Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англия ва Испаниянинг энг иродали жамоалари

Англия ва Испанияда охирги 10 мавсумдаги энг иродали жамоаларга тўхталиб ўтамиз. Қисқача эслатма, чемпионатларнинг энг иродали клублари ўйинларда ҳисобда ортда бора туриб, якунда қўлга киритилган очколар сонига қараб аниқланган.

АНГЛИЯ

АПЛда ирода эвазига қўлга киритилган очколар сони бўйича яққол етакчи бор - «Тоттенхэм». «Шпорлар» охирги 10 мавсум бадалига ҳисобда ортда борилган ўйинлар якунида жами 162 очко тўплашди. Қолаверса, Лондон дружинаси бу оралиқда 2 марта мавсумнинг энг иродали иштирокчиси бўлди. Аниқроқ айтсак, «Тоттенхэм» 2013|2014 ва 2015|2016 йиллар мавсумларида ирода эвазига тортиб олинган очколар сони бўйича энг яхши натижа кўрсатди. Қолаверса, бу жамоа охирги 10 йилда иродали очколар рейтингида бирор марта 7-ўриндан пастга тушгани йўқ. «Шпорлар» бу борада ўта бар­қарорлар: 2-1-2-1-2-5-7-4-6-4-ўринлар. Факт: «Тоттенхэм» Европанинг кучли 5та лигасида охирги 10 мавсумнинг ҳар бирида ирода эвазига 10та ёки кўпроқ очко ишлаган ягона жамоадир! 

«Ливерпуль» эса ютқазиб турилган ўйинларда ирода эвазига олинган очколарнинг ўртача сони (1,13та) бўйича мутлақ етакчи. Англияда аввалига гол қўйиб юборилган ўйинлар якунида тортиб олинган очколарнинг ўртача миқдорини 1тадан оширган бошқа бирор клуб йўқ. Яна бир рекорд натижа айнан Юрген Клопп жамоасига тегишли - «қизиллар» Европанинг кучли 5та лигасида охирги 10 мавсум бадалига иродали очколарнинг ўртача сони бўйича пешқадамлар. Бу борада уларнинг энг юқори натижалари АПЛ-2018|2019га тўғри келади: жами 7та ўйинда ҳисобда ортда бора туриб, 5та ғалаба, 1тадан дуранг ва мағлубият қайд этишди. Оддий айтганда, Клопп жамоаси ўша мавсум 7та баҳсда ўртача ҳисобда 2,29тадан иродали очко ишлади. Ҳа, «Ливерпуль» АПЛ­нинг 38та тури давомида 7та учрашувдагина ҳисобда ортда борди, лекин бу кучли жамоа­лар учун одатий ҳол. Дейлик, «Манчестер Сити», «Бавария» ва «ПСЖ» каби грандларда бунақаси тез-тез кузатилади. 

АПЛ антирекордига келсак, «Норвич» мавсум-2019|2020да нақ 27та ўйинда ҳисобда ортда бораётиб, уларнинг бирортасида лоақал 1 очко олмади. Яна «МЮ»ни алоҳида айтиш керак. Биринчидан, «қизил иблислар» икки марта мавсум якунига кўра, иродали очколар сони бўйича 1-ўринни эгаллашди (мавсум-2012|2013да 29 очко ва мавсум-2020|2021да 31 очко). Иккинчидан, жамоанинг бу натижалари бир мавсумдаги очколар сони бўйича 1-2-кўрсаткичлардир. Хусусан, 31та иродали очко - бутун Европа (албатта, кучли 5та лига) учун рекорд. «МЮ» ўша мавсум жами 17та ўйинда ҳисобда ортда қолиб, уларнинг 10тасини ғалаба ва яна 1тасини дуранг натижа билан якунлади. 

 

ИСПАНИЯ

Иродали очколарнинг умумий миқдори бўйича Европанинг кучли 5та лигаси етакчиси айнан Испаниядан - «Барселона». Каталонияликлар охирги 10 мавсумда ҳисобда ортда борилган ўйинлар якунида жами 172 очко ишлашди. Қолаверса, «Барса» омадсиз ривожланган ўйинларда қўлга киритилган очколарнинг ўртача миқдори бўйича Испания етакчисидир. Жамоанинг бу борадаги кўрсаткичи 1,41 очкога тенг. 1та мавсумга тўғри келадиган иродали ғалабалар сони (ўртача 4та) ҳам «Барселона»да кўпроқ ва бу мантиқан тўғри. Ҳа, «Реал» ҳар бир банд бўйича у қадар ортда қолаётгани йўқ. «Атлетико» эса «Реал» ва «Барселона»га нисбатан камроқ ўйинларда ҳисобда ортда қолган. Диққат, камтарин «Леванте» ирода рейтингида кучли 5таликдан жой олди - фантастика. Ҳа, бу жамоа тез-тез ҳисобда ортда қолади. Рақамларда айтсак, «Леванте» 219та ҳолатда қувувчи ролини бажарган. Боз устига, 10 эмас, балки 9 мавсумда. Чунончи, «Леванте» 2015|2016 йиллар мавсумида Сегундага тушиб кетганди. Яна бир эътиборни тортадиган факт: «Леванте» Ла Лига-2020|2021да ютқазиб турилган ўйинлар якунида 21 очко олиб, чемпионатнинг энг иродали жамоасига айланди. 

Яна бир мини-сенсация - бу «Малага»-2016|2017нинг 23та иродали очкоси. Охирги 10 йилга қарасак, атиги 3та жамоа бир мавсумда бундан кўпроқ иродали очко олган. Энг қизиғи, ҳаммаси мавсум-2012|2013да: «Барселона» ва «Реал» (25тадан) ва «Реал Сосьедад» (24та). Шу ўринда қўшимча маълумот: «Малага» ҳам, «Леванте» ҳам мўъжизавий ирода намойишидан кейин навбатдаги мавсумда Ла Лига билан хайрлашган. Энг катта хафагарчилик «Вильярреал» билан боғлиқ. Испания чемпионатида ўз ўрнига эга бу жамоа иродали очколар миқдори бўйича юқори 10таликда ҳам эмас - атиги 13-ўрин. Боз устига, «сариқ сувости кемаси» бирор мавсумда ирода эвазига 12тадан кўп очко жамғармаган, умуман, бу борада 10 балл маррасига атиги 2 бора етган, холос. «Вильярреал» таҳлил учун олинган даврда худди «Леванте» каби бир мавсум (2012|2013)ни Сегундада ўтказди, бироқ ирода кўрсатиш масаласида ўзини сира намоён этолмади. Умуман, мунтазам равишда еврокубокларда иштирок этадиган жамоаларга қарасак, иродали очколар сони бўйича энг паст натижалардан бири айнан «Вильярреал»га тегишли. 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 03.08.2022 10:00. Ўқилди: 4551 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.