Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тен Хаг “Барса”ни енгишнинг осон йўлини топди

Хави биринчи ўйиндан хулоса чиқарди, аммо бу унинг рақибини умуман безовта қилмади. Келинг учрашувни таҳлил қилиб кўрамиз.

"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" ўртасидаги Европа лигасининг жавоб учрашувида икки хил бўлим бўлиб ўтди. Агар биринчиси тенг курашлар остида кечган бўлса (зарбаларда 4-4), иккинчисида инглизлар испанларни нокаутга учратишди (зарбаларда 8-2). Бу қандай содир бўлди?

"Барса" биринчи бўлимда Хавининг майдон марказида яратган сон устунлиги эвазига ғалаба қозонди

Дастлабки ўйинда ҳар икки жамоа 4-3-3 схемасида ҳаракат қилишди. Ҳимоя вақтида “МЮ”нинг марказий ярим ҳимоячилари ҳар бири ўзига бириктирилган футболчи билан ўйнаш тамойили асосида ҳаракат қилиб, рақибларга имкон қолдирмаган эди. Эътиборлиси, манкунианликларнинг иккала голи ҳам босим натижасида юзага келди.

Биринчи учрашувни эсга олган Хави жавоб ўйинида жамоасининг ҳаракатларига ўзгартиришлар киритди. Майдон марказида тўрт нафар ярим ҳимоячи пайдо бўлди Бускетс, де Ёнг, Кессие ва Роберто. Ўйиндан олдинги таркибда Робертони 4-3-3 схемасида чап қанот ҳужумчи сифатида кўрсатишган, аммо тўпга эгалик қилган ҳолда у майдон маказида ҳаракат қилди. Унинг ўзини тутиши 33 ёшли Жорди Алба эмас, балки 19 ёшли Алекс Бальденинг чап ҳимояда майдонга тушишига сабаб бўлган. Қанот футболчисининг йўқлиги ҳимоячининг доимий фаоллиги билан қопланиши керак эди, ёш йигит бу ролга кўпроқ мос эди.

“Барселона” схемаси

Хавининг бундай мослашуви "Барселона"га босимини енгиб ўтиб, доимий равишда бошқаларнинг мақсадига эришиш имконини берди. Агар қанотлардан ўйинчилар "Манчестер Юнайтед" майдонининг марказида ўйинчиларга ёрдамга келган бўлса, “кўк-анорранглилар” чеккада, бўлмаса майдон ўртасида эркинлик олишди. Де Хеа дарвозасига пеналти белгилаган ҳужум испанларнинг ўз дарвозаларидан бошлангани эътиборга молик.

"Барселона"нинг ярим ҳимоядаги сон устунлигига мисол

Эрик тен Хаг Хавига жавоб бериши керак эди. Акс ҳолда, “Манчестер Юнайтед” Европа Лигасидан чиқиб кетиш хавфини жиддий ўз зиммасига олди.

“Манчестер Юнайтед” устози ҳужумни максимал фаоллаштириш билан жавоб қайтарди

Тен Хаг таркибга муҳим ўзгаришлар киритди. Биринчидан, у Фернандешни ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўзига қулай ҳолатга келтирди. Икки бўлимнинг иккинчи дақиқасидаёқ одатий ролда португалиялик голли узатмани амалга оширгани нақадар рамзий! Иккинчидан, мураббий ўйинни юқори тезликдаги футболчилар билан кучайтирди. Улардан бири - Антони гол урди!

"Манчестер Юнайтед"нинг биринчи бўлимдаги схемаси

"Манчестер Юнайтед"нинг иккинчи бўлимдаги схемаси

Аммо мураббий фақат кадрлар ўзгариши билан чекланиб қолмади. Тен Хаг услубий ўзгаришлар ҳақида ҳам ғамхўрлик қилди. "Барселона" ҳимоячиларини мунтазам равишда оёққа турғизиш учун "Манчестер Юнайтед" жарима зарбаларини тез ўйнаб кетишди. Шу тариқа мезбонлар тезликни оширишга муваффақ бўлишди.

Шу билан бирга, “МЮ”нинг иккинчи бўлимдаги узатмалардаги аниқлиги у қадар ҳам муҳим эмасди. Чунки аниқ узатма бериш қанчадир вақтни олишини тушунган ҳолда футболчилар тезроқ тўпган қутулишга ҳаракат қилишди. Шундан сўнг каталонияликлар саросимага тушиб қолишди. Агар мезбонлар аниқлик ҳақида ўйлаб, сифатни биринчи ўринга қўйишганда эди, унда тезликни ошириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди.

Биринчи бўлимда мағлубиятга учраган ва тубсиз жар ёқасига келиб қолган “Манчестер Юнайтед” рақибнинг кучли ва заиф томонларига эътибор бермай, якка ўзи жуда яхши ўйнай олишини кўрсатди. Эътиборлиси, бўлимда тен Хаг ўзининг ҳаракатлари билан бирданига иккита муаммони ҳал қилди - у рақиб дарвозаси олдида вазиятларни кўпайтирди ва рақибнинг шижоатини бўғиб, ўз жарима майдончасидаги юкни камайтирди, буни статистика ҳам яққол исботлаб турибди. Бундай жамоани кубок учун асосий даъвогар ҳисобласа бўлади.

Киритилди: 24.02.2023 12:54. Ўқилди: 5349 марта. Фикрлар: 9 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.