эмас, футболчининг ташаббуси бўлиши керак. Клуб оппоқ. Ва агар Френки кетишни истаса, клуб савдолашишни бошлаши ва ҳув ўша 19 миллионнинг бир қисмидан воз кечишни сўраши ҳам мумкин.

Бундан ҳам қизиғи, агар Френки жамоада қолишни истаса, ҳозирги ойлигининг ярмига кўниши лозим экан. Месси билан боғлиқ воқеалар эсингиздами? Шунда қарз сумманинг «сопи ўзидан чиқади...».

Табиийки, Френки Де Йонг ва унинг агенти маошни пасайтиришга ҳам, қарздан кечишгаям кўнмайди. «Юнайтед» августнинг охиригача кутишга тайёр. Энди эса, масалага профсоюз ҳам аралашган кўринади.

У ҳолда ҳатто, клуб ўз вазифаларини бажара олмагани туфайли шартнома бекор бўлиши, «Барселона» ўша 80 миллиондан қуруқ қолиб, Де Йонг эркин агентга айланиши мумкин.

Албатта, иш унгача бормаса керак. Катта эҳтимол билан, «Барселона» чекинади, ўтган йиллардаги маошларни тўлашга рози бўлади ва ниҳоят трансфер содир бўлади.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 27.07.2022 08:26. Ўқилди: 2839 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.