Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"МЮ" мухлисларнинг ғазаби туфайли Арнаутович трансферини рад этди. Трансфер ойнасида нима янгиликлар?

 Европа футболига расман старт берилди. Англия премьер лигаси учрашувлари ўтган ҳафтада бошланган эди. Аммо ҳали трансфер ойнаси якунланишига ярим ой вақт бор. Одатда энди катта трансферлар амалга оширилади. Ҳўш сўнгги кунларда Европа футболида қандай сотувлар амалга ошмоқда? Қуйидаги мақола шу ҳақида бўлади.

"МЮ" мухлисларнинг ғазаби туфайли Арнаутович трансферини рад этди

"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси якунида ҳужум чизиғини "Болонья"нинг 33 ёшли ҳужумчиси Марко Арнаутович билан кучайтиришга қарор қилди. Манкунианликлар австриялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида бир қатор манбалар хабар берган. Арнаутовичнинг потенциал трансфери ҳақидаги хабарни "Манчестер Юнайтед" мухлислари кескин салбий муносабат билан кутиб олишди.

"Арнаутович - бу А, Б ёки C режаси эмас. Бу тамом бўлиш режаси", - деб ёзган мухлислардан бири. "Адрьен Рабьо ва Арнаутович булар жамоага келиши ақлга сиғмайди: биз ўртамеёна жамоага айланмаганмиз", дея қўшимча қилди яна бири.

Якунда мухлислар фикри инобатга олинди. TheAthletic журналисти Лори Уитвелл хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Арнаутовични қўллаб-қувватловчиларнинг салбий муносабати ва “Болонья” томонидан талаб қилинган товон пулининг ҳаддан ташқари кўплиги туфайли сотиб олмасликка қарор қилган.

Аммо "Олд Траффорд" мухлислари ҳам клубда кўришни истамайдиган яна бир янги футболчи, "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адрьен Рабьонинг Эрик тен Хаг жамоасига қўшилиш эҳтимоли юқори. “Манчестер Юнайтед” “Ювентус” билан шартномаси бир йилдан кейин тугайдиган 27 ёшли франциялик футболчини тахминий 20 миллион еврога сотиб олиши кутилмоқда.

Гедеш "Вулверхэмптон"га ўтди.

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси қизиқиши доирасига тушган "Валенсия" вингери Гонсало Гедеш "Вулверхэмптон" футболчисига айланди. "Бўрилар" 25 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи учун 32,6 миллион евро тўлаган.

Энди Гедешдан “қуруқ” қолган "Арсенал" эътиборини "Вулверхэмптон"нинг 22 ёшли вингери Педру Нетога қаратишга тайёр. Нуфузли инсайдер Девид Орнштейннинг сўзларига кўра, "канонирлар" трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.

Вернер расман Лейпцигга қайтди

Битим суммаси 20 миллион еврони ташкил қилади. Яна 10 миллион "Челси" бонуслар олиши мумкин.

"Лилль"дан Онана ва “Вулверхэмтон" сардори "Эвертон"га ўтишди

20 ёшли ярим ҳимоячи Амаду Онана "Лилль"дан "Эвертон"га кўчиб ўтди ва "тоффеес" билан 5 йиллик шартнома имзолади. SKY sports хабарига кўра, трансфер 33,5 миллион фунтни ташкил қилган.

Шунингдек, “Эвертон” “Вулверхэмптон” сардори, 29 ёшли ҳимоячи Конор Коудини бир мавсумга ижарага олди.

Симеоненинг ўғли “Наполи”да!

"Верона" ҳужумчиси Жованни Симеоне "Наполи" таркибида ижара асосида тўп суради, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Аурелио Де Лаурентиснинг клуби ижара учун тахминан 3,5 миллион евро тўлайди, сотиб олиш опсияси эса 12 миллион.

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеоне ўтган мавсумда А Серияда 17 та гол урди ва "Рома" аъзоси Темми Абраҳам билан тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 11.08.2022 14:14. Ўқилди: 3789 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.