Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед"нинг Руд ван Нистелройдан кейинги энг яхши ҳужумчилар рўйхати

Ван Нистелрой "МЮ" тарихидаги энг яхши марказий ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Унинг ўрнини тўлдириш доимо қийин бўлган. Собиқ нидерланд футболчиси "қизил иблислар сафида жами 219 ўйинда 150 та голга муаллифлик қилган эди. Қуйида ван Нистелройдан кейинги даврда "МЮ"нинг ҳужум чизиғида кимлар ҳаракат қилганини билиб оласиз.


1. Робин ван Перси

"Арсенал"дан 2012 йилнинг ёзида сотиб олинган футболчи, "МЮ"даги илк мавсумидаёқ жамоага чемпионлик олиб келган эди. 2013 йилда Сер Алекс Фергюсон ван Перси ҳақида шундай деган: "Жамоага таъсир борасида ван Персининг ўрни жуда ҳам юқори бўлди. Мен тарихда ундан бошқа бирор бир футболчи кўрмаганманки, жамоага тез мошлашиб кетган. Ҳа, биз ундан кўп нарса кутган эдик. Ўйлайманки, ван Перси умидларимизни пуч қилмади".
Робин ван Перси Фергюсондан кейинги даврда ўз даражасини сақлаб қола олмади. У Дэвид Мойес ва Луи ван Гал даврларида анча қийинчиликларга дуч келди. Шу сабабли нидерландиялик ҳужумчи 2015 йилда "Фенербахче"га сотиб юборилади.

2. Хавьер Эрнандес

Эрнандес 2010 йилда Фергюсон томонидан жамоага жалб этилади. У Мексиканинг "Чивас де Гвадалахара" клубидан харид қилинганди. Хавьер ўзининг "МЮ"даги дебют мавсумини 20 та гол билан якунлайди. Мексикалик ҳужумчи кейинги мавсумларда ҳам яхши ҳаракат қилади. Бироқ, кўп ўтмай муваффақиятсизликка дуч келиб, 2015 йилда "Байер Леверкузен"га сотиб юборилади.

3. Димитр Бербатов

Бербатов 2008 йилда "Манчестер Юнайтед" томонидан рекорд суммага харид қилинган. Больгариялик футболчи мухлислар танқидига дучор бўлади, негаки у жуда секин ҳаракат қиларди. Шунга қарамай, Бербатов "МЮ"га иккита Англия чемпионлиги келтиришда катта ёрдам берган. 2011 йилда эса ҳужумчи "Олтин бутса" совринини қўлга киритади. Бутун дунё Бербатовни "Ливерпуль" дарвозасига урган қайчи зарбали голи билан эслайди. 2012 йилда Робин ван Персининг келиши Бербатовга чиқиш эшиклари кўрсатилишига сабаб бўлган эди. У ўшанда "Фулхэм" сафига йўл олган.

4. Карлос Тевес

Тевес "Вест Хэм"дан "МЮ"га ўтади ва у ерда энг хавфли ҳужумчилардан бирига айланади. Бу йўлда унга Роналду ва Руни катта ёрдам берган. Аргентиналик футболчи 2007-2009 йиллар давомида иккита АПЛ ва ЕЧЛ бош совринларини қўлга киритиб, мухлислар олқишига сазовар бўлган. Тевеснинг кейинги манзили "Манчестер Сити" бўлганди.

5. Ибрагимович

Златан "МЮ"га 34 ёшида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Ўшанда кўпчилик уни АПЛда ўйнаш учун қарилик қилади деб ўйлаган. Аммо швециялик ҳужумчи биринчи мавсумидаёқ мухлислар фикрини хато эканини исботлаб берди ва 2016-17 йили лига кубоги ва Европа лигасини ютди. Ибрагимович тиззасидан жароҳат олгани сабабли Англияда муаммоларга дуч келиб, 2018 йилда МЛСга кетишга мажбур бўлди.

6. Энтони Марсьяль

2015 йилда "Монако"дан Марсьяль исмли ҳужумчи сотиб олинган. Унинг дебют ўйини "Ливерпул"га қарши кечди ва у ўша баҳсда гол уришга эришди. Француз футболчиси клуб учун жами 84 голга муаллифлик қилди. Бироқ, ҳеч ким унинг ўйинларидан таскин топмасди. Негаки, Марсьялдан кутилган катта нарсалар амалга ошмаганди. Ҳозирча Эрик тен Хаг Марсьялни жамоада сақлаб турибди. Аммо бу, у учун сўнгги имкон бўлиши мумкин.

7. Криштиану Роналду

Роналду "Манчестер Юнайтед"ни 2009 йилда тарк этганида, техника ва тезликка эга вингер эди. Аммо у 2021 йилда "қизил иблислар" сафига марказий ҳужумчи сифатида қайтади. Афсуски, Роналду ўзининг эски даври соясида қолиб кетди. Роналдунинг жамоадаги дастлабки мавсуми омадлироқ кечганди. Аммо кейингиси акс таъсирга эга бӯлди. Якун ҳам шунга яраша эди.

8. Эдинсон Кавани

2020 йилнинг ёзида Кавани эркин агент сифатида жамоага олиб келинади. У тезда мухлисларнинг ёқимтойига айланган. Негаки, уругвайлик ҳужумчи унумдор иш даражасига эга бўлган. Кавани дастлабки мавсумда 39 ўйинда 17 та голга муаллифлик қилган. Роналдунинг келиши сабабли 2021-22 йилги мавсум у учун омадсиз кечади ва "Валенсия"га йўл олади.

9. Ромелу Лукаку

Бельгия терма жамоаси аъзоси 2017 йилда 75 миллион фунт эвазига "Эвертон"дан харид қилинади. Лукаку ўзининг илк мавсумида "қизил иблислар" учун 27 та гол уришга муваффақ бўлди. Аммо доимгидек, Лукаку иккинчи мавсумда омадсизликка учраганди. У бош мураббий Оле Гунар Сульшер билан келишмай қолиб, орадан кўп ўтмай "Интер"га сотиб юборилади.

10. Майкл Оуэн

"Ливерпул"да супер-юлдузга айланган Майкл Оуэн 2009 йилда катта шов-шувга сабаб бўлган трансфер асосига айланди. У "Манчестер Юнайтед"га ўтади. Оуэн уч мавсум давомида "қизил иблислар" учун жами 17 тагина гол уришга эришди холос. Аммо у ҳозир ҳам мухлислар томонидан "Манчестер Сити"га қарши урган фантастик голи билан эсланади.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 17.02.2023 18:55. Ўқилди: 3636 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.