Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Арсенал"га қарши ўйин олдидан "МЮ"да илк бор юз берган беш ўзгариш

"Манчестер Юнайтед" ўз уй ўйингоҳи бўлмиш "Орзулар театри"да лига етакчиси, "Арсенал"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа 5-турда "Лестер Сити"ни мағлубиятга учратган эди. Қуйида "МЮ"да илк бор юз берган айрим воқеаларга тўхталиб ўтамиз.

1. Антони умумий жамоа билан илк бор машғулот ўтказди

Айни дамда трансферлар ойнаси ёпилиб бўлган ва тен Хаг камида январь ойига қадар қайси футболчилар билан бўлишини жуда яхши билади. Августнинг энг катта харидларидан бири Антони бўлди. У "МЮ"га ойлаб музокаралардан кейин, 86 миллион фунт эвазига ўтди. "Арсенал"га қарши баҳсда қатнашиши номаълум бўлган футболчи, аллақачон янги жамоадошлари билан машғулотларда иштирок этишга улгурган. Бразилия терма жамоаси аъзосини кейинги баҳсларда майдонда кўришга умид қиламиз.

2. Бразилияликлар боғлами

Антони "Манчестер Юнайтед"да бир нечта таниш чеҳраларни кўриши мумкин. Чунки ундан аввал "Аякс"даги жамоадоши Мартинес ҳам айнан "МЮ"га келганди. У эндиликда юртдоши бўлган Каземиро билан бирга ўйнаши мумкин бўлади. Ундан ташқари Фред ҳам ярим ҳимояда мавжуд. Бу эса учта Бразилия терма жамоаси аъзоларини "МЮ"да бирлашганини англатади.

3. Роналдунинг юзида кулгу

Антони ва Каземиро "қизил иблислар" сафига келаётган бир пайтда, клуб афсонаси бўлган Криштиану Роналду жамоани тарк этишга ҳаракат қилаётган эди. Португалияликнинг бу истаги замирида ЕЧЛ футболи ётганди. Бир нечта клублар Роналду билан боғланган, унинг агенти эса улар билан музокараларга киришган. Аммо ҳеч нарса ўзгармади. Роналду "МЮ"да қолди. Аммо унинг кайфияти эндиликда олдингидан яхшироққа ўхшайди. Чунки клуб у хоҳлаган харидларни амалга оширди ва футболчи юзида кулгу билан машғулотларда қатнашмоқда.

4. Дубравка жамоага келиб қўшилди

"МЮ" трансферлар ойнасининг сўнгги кунида ҳам нимагадир улгуриб қолишга тиришди. Натижада "Ньюкасл"дан словакиялик дарвозабон Мартин Дубравкани ижара асосида олиб келишга эришди. У эндиликда Давид Де Хеа ўрнини эгаллаши мумкин бўлади. Дубравка ҳам Антони каби жамоанинг "Арсенал"га қарши ўйинига тайёргарлик машғулотларида кўриниш берган. Ҳа, янги посбон келаётган баҳсда қатнашмаслиги мумкиндир. Аммо узоқ кечадиган мавсумда албатта жамоага асқотади.

5. Ёшларга катта имконият

Сўнгги йилларда клуб академиясини кўплаб ёшлар битириб чиқди. Улар ичида салмоқли қисми "МЮ"нинг асосий таркибига киришга эришган. Маркуз Рэшфорд, Антони Эланга, Алехандро Гарначо. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо бунда бир нарса эътиборга молик: Эрик тен Хаг уларга имкон бермоқда. Бу эса анча ижобий ўзгариш саналади. Асосий жамоа билан академиянинг қоришуви – ёрқин келажакка замин ҳозирлайди. Улардан исталган пайтда фойдаланиш мумкин бўлади. Боз устига, "Арсенал"га қарши баҳсда ҳам.
Айни дамда "Манчестер Юнайтед" 9 очко тўплаб, 5-ўринни банд этиб турибди. "Арсенал"ни мағлуб этиш орқали эса, тен Хаг кучли тўртликдан жой олиш имконига эга бўлади. "МЮ"нинг 6-тури 4 сентябрь куни, Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 03.09.2022 12:13. Ўқилди: 13868 марта. Фикрлар: 15 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.