Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Каземирони зинҳор айбламанг...

Бразилиялик Каземиронинг чўққидаги «Реал»дан воз кечиб, роса қийналаётган «МЮ» билан шартнома тузгани кўпчиликни ажаблантирди, албатта.

Лекин бу трансферга муносабат билдиришда танганинг иккинчи томони борлигини ҳам унутмаслик керак. Асосий факт: Каземиро «Мадрид» сафида қаторасига 3 марта ЧЛ кубогини боши узра баланд кўтарди, аммо 2020 йилгача ҳаттоки, учинчи рақамли дарвозабондан ҳам камроқ маош билан чекланди. Мана, «МЮ» бу ҳолатни тўғрилади. Қисқаси, бразилияликни пул ортидан қувишда айблаш ўринсиз...

Август ойининг энг шовқинли трансфери тафсилотларига қайтамиз. The Athletic нашри хабарига қараганда, Каземиро «Юнайтед»да дарвозабон Давид де Хеа билан деярли тенг миқдорда маош олади (испаниялик футболчининг ҳафталик иш ҳақи - 375 минг фунт). Шунинг баробарида Каземиро даромадининг даражаси кўп жиҳатдан бонусларга боғлиқ. Масалан, «МЮ» мавсум якунида ЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, бразилияликнинг маоши нисбатан ошади. Бордию, жамоа бош евротурнирдан яна четда қолса, унда ярим ҳимоячининг камроқ маош билан кифояланишига тўғри келади. Айни ҳолатда тахмин қилинишича, Каземиро иш ҳақи миқдори бўйича «Юнайтед»да 3-ўрин эгасидир. Маош рейтинги манбаи - инсайдерлар ва клублар ичидаги одамлар, молиявий ҳисоботлардан маълумот тўплайдиган норасмий, аммо анча обрўли агрегатор саналган Capology портали (ҳа, бу гуруҳда ўз манбалари бор). Тўғри, ҳамиша клубнинг ҳар қандай янги футболчиси маошига доир ноаниқликлар бўлади. Дейлик, Каземирога тегишли сайтда унинг ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг олиши қайд этилган - бу Жейдон Санчо ва Рафаэль Варанникидан камроқ. 

The Athletic маълумотларига асослансак, АПЛда Кевин де Брюйне ҳам бразилияликникидан каттароқ маошга эга. Табиийки, трансфердан кейин экспертлар ёппасига Каземирога «ҳужум» қилишди: «Хаста» клуб пулдан ташқари, яна нимаси билан жалб этиши мумкин?» Каземиро эса бундай фикрларга оддийгина жавоб берди: «Ҳа, ЧЛ финали ва ғалабалардан кейин кетишга қарор қилганим ғалати туюлиши мумкин. Лекин фаолиятимдаги бир давр якунланаётганини ҳис қилдим. Энди менга янги чорлов керак». Яқин ўтмишга қарасак, Каземиронинг пулга унча аҳамият қаратмаслиги ойдинлашади. Дейлик, у 2019 йилгача ҳафтасига 40 минг фунт эвазига ўйнаган, ваҳоланки, ЧЛда қаторасига 3 марта ғалаба нашидасини сурган жамоа марказий зонасида шаклланган даҳшатли учбурчакнинг ажралмас қисмига айланган эди. Шу ўринда ажиб фактларга эътибор қаратинг: 

* Мавсум-2018|2019да «Реал»да учинчи дарвозабон саналган Кико Касилья (бирор марта майдонга тушмаган) ва захирада ўтирган Мариано Диас ҳам Каземиродан кўпроқ маош олишган.

* Бразилиялик футболчи мавсум-2019|2020 арафасида (аниқ сана йўқ, чунки клуб ошкор қилмади) янги шартнома остига имзо чекди. Унда Каземиронинг маоши бирданига 4 баравар оширилди. Аммо у йиллик 9 «лимон» иш ҳақини умуман кўрмади. Гап шундаки, «Реал» раҳбарияти коронавирус туфайли футболчилар маошини 10-20 фоиз қисқартирди. Каземиро эса бунга умуман парво қилгани йўқ. Боз устига, у 2021 йилнинг ёзида маош миқдори қисқартирилган янги шартномага рози бўлди. Кечиктирилган эмас, айнан қисқартирилган маошга. Шубҳасиз, Каземиро Манчестерга кўчиб ўтиб, моддий томондан ютди, лекин унинг пул туфайли «Реал»дан воз кечганини айтиш қийин, барибир.

Муносабат

Каземиро «Реал»дан нега кетди? Ягона сабаб - пул. Унга шундай дейишган: «Мана, ҳафтасига 300 минг фунт, ёшинг 30да, 3-4 йилик шартнома ҳам сенга...». Бен Фостер (Каземиронинг «МЮ»га ўтганига изоҳ). 

- «Реал»дан пул туфайли кетдим? Мени яхши билмайдиганлар шундай ўйлашлари мумкин. Агар пулни 1-ўринга қўйганимда 4-5 йил олдин жамодонимни йиғиштирардим. Каземиро (танқидий фикр­ларга жавоб).

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади.

Киритилди: 14.09.2022 23:15. Ўқилди: 2340 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.