Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед" юлдузининг ишлари жойида эмас

Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафидан "Манчестер Юнайтед"га ўтган Жейдон Санчо ўзидан кутилган умидларни оқлай олмаяпти. У "қизил иблислар" сафида жами 52 та баҳсда атиги 8 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Дортмундликлар сафида эса у 137 ўйинда 50+64 натижасини қайд этган.

Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлар вингерга жаҳон чемпионати учун Англиянинг якуний қайдномасига киришга имкон бермади. Шундан сўнг Санчо индивидуал дастур устида ишлаш учун Нидерландияга жўнаб кетди.

Тен Хаг бу маълумотни тасдиқлади, аммо қайтиш санасини айтмади:

“Биз Жейдонни “Юнайтед”нинг сўнгги ўйинларида кўрмадик, чунки у тайёр эмас эди. Ҳозир у индивидуал дастур билан шуғулланади. Биз уни тугатишини хоҳлаймиз ва мен уни тез орада сафда кўришга умид қиламан. Мен уни имкон қадар тезроқ қайтаришни хоҳлайман, лекин бу қачон содир бўлишини тахмин қила олмайман.

Мавсум бошида Жейдон яхши ўйинлар ўтказди, аммо тез орада унинг фойдали иш коефиценти пасайиб кетди. Бу нафақат жисмоний, балки психологик омилларнинг умумий таъсири эди. Биз бу масалани ҳал қилишга ва уни қайтаришга ҳаракат қилмоқдамиз."

Санчо "Манчестер Юнайтед"нинг халқаро танаффусдан кейинги илк баҳсида Англия лига кубоги доирасидаги "Бёрнли"га қарши учрашувда катта эҳтимол билан иштирок этмайди. Тен Хагнинг ҳужумдаги танлови жуда кам: Санчо Нидерландияда, Роналду кетди, Бруну ва Рэшфорд Жаҳон чемпионатидан кейин ҳамон таътилда. Марсьяль, Гарначо, Пеллистри ва Эланга қолди.

Жейдон "Манчестер Юнайтед" билан Испаниядаги йиғинга бормади ва ҳаваскорлар билан шуғулланди.

Санчо Англиянинг жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилмаганида, бу Тен Хагни ажаблантирмади:

"У яхши ўйин кўрсатди ва ривожланди, аммо Жейдон сўнгги ҳафталарда касаллик билан курашмоқда. ЖЧга кимнингдир терма жамоага чақирилмаслиги ҳам нормал ҳолат. Ҳар бир мураббий чемпионатга фақат керакли футболчиларни олиб боради”.

Шундан сўнг MEN нашри вакили Самюэль Лакхерст Санчо ўз эътиборини ўз формасини тиклашга қаратмоқчи эканлигини маълум қилди. Футболчи ижтимоий тармоқларни тозалади: ўчирилган фотосуратлар, ҳисоб тавсифлари ва аватарларни олиб ташлади. The Athletic нашрининг хабар беришича, Жейдон Нидерландиянинг "Росмален" ҳаваскор клубида - Эрик тен Хаг тавсия қилган мураббийлар билан шуғулланмоқда.

Ўтган ҳафтада "Юнайтед" бирин-кетин Ла Лига клублари "Кадис" (2:4) ва "Бетис"га (0:1) ютқазди. Санчо Испанияга бормади, клуб эса шундай расмий баёнот берди: “Жейдон ўзининг энг юқори даражасига қайтиш учун индивидуал дастур билан машғулотларни давом эттирмоқда. Клуб уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди".

Тен Хагнинг Санчога шубҳаси йўқ. Футболчи “Манчестер Юнайтед”да қолади.

Барча қийинчиликларга қарамай, Санчонинг келажагига шубҳа йўқ. Инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, Тен Хаг футболчининг ашаддий мухлиси, унда катта салоҳият кўрмоқда, шунинг учун уни қайта формасини тиклаш учун кўп куч сарфлайди. Самюэль Лакхерстнинг сўзларига кўра, клуб Тен Хагнинг вазиятни нақадар нозик ҳал қилишидан ҳайратда.

80 миллион фунт стерлинглик трансфердан босим остида қолган 22 ёшли ярим ҳимоячига ҳамма ҳам унчалик ишонавермайди. Санчо танқидчиларни ишонтириш учун барча руҳий муаммоларни ҳал қилиши керак бўлади.

Ва уларнинг кўпи аллақачон мавжуд.

Питер Шмейхель: "Ундан бироз ҳафсаласм пир бўлди, унда шундай истеъдод бор. Ҳа, шундай мақомда “Олд Траффорд”да ўйнашга келиш қийинлигини тушунаман. Аммо Жейдон Дортмундда нимага қодирлигини кўрсатди ва у бу ерда ҳозирча етарлича иш қилмади.

Габриэль Агбонлаҳор: "Манчестер Юнайтед" ўйинларини кўрганимда, Антони, Рэшфорд, Фернандешга эътибор қаратаман – улар ўз олдиларида футболчини мағлуб этишга тайёр эканликларини, фойдали иш қилишни, қийин вазиятда масъулиятни ўз зиммаларига олишни исташларини кўрсатишади.

Тўпни қабул қилиб олган Санчо эса орқага пас берди. Агар мен Люк Шоунинг ўрнида бўлсам, Жейдонга: “Менга пас беришни бас қил, сенга кимнидир мағлуб этишинг учун тўпни бераман”, деган бўлардим. "Боруссия"да Санчо доим рақибларни алдашга ҳаракат қилган. Ҳақиқатан ҳам у ўзига шунчалик ишонмайдими, у рақиб билан курашиш учун тезлик ва тасаввурга эга эмаслигини ҳис қиладими?"

Балки, Тен Хагнинг ишончи Санчога майдонда яна порлашига ёрдам берар.

Киритилди: 15.12.2022 23:28. Ўқилди: 2854 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
1-1
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

07.05.2024. АПЛ. 36-тур.
00:00
Кристал Пэлас
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.