Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2022 йилнинг энг сермаҳсул футболчилари

Рейтингнинг юқори 3та ўрнида Франциядан икки вакил бор, аммо Карим Бензема йўқ. Лионель Месси эса Килиан Мбаппедан анча орқада. 2023 йил футболи аллақачон қизғин ритмга тушиб олди. Лекин 2022 йил сарҳисоби ҳали якунига етгани йўқ. Хусусан, бугун ўтган йили маҳсулдорлик бобида юқори кўрсаткич қайд этган футболчилар рейтингига назар соламиз. Аввало, айтиш керак, бу рўйхатга Европа миллий чемпионатлари ва кубоклари, еврокубоклар ва терма жамоалар сафида «Гол+пас» тизими бўйича энг кўп балл тўплаган футболчилар киритилган.

1. Килиан МБАППЕ («ПСЖ», Франция)

Умумий натижа: 54та ўйинда 72 балл (53та гол ва 19та ассист)

24 ёшли футболчи йил бўйи фантастик маҳсулдорлик кўрсатди. Килиан шунинг баробарида 5-марта Франция чемпиони бўлди, ЖЧ-2022 бош тўпурарига айланди (8та гол). «ПСЖ» ҳужумчиси жумладан, жорий мавсум янги йилга қадар барча турнирлар доирасида 20 марта майдонга тушиб, 19та гол ва 5та самарали узатма қайд этди.

2. Роберт ЛЕВАНДОВСКИ  («Бавария»|«Барселона», Польша)

Умумий натижа: 50та ўйинда 56 балл (42та гол ва 14та ассист)

Левагол ўтган йили 10-марта Германия чемпионига айланди. «Барселона»га ўтганидан кейин эса дастлабки 19та ўйинда 18та гол урди. Шунингдек,  ЖЧ-2022да ўз ҳисобига 2та гол ва 1та самарали узатма ёзиб қўйди. Роберт Левандовски - «Олтин бутса»-2022 соҳиби.

3. Кристофер Н~КУНКУ («РБ Лейпциг», Франция)

Умумий натижа: 56та ўйинда 56 балл (37та гол ва 19та ассист)

Кристофер ЖЧ-2022 старти арафасида тиззасидан жароҳатланиб, бош турнир томошабинига айланди. У мундиалда қатнашганида, неч­та гол урарди - буни айтиш қийин. Чунки ҳужумкор ярим ҳимоячи Франция термасининг ЕМЛдан ўрин олган 6та ўйинида атиги 2та ассист қайд этди. Муҳими, Н~Кунку Германия кубоги финалида гол урди ва «РБ Лейпциг» пенальтилар сериясида «Фрайбург»ни доғда қолдирди.

 

4. Меҳди ТАРЕМИ («Порту», Эрон)

Умумий натижа: 50та ўйинда 56 балл (35та гол ва 21та ассист)

Эронлик ҳужумчи ўтган йили Португалия чемпиони бўлишдан ташқари, жорий ЧЛ гуруҳ босқичида қаттиқ ўйнади - 5та учрашувда 5та гол ва 2та самарали узатма. Тареми Қатар мундиалидан ҳам қуруқ қайтгани йўқ. У жумладан, Англия термаси дарвозасини икки бора ишғол қилиб, уэльсликлар билан баҳсда гол ассистентига айланди. Таремининг жорий мавсумдаги натижаси - 22та ўйинда 15та гол ва 8та самарали узатма.

 

5. Лионель МЕССИ («ПСЖ», Аргентина)

Умумий натижа: 47та ўйинда 54 балл (25та гол ва 29та ассист)

Аргентина термаси сардори 2022 йили ниҳоят, жаҳон кубогини қўлга киритди. Қолаверса, Финалиссима ўйини ғолибига айланди, Франция чемпионати ва суперкубогида зафар қучди. ЖЧ-2022да «Гол+пас» бўйича 10 очко (7та гол ва 3та ассист) - Мессидан чемпионлик учун муносиб статистика.

 

6. Гарри КЕЙН («Тоттенхэм», Англия)

Умумий натижа: 59та ўйинда 48 балл (33та гол ва 15та ассист)

Англия миллий жамоаси сардори ЖЧ-2022да 2та гол ва 3та самарали узатмага муаллифлик қилди. У шу тариқа терма жамоадаги голлари сони бўйича Уэйн Руни (53та гол) билан тенглашди. 

 

7. НЕЙМАР («ПСЖ», Бразилия)

Умумий натижа: 38та ўйинда 48 балл (28та гол ва 20та ассист)

Бразилиялик футболчи ЖЧ-2022да 2та гол уриб, яна 1тасига ассистентлик қилган бўлсада, турнирни алам билан тарк этди. Шуни инобатга олмаганда, 2022 йилни Неймар ҳисобига ёзиб қўйиш мумкин. Зеро, у Лига 1да яна олтин медаль ютди, Франция суперкубогини боши узра баланд кўтарди. Шунингдек, мавсум-2022|2023ни зўр бошлади: барча турнирлардаги дастлабки 20та ўйинда 15та гол ва 12та самарали узатма. 

 

8. Коди ГАКПО (ПСВ, Нидерландия)

Умумий натижа: 51та ўйинда 48 балл (26та гол ва 22та ассист)

23 ёшли вингер - ЖЧ-2022 кашфиёти. Коди жумладан, Сенегал, Эквадор ва Қатар термалари дарвозасига йўл топди, аммо нидерланд­лар чорак финалда тўхташди. Футболчи «Ливерпул»га йўл олишига қадар жорий мавсум Эредивизионда чинакамига яйради: 14та ўйинда 9та гол ва 12та самарали узатма. Асосийси, Коди Нидерландиянинг 2022 йилдаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

 

9. Эрлинг ХОЛАНД  («Боруссия» Д.|«Манчестер Сити», Норвегия)

Умумий натижа: 39та ўйинда 47 балл (40та гол ва 7та ассист)

Норвегиялик голеадор «Манчестер Сити» сафига қўшилгач, ўз ишини пайсалга солгани йўқ - АПЛнинг дастлабки 13та ўйинида 18та гол ва 3та ассист, ЧЛнинг 4та ўйинида эса 5та гол. Умуман, Эрлинг 2022 йили 4та «хет-трик» қайд этди, шундан 3тасини АПЛда. Қолаверса, ЕМЛнинг 6та учрашувида Норвегия термаси учун 6та гол уриб, яна 1тасида ассист ролини бажарди.

 

10. Кевин ДЕ БРЮЙНЕ («Манчестер Сити», Бельгия)

Умумий натижа: 52та ўйинда 46 балл (18та гол ва 28та ассист)

Тан олинган ярим ҳимоячи ЖЧ-2022да кўзга ташлангани йўқ. Ваҳоланки, у мавсум-2022|2023ни ўта эффектли бошлаганди: 15та самарали узатмага қўшимча тарзда 3та гол. Умуман, Кевин де Брюйне 2022 йили Англия чемпиони бўлди, «Олтин тўп» сўровида 3-ўринни эгаллади. Тўғри, у Бельгия терма жамоасида ўзини унча кўрсатолмади: ЕМЛнинг 5та ўйинида 2та гол ва 1та ассист.

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 26.01.2023 23:30. Ўқилди: 2522 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.03.2024. АПЛ. 28-тур.
17:30
Ман. Юнайтед
2-0
Эвертон

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. АПЛ. 30-тур.
01:00
Брентфорд
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.