Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Саводхон савдогар

«Монако» - шонли тарихга эга бўлган клуб. У нафақат яшил майдондаги натижалари, балки олди-сотди илмининг тенгсиз билимдони эканлиги билан ҳам донг таратган.

Монегасклар мунтазам равишда ўта манфаатли трансферларни амалга ошириб келадилар. Улар орасида рекорд мақомидаги келишувлар ҳам йўқ эмас. Навбатдаги материалимиз князлик клубининг манфаатли келишувлари ҳақида.

Бернарду СИЛВА

Қайси жамоага сотилган: «Манчестер Сити»га

Қандай баҳода: 50 млн. евро

Силва «Монако»да 3 йил тўп сурди. Аввалига монегасклар «Бенфика» хавбекини ижарага олдилар, кейин мавсумнинг қоқ ярмида 15,75 млн. еврога харид қилдилар. 2017 йилнинг июлида «Монако» португалиялик футболчини 50 млн.га «Ман.Сити»га сотиб юборди. Хосеп Гвардиоланинг эътибори туфайли «Иттиҳод»га йўл олган футболчи 5 йилдан бери самарали тўп сурмоқда. Князлик клубига эса, Бернарду мўмай даромаддан ташқари, 147та сермазмун ўйинлари билан манфаат келтирди.

Бенжамен МЕНДИ

Қайси жамоага сотилган: «Манчестер Сити»га

Қандай баҳода: 57,5 млн. евро

Силванинг ортидан Менди ҳам Манчестерга равона бўлди. Фарқи, «шаҳарликлар» франциялик футболчига нисбатан кўпроқ маблағ сарфладилар. Ваҳоланки, князлик клуби уни 2016 йил ёзида 13 млн. еврога харид қилганди. Гвардиола бу гал трансферда омадсизликка учради. Бенжамен унинг жамоасига фойдадан кўра кўпроқ муаммолар келтирди. Қонунга оид камчиликлари туфайли франциялик футболчи 1 йилдан бери майдонга туша олмаяпти. Шу кетишда унинг келажаги порлоқ ҳимоячи мақомига путур етиши ҳеч гап эмас.

Антони МАРСЬЯЛЬ

Қайси жамоага сотилган: «МЮ»га

Қандай баҳода: 60 млн. евро

Марьсяль трансфери - «Монако» учун ўта муваффақиятли келишув. 2013 йил ёзида «Лион» ёшлар жамоаси аъзосини атиги 5 млн.га харид қилиб, 2 йилдан кейин 12 баравар қимматроққа пулладилар. Аслида, франциялик ҳужумчи князлик клубида бирон-бир юмушни дўндира олмаганди. «Олд Траффорд»даги 8 йиллик фаолиятида ҳам «қизил иблислар»нинг тўпурар ҳужумчиси мақомига кўтарила олмади. Эрик тен Хаг билан ҳамкорлик - Марьсяль учун сўнгги имконият. Ундан унумли фойдалана олмаса, Манчестерни тарк этишга мажбур бўлади. манкунианлар ҳозирнинг ўзида унинг ўрнига муносиб номзод топишга уринмоқдалар.

Тома ЛЕМАР 

Қайси жамоага сотилган: «Атлетико»га

Қандай баҳода:72 млн. евро

«Монако»нинг аввалгисидан ҳам омадлироқ олди-сотдиси. 2015 йилда Лемар 4 млн. евро эвазига «Кан»дан монегасклар сафига ўтганди. 3 йилдан кейин князликларга нақ 72 млн. евро даромад келтирди. Тома сўнгги мавсумни рисоладагидек ўтказиб, 4та гол ва 5та самарали узатмани амалга оширган бўлсада, унгача ўйин амалиёти ва сермаҳсуллик борасида муаммоларга дуч келганди. Лекин барибир, у «Монако»да намойиш этган юксак савиядан анча йироқ. Шунга қарамасдан, «матрасчилар» Лемар билан амалдаги шартнома муддатини узайтириш ниятидалар.

Хамес РОДРИГЕС

Қайси жамоага сотилган: «Реал»га

Қандай баҳода: 75 млн. евро

2013 йил ёзида «Порту»дан 45 млн. еврога харид қилинган Родригес князлик клубида бор-йўғи 1 мавсум тўп сурди ва Мадридга отланди. «Қироллик клуби»даги дебютини кўтаринки кайфиятда (13та гол ва 13та ассист) бошлаган колумбиялик хавбек кейин негадир сустлашиб қолди. Жамоа Зидан тасарруфига ўтгач, Хамес учун омадсизлик даври бошланди. Ҳозир у қатарнинг «Ал-Райян» жамоасида ўйнамоқда, лекин Европага қайтиш истагини тез-тез такрорлаб туради.

Орельен ТЧУАМЕНИ

Қайси жамоага сотилган: «Реал»га

Қандай баҳода: 80 млн. евро

Тчуамени трансфери «Монако»нинг охирги келишувларидан бири. «Бордо» хавбекини улар 2020 йил январида 18 «лимон» эвазига ўз сафларига қўшиб олгандилар. Жорий йил июнида уни 80 млн.га харид қилган «қироллик клуби» яна 20 млн. бонусга ҳам ваъда берди. Умуман, мадридликлар келажак учун улкан ҳаражатларни амалга оширдилар. Мазкур келишув ўзини оқлаши лозим. Тчуамени - барча фазилатларга эга бўлган таянч ярим ҳимоячиси, Карло Анчелотти эса, ўз шогирдлари салоҳиятини юзага чиқаришни яхши билади.

Килиан МБАППЕ

Қайси жамоага сотилган: «ПСЖ»га

Қандай баҳода: 180 млн. евро

Франциялик ноёб иқтидор соҳиби - «Монако» тарихидаги рекорд трансфер сабабчиси. Килиан ўсмирлик давридаёқ князликлар академиясидан жой олганди. 4 йиллик фаолиятдан сўнг, у пойтахтга аввал ижара асосида, кейин чинакам шартномага кўра тўп сура бошлади. Мазкур келишув князликлар учун энг қиммат, парижликлар учун эса 2-ўриндаги (222 млн.ли Неймардан кейин) трансфердир.

 

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади.

Киритилди: 16.08.2022 23:15. Ўқилди: 2119 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.