Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мозийга назар. Фергюсон Европадаги биринчи кубогини қандай қўлга киритган эди?

Бугун, 23 февраль куни Европа лигаси 1/16 финал жавоб ўйинида “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” ўзаро тўқнаш келади. Испаниядаги биринчи ўйинда дуранг қайд этилганди - 2:2. Жамоалар 1/8 финалга чиқиш учун курашмоқда, лекин кўпинча иккита суперклуб ўзаро ўйинларда жиддийроқ муаммоларни ҳал қилишганини кўрганмиз.

2009 ва 2011 йилги финаллар мухлислар хотирасида қолган, аммо энг қизиқарли ўйин 32 йил аввал бўлиб ўтган. Ўшанда жамоалар Кубок эгалари кубоги финалида тўқнаш келишди ва учрашувнинг бош қаҳрамони "Барса" томонидан рад этилган, аммо ватани "Манчестер Юнайтед"да қучоқ очиб кутиб олинган ҳужумчи бўлган эди.

1990/1991 йилги мавсумда УEФА кубогида инглиз жамоаларидан “Астон Вилла, Кубок эгалари кубогида эса “МЮ” ўйнади. Фергюсон 1990 йилда лигадаги натижалари туфайли истеъфога чиқарилишига яқин қолганди, аммо Англия кубоги финалида "Кристал Пэлас" устидан қозонилган ғалаба уни қутқариб қолди. Шотланд устидан босим пасайгач, у Европа кубоги учун юришни бошлади. Финал йўлида "Юнайтед" ҳеч қандай муаммоларга дуч келмади, улар нисбатан осон рақибларга эга бўлишди. Саккизта ўйинда “Манчестер Юнайтед” 15 та гол урди ва атиги 3 та гол ўтказиб юборди.

"Барса"нинг ҳал қилувчи ўйингача бўлган йўли анча қийин бўлди. "Кўк-анорранглилар" "Динамо Киев" (1/4) ва "Ювентус"(1/2) билан тўқнаш келди. Аммо Йохан Кройфф шогирдлари қаршиликларни синдира олди ва финалга чиқди. Испаниянинг янги чемпиони унвони ҳам "Барса"га ижобий ҳис-туйғуларни қўшди: улар "Реал Мадрид"дан ўтиб, беш йил ичида биринчи марта биринчи поғонага кўтарилишди.

Ҳужумчи Христо Стоичков жароҳат олганига қарамай, “Барселона” Нидерландиянинг Роттердам шаҳридаги “Де Куйп” стадионида бўлиб ўтадиган финалга деярли оптимал формада яқинлашди: Роналд Куман, Хулио Салинас ва Микаел Лаудруп майдонга тушиши мумкин эди. Аммо Фергюсоннинг биринчи афсонавий таркиби “Манчестер Юнайтед”да шакллана бошлаганди. “Қизил иблислар” финалга Стив Брюс, Гари Паллистер, Пол Инс, Браян Робсон, Ли Шарп ва Марк Хюз билан етиб келди.

"Манчестер Юнайтед" футболчиларидан бири - Марк Хюз учун "Барселона" билан учрашув ўзгача бўлди. Уэлслик форвард 1986 йилда Каталония клубида ёмон мавсумни бошдан кечирди. 1986/1987 йилги чемпионатда у 28 ўйин ўтказиб, бор-йўғи тўртта гол урди. Хюздан раҳбариятнинг ҳафсаласи пир бўлди, кейинги йили "Бавария"га ижарага беришди ва бир мавсумдан сўнг уни 1,8 миллион фунт эвазига "Юнайтед"га қайтаришга қарор қилишди. Шундай қилиб, ҳужумчи ҳал қилувчи ўйинда ниманидир исботлаши керак эди.

Финалнинг биринчи ярмида ҳисоб очилмади. Ўйин тенг курашларда ўтди. Ҳисоб 67-дақиқада очилди. Гол муаллифи Марк Хюз бўлди. Орадан 7 дақиқа ўтиб "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси дубл қайд этиб, "Барса" раҳбариятини ранжитди. Хюз испанлар дарвозабони Карлес Бускетсни (Серхионинг отаси) алдаб ўтди ва ўткир бурчакдан зарба бериб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

"Барселона" учрашув натижасини ўзгартиришга ҳаракат қилди - Рональд Куман асосий қуролини ишга туширди: 79-дақиқада жарима зарбасидан гол урди. Аммо бу ўйинни қайтариш учун етарли бўлмади. “Юнайтед” 1968 йилдан бери илк бор Европа кубок эгалари кубогини қўлга киритди.

Испан газеталари “Манчестер Юнайтед” ўйинга фаришталардек оқ либосда келганини, бироқ кейин “Барселона”ни шайтондек билан мағлуб этганини таъкидлади. Фергюсон муҳим Европа кубогини қўлга киритди ва бу унинг "Манчестер Юнайтед" билан халқаро майдондаги биринчи жиддий титулига айланди. Шунда маълум бўлдики, шотландиялик "Юнайтед"га ҳақиқий буюклик келтира олади. “Қизил иблислар” бошлиқларининг сабри бесамар кетмади: Фергюсон жамоасига 13 марта АПЛ чемпионлиги, бешта Англия кубоги, тўртта Лига кубоги, икки марта Чемпионлар лигаси ва яна кўплаб совринларни олиб келди. Марк Хюз эса 1991 йилнинг май ойида "Барселона" нотўғри қарор қабул қилганлигини исботлади ва яна тўрт ажойиб йилни Манчестерда ўтказди.

Киритилди: 23.02.2023 15:40. Ўқилди: 2773 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.