Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Шармандаликдан бошқа нарса эмас!" Саутгейт Англия терма жамоаси мухлисларини хафа қилди

Англия терма жамоаси ЖЧ-2022 учун таркибини эълон қилди. Гарет Саутгейт 26 нафар футболчини танлаб олди ва улардан фақат биттаси Жуд Беллингем Англия Премьер-лигасидан ташқарида ўйнайди. Якуний таркибдан 26 нафар футболчи, жумладан, “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Харри Магуайр ҳам бор эди. Британия ОАВлари аллақачон терма жамоа бош мураббийининг қароридан норози бўлиб, унга якуний рўйхат бўйича ўз шикоятларини билдиришмоқда.

Терма жамоанинг якуний таркиби:

Дарвозабонлар: Джордан Пикфорд («Эвертон»), Ник Поуп («Ньюкасл Юнайтед»), Аарон Рамсдейл («Арсенал»);

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Люк Шоу, Харри Магуайр («Манчестер Юнайтед»), Киран Триппьер («Ньюкасл Юнайтед»), Джон Стоунз, Кайл Уолкер («Манчестер Сити»), Конор Коуди («Эвертон»), Эрик Дайер («Тоттенхэм Хотспур»), Бен Уайт («Арсенал»);

Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем («Боруссия» Дортмунд), Мэйсон Маунт, Конор Галлахер (оба — «Челси»), Калвин Филлипс («Манчестер Сити»), Джордан Хендерсон («Ливерпуль»), Деклан Райс («Вест Хэм Юнайтед»);

Ҳужумчилар: Фил Фоден, Джек Грилиш («Манчестер Сити»), Рахим Стерлинг («Челси»), Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Харри Кейн («Тоттенхэм Хотспур»), Букайо Сака («Арсенал»), Каллум Уилсон («Ньюкасл Юнайтед»), Джеймс Мэддисон («Лестер Сити»).

ЖЧ-2022ни кимлар ўтказиб юборади?

Таркибдан ташқарида қолган футболчилар бошқа термаларга асқатган бўларди. Масалан, Гарет Саутгейт Жейдон Санчо ва Тэмми Абрахамга ҳужумда жой топа олмади. Таркибда яна "Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Раян Сесенёнга ўрин йўқ эди.

Англия терма жамоасида жароҳатлар кўп - Рис Жеймс, Бен Чилвелл ва Доминик Калверт-Люин мусобақани ўтказиб юборишади. Уларнинг ўрнига Гарет Саутгейт Конор Галлагер, Конор Коди ва Каллум Уилсонни олди. Учтаси учун бу йигитлар Англия терма жамоаси учун бор-йўғи 18 та ўйин ўтказишди. Жамоанинг яна бир камчилиги таркибда бир дона чап қанот қанот ҳимоячиси Люк Шоунинг борлиги.

Англиянинг якуний таркибга муносабати

Бундай таркиб учун Саутгейт танқидлар остида қолди. Баъзи оммавий ахборот воситалари ва мухлислар Эрик Дайер ва Харри Магуайрга жамоада ўрин йўқ, деб ҳисобламоқда. "Тоттенхэм" ҳимоячиси сўнгги ўйинларда йўл қўйган хатолари эсланди, "Манчестер Юнайтед" футболчиси эса АПЛда бор-йўғи тўртта ўйин ўтказган.

Англиялик мухлис Ричи Бредфорд шундай ёзди: "Томори ўрнига Эрик Дайер ва Харри Магуайрни танлаш жиноятдир".

Тhe Independent нашри "Англия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида: Қатар олдидан қилинган энг катта бешта адашиш” мақоласида жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида сўз юритилган. Исмлари тилга олинган футболчиларнинг баъзиларини аллақчон эслаб ўтдик. Улар Темми Абраҳам, Айван Тони, Фикайо Томори, Жеймс Уорд-Проуз ва Жаррод Боуэн.

Жамоа таркиби эълон қилинганидан сўнг, Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт журналистлар билан суҳбатлашди ва ўз танловига изоҳ берди:

“Меддисон яхши футболчи, биз буни доим айтганмиз. Ўйлаймизки, у бизга бошқа ҳужумкор ўйинчиларимиздан фарқ қиладиган нарса бера олади. Айни кунларда бизда олдинда ўйнайдиган футболчилар етарли эмас. Унинг узоқ масофадан зарбалари эса ажойиб”.

“Нега Томори ўрнига Магуайр? Ўйлаймизки, ёш ҳимоячилар ёши каттароқ йигитларни сиқиб чиқариш учун етарли ҳаракат қилишмади. Ҳа, ишончим комилки, Магуайр бизнинг энг яхши марказий ҳимоячиларимиздан бири. Жамоада катта турнирларда бўлган, шу даражада ўйнаган ва улардан нима талаб қилинишини биладиган кўплаб футболчилар борлигини ҳаммамиз биламиз”.
Нима бўлган тақдирда ҳам Саутгейт адашганми йўқми, буни чемпионат бошлангандан кейин билиб оламиз.

Киритилди: 11.11.2022 01:11. Ўқилди: 7721 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.