Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рафаэль Варан: «Севимли ўйинчим йўқ, шунчаки футболдан завқ оламан»

«МЮ» Рафаэль Варан иштирокида клуб мухлислари билан ижтимоий тармоқларда суҳбат уюштирди.

 Унда франциялик ҳимоячи турли мавзудаги саволларга жавоб берди. Қуйида ана шу ўзига хос интервьюдан энг қизиқларини эътиборингизга ҳавола этдик.

- Футболга меҳр қўйишингизга ким сабабчи бўлган?

- Болалигимда ҳар бир яхши футболчига эргашганман. Алоҳида бир кишини ажратиб кўрсатолмайман. Лекин, албатта, кўпроқ ҳимоячиларга эътибор берардим ва шунчаки футболдан завқ олишни хоҳлардим.

- Қандай қилиб босим остида бунчалик хотиржам бўлишга муваффақ бўласиз?

- Шунчаки ўзлигимда қолишга ҳаракат қиламан. Босимни ўзгартириш учун концентрацияни сақлаш ва диққатни жамлашга ҳаракат қиламан. Ва хотиржамликни сақлашга ҳаракат қиламан, лекин бу ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Шундай бўлсада, бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз.

- Ҳозиргача «Юнайтед»даги ўйинларингиздан қайси бири сизга кўпроқ ёқди?

- Битта ўйинни ажратиш қийин, лекин «Олд Траффорд»даги биринчи голим ўзгача лаҳза бўлди.

- «МЮ» сафидаги илк голингизни («Брентфорд»га қарши ўйинда) урганингизда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- Албатта, бу ажойиб эди. Ақл бовар қилмас туйғулар... жуда хурсанд бўлдим.

- Нега 19-рақамни танладингиз?

- Бу «Реал»даги биринчи рақамим эди, шунинг учун уни бошқа буюк клубда ҳам сақлаб қолишга қарор қилдим.

- Тарихдаги энг севимли футболчингиз ким?

- Жавоб бериш қийин. Менинг севимли ўйинчим йўқ, шунчаки футболдан завқланаман.

- ЖЧ-2018 финалининг сўнгги ҳуштагини эшитганингизда биринчи бўлиб нимани ўйладингиз?

- Бу ўзгача лаҳза эди. Фаолиятимда бошдан кечирган энг кучли туйғу, десам адашмайман. Бу жуда катта кубок ва алоҳида онлар, шунинг учун ажойиб бўлди.

- Футболдан ташқари энг катта ютуғингиз нима?

- Ҳаётимдаги энг муҳим нарса бу менинг оилам. Демак, энг муҳими шу.

- «МЮ»нинг қайси собиқ футболчиси билан ўйнашни кўпроқ ҳоҳлаган бўлардингиз?

- Эҳтимол, Лоран Блан биландир, чунки у ҳам мен каби франциялик ҳимоячи ва ажо­йиб футболчи бўлган.

- Сиз клуб ва халқаро миқ­ёсда катта жамоаларда ўйнагансиз, сизнингча, «МЮ» нимаси билан ажралиб туради?

- Менимча, «Олд Траффорд» ўзгача. Бу ердаги мухлислар ажойиб. Биз доим ва дунёнинг ҳар бир чеккасида қўллаб-қувватлашларини ҳис қиламиз.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 02.09.2022 23:58. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.