Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ» қийин вазиятга тўғри ечим топдими? Жамоанинг муҳим «мурвати»ни муқобили билан алмаштириш керак

Бруно Фернандеш «Манчестер Юнайтед»нинг асосий футболчисига айланган. У яратилган вазиятлар сифати бўйича жамоавий рекордга эга ва кўпроқ голли узатмаларга муаллифлик қилмоқда. Португалиялик ўзи қатнашган ҳужумлардаги XG миқдори бўйича биринчи бўлиб турибди. Ундан сўнг иккинчи ўринни Эриксен банд этган. Айнан Эриксен Премьер-лигада Де Хеа, Бруно ва Рэшфорддан ташқари ҳаммадан кўпроқ дақиқалар ўтказгани бежиз эмас. Афсуски, «Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Рединг»да ўйнаётган Энди Кэрролл данияликка оғир жароҳат етказди.

Натижада ушбу жароҳат 30 ёшли ярим ҳимоячини касалхонага тушишига сабаб бўлди. Эриксен энди бир неча ойни ўтказиб юборади. Тен Хаг «Барселона» ва бошқа хавфли рақибларга қарши баҳсларда мавсумдаги 31 та ўйинда 2 та гол ва 9 та голли узатмалар муаллифи ёрдамидан фойдалана олмайди. «Манчестер Юнайтед»нинг услуби энди ўзгарадими? Тен Хаг шу пайтгача биринчи жамоа бўлиб ўйнаш кўникмасини шакллантирмаган. Мураббий керак бўлганда Фредни Каземиро билан бирга ишлатган. Фернандешнинг позициясини ўзгартирган. У янги келган Вегхорст билан ҳам тажриба ўтказди, янги ҳужумчи майдон марказидан ўз ўрнини топиб кетди. Аммо Эриксен, ўз ёшига қарамай, умумий схеманинг ажралмас қисми эди. Данияликсиз бутун механизм бузилиб қолиши мумкин, чунки ван де Бек лазаретда, Мактоминай эса ўзига янги клуб қидириш билан оввора. Яқингача муҳокамалар марказида бўлган Забитцер ҳужумда ўнг қанотда ўйнайди. Уни қатъий марказий ярим ҳимоячи деб бўлмайди. Аммо «бузғунчилик» функциялари Забитцер учун бегона эмас, шунинг учун «Манчестер Юнайтед» спорт директори Жон Мурто Тен Хаг билан биргаликда унинг трансферини тасдиқлади: «Марсель» биз узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган футболчи. У билан шартнома имзолаш имконияти кутилмаганда пайдо бўлди, лекин биз Забитцер янги клубига ўз маҳорати ва характери билан таъсир ўтказиши мумкинлигини дарҳол англадик. У таркибимизга қўшимча куч қўшади, унинг тажрибаси ечиниш хонасида ёрдам беради. Уни «Манчестер Юнайтед»да кутиб олишдан барчамиз хурсандмиз», — деди Мурто.

Тен Хаг учун австриялик янги футболчини ўз услубига тушириш жуда муҳим - у тўпни узун паслар орқали олдинга ташлашни яхши кўради, узоқ масофадан зарба бера олади ва аниқ узатмалар борасида деярли хато қилмайди. Тўпга эгалик қилиш бўйича «қизил иблислар» Премьер-лигада олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Эриксен тўпни қанча вақт ушлаб туришни аниқ биладиган, босим остида жамоани тинчлантира оладиган футболчилардан бири. Забитцер эса аксинча шошилинч қарорлар қабул қилишни афзал кўради. Англияда кўпчилик нега Тен Хаг Энцо Фернандес учун курашда қатнашишга шошилмаганига ҳайрон бўлди. Мухлислар бу борада яна бир жаҳон чемпиони - Макаллистерни ҳам эслади. Бироқ  аргентиналик учун Манчестердан ҳали харидорлар келмаган. Бунга Энтонининг ёзги трансфери сабаб бўлиши мумкин. Клуб директори ван дер Сар «Аякс»га катта пул тўлади. Натижада, агар бразилиялик футболчи яқин ойларда тўланган пулларни оқлай олмаса, Глейзерлар ўзларини алдангандек ҳис қилишлари мумкин. Америкалик миллиардерлар «Манчестер Юнайтед»ни сотишга рухсат берди. Эриксен жароҳатидан кейин қиммат харидлар бўлмаганининг яна бир сабаби шу. Аммо инглиз манбалари Забитцер трансфери учун кўпчилик футболчилар рад этилганлигини тасдиқлади. «Қизил иблислар» шорт-листида дастлаб Иско, Сауль, Ауар ва Каррасколар бўлган. Энди эса Забитцер ўзига билдирилган ишончларни қанчалик оқлайди, буни вақт кўрсатади. Ёзда Тен Хаг яна де Йонгга қўнғироқ қилиши мумкин. Френкининг қарори «Барселона»нинг молиявий аҳволи ва «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛ турнир жадвалидаги ўрни билан боғлиқ. Агар «қизил иблислар» Чемпионлар лигасида иштирок этса, у ҳолда Каземиро ва де Йонг Манчестерда «эл-класико» жуфтлигини ташкил қилишлари мумкин.

Киритилди: 01.02.2023 21:19. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.