Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» инқирози клуб атрофига янги бойларни тўпламоқда

«Ливерпуль» Юрген Клопп давридаги энг ёмон мавсумини ўтказмоқда. Жамоа жиддий инқироз босқичида ва Премьер-лига турнир жадвалида атиги 9-ўринни эгаллаб турибди. Мухлислар орасида вазиятдан норозилик кучаймоқда. Муваффақиятсизликларнинг асосий сабабларидан бири «Fenway Sports Group» эгаларининг очкўзлиги дейилди. Мухлислар Америка компанияси совринлар учун жиддий кураш олиб боролмаётганлигидан шикоят қилмоқда. «Челси», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед»нинг ҳаражатлари фонида бу музокаралар ўринли кўринади. 2011/2012 йилги мавсумдан буён «Ливерпуль» футболчилари учун 1,18 миллиард евро сарфлаган бўлса, юқоридаги уч клуб мос равишда 1,86, 1,8 ва 1,73 миллиард евро сарфлаган.

2022 йилнинг кузида жаҳон ОАВ FSGнинг клубни сотиш истаги борлиги ҳақида хабар берди. The Mirror нашрининг ёзишича, компания ўз активи учун 4 миллиард евродан ортиқ маблағ йиғмоқчи. Шу билан бирга, клуб хўжайини Жон Анри «Ливерпул»ни 2010 йилда бор-йўғи 330 миллион евро эвазига сотиб олганди. Клубни сотиш қарорига Европа Суперлигасининг қулаши ҳам таъсир кўрсатди, унинг мафкурачиларидан бири Анри эди. «Челси»нинг жиддий суммага (4,8 миллиард евро) сотилгани америкаликларни ҳам ҳайратда қолдирди. Бироз олдинроқ, америкалик Глейзерлар оиласи «МЮ»ни сотиш ниятида экани малум бўлганди. Бозорга бирданига иккита топ инглиз клуби кириб келди ва иккаласига ҳам талаб катта.

The Telegraph хабарига кўра, FSG келаси ойдаёқ «Ливерпул»га таклиф олиши мумкин. «Қизиллар» ҳақидаги янгиликларга ихтисослашган нуфузли The Anfield Talk нашри қатарлик журналист Муҳаммад Саид Алқобига таяниб, Қатар вакиллари клубга жиддий қизиқиш билдираётганини даъво қилмоқда. Айни пайтда келишув тузилмаган, аммо унинг якунланиш эҳтимоли юқори деб баҳоланмоқда. Илгари инглиз жамоаларига, хусусан, «Тоттенхэм»га қизиқишни «ПСЖ»га эгалик қилувчи Qatar Sports Investments кўрсатган эди. Бу «шпорлар» акцияларининг 25% га яқини эди. Бироқ, инвестициялар анча оз қиймат билан чекланиши мумкин, чунки УЕФА ҳали ҳам бир нечта жамоаларнинг умумий эгаси бўлган ташкилотнинг фейр-плей нуқтайи назаридан Европа мусобақаларига киришига қарши. Агар «Ливерпул»ни қатарликлар сотиб олса, клубни «ПСЖ»га алоқадор шахслар бошқариши даргумон.
Билвосита, «қизиллар»ни сотиб олиш ва жамоага катта сармоя киритиш ҳақидаги хабарларни машҳур италиялик журналист Жанлука Ди Марцио ҳам тасдиқлайди. У 2023 йилнинг ёзида «Ливерпуль» янги ўйинчиларни сотиб олиш учун 250 миллион евро сарфлашини айтди.

«Sky Sports» эксперти ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Гари Невилл бу ҳақида фикр билдирди. «Ливерпуль» янги хўжайинларни олмоқчи. Агар Юрген Клопп янги хўжайинлардан 250 миллион евро олиб, уни сўнгги 7 йилдагидек оқилона сарфлай олса, бу жамоани ўзгартириш имкониятига эга бўлади», деди эксперт. «Ливерпул»нинг янги хўжайинлари ишлаш учун ажойиб базага эга бўлишади: FGS 2010 йилда ўртача таркиб ва ​​мураббий Рой Хожсон билан клубни қабул қилиб олди, у «Энфильд» ва эски машғулот майдончасини таъмирлашни талаб қилди. 2020 йилга келиб, жамоа ниҳоят узоқ кутилган чемпионликка эришди, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва бир нечта Англия кубокларини ютди. Бундан ташқари, «Ливерпул»да Юрген Клопп бошчилигидаги дунёдаги энг қиммат футболчилар, ажойиб таъмирланган уй стадиони ва янги машғулот мажмуаси мавжуд. Янги раҳбариятнинг биринчи вазифаси «Ливерпул»ни одатдагидек ўз йўлига қайтариш учун таркибни малакали кучайтириш бўлади. Агар жамоани қатарликлар сотиб олса, араб бойларининг Премьер-лигадаги курашини томоша қилиш қизиқ бўлади: «Ман Сити»га БАА холдинги эгалик қилса, «Ньюкасл»ни Саудия қироллик оиласи бошқаришидан хабарингиз бор.

Киритилди: 17.01.2023 08:49. Ўқилди: 3037 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
1-1
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

07.05.2024. АПЛ. 36-тур.
00:00
Кристал Пэлас
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.