Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед"нинг нархи қанча? Харидорлар ҳақида биласизми?

 Футбол оламидаги катта савдо жараёни давом этмоқда. Глейзерлар "Манчестер Юнайтед" учун 6-7 миллиард доллар сўрашмоқда.

The Guardian хабарига кўра, Глейзерлар "МЮ"ни сотишга тайёр, аммо муроса айнан қандай бўлиши сирлигича қолмоқда. Олти оила аъзосининг ҳар бири келишув бўйича ўз режаларига эга.

"МЮ" қанча туради?

Financial time газетаси "Манчестер Юнайтед"нинг қийматини баҳолаган катта тақдимотни эълон қилди. Уларнинг ҳисоблашларича клуб нархи 4,5 миллиард долларни ташкил этади.

Нималарга эътибор қаратиш керак? "Олд Траффорд" ва "Манчестер Юнайтед" машғулотлар майдонини қайта қуриш тахминан 1,5 миллиард фунт стерлингга тушади. Бу янги эгаси, албатта, дуч келадиган харажатлардир. Улар МЮнинг нархига киритилмаган. Клубнинг молиявий аҳволи нормал. 2016/17 йилги мавсумда "Юнайтед" футбол бўйича Европадаги барча савдолардан (чипталар, товар ва бошқалар) энг юқори даромадга эга бўлди. Эфирларга бўлган ҳуқуқлар ҳам қимматлашди - асосий даромад манбаи, ҳозир у энг юқори чўққига чиқди. Албатта, ковид пандемиясининг салбий таъсири ва ёмон натижалар ("Юнайтед" ҳар доим ҳам Чемпионлар лигасида қатнашмаган) ҳам ҳисобга олиниши керак.

Deloitte аудиторлик фирмаси маълумотларига кўра, "Юнайтед"нинг йиллик даромади 593 миллион фунт стерлинг бўлган, Европа топ-клубларининг ўртача даромади 409 миллион фунт стерлингга тенг. 2021/22 йилги мавсумда ҳам жамоа АПЛда бор-йўғи олтинчи ўринни эгаллаган бўлса ҳам, клуб даромад бўйича кучли тўртликдан фақат “Ман Сити”, “Реал Мадрид” ва "Ливерпуль"дан ортда қолди.
C&P Capital IQ маълумотларига кўра, клубнинг EBITDA (солиқлар, фоизлар, амортизация ва амортизациядан олдинги даромад) ҳозирда 2023 йил июнигача прогноз қилинганидан тахминан 28 баравар юқори. Бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири: тараққиёт бошқа клублар билан солиштирганда айниқса яққол кўзга ташланмоқда (масалан, Дортмунднинг "Боруссия"си прогноз қилинган EBITDA кўрсаткичидан 4 марта, "Ювентус"да эса 7 марта). Шу билан бирга, операцион харажатлар, биринчи навбатда, футболчиларнинг маоши ўсишда давом этмоқда. 

Соф қарз сўнгги йилларда ўсиб бормоқда. Қолаверса, у долларда ифодаланган, клуб даромадининг катта қисми эса фунт стерлингда ҳосил қилинган. Британия валютасининг курси эса 2021 йил июнь ойидан бери долларга нисбатан 15 фоизга тушиб кетди.

4,5 миллиард доллар - бозор капиталлашуви ва соф қарзга асосланган тахминий нарх.

Харидорлар қанча таклиф қилишмоқда?

Ҳозирча иккита таклиф бор ва иккаласи ҳам 5 миллиардга етмайди: Қатар шайхи Тамим бин Ҳамад Ал Тани 4,5 миллиард бермоқчи, британиялик миллиардер Жим Рэтклифф эса ундан ҳам камроқ.
• Шайхнинг қизиқиши ҳақиқатан ҳам жиддий, маълумотни турли манбалар тасдиқлайди - Daily Mail'дан тортиб The Guardian'гача. Журналист Майк Киганнинг ёзишича, қатарлик сармоядорлар Эрик Тен Хаг истаган трансферларга катта миқдорда маблағ киритишни режалаштирмоқда. Киганнинг таъкидлашича, қатарликлар "Манчестер Юнайтед" инфратузилмасига: "Олд Траффорд"ни реконструкция қилишга ёки ҳатто янги стадион қуришга сармоя киритишга тайёр.

Қатарлик сармоядорлар аввал потенциал харидор сифатида пайдо бўлган, аммо кейин улар фақат "Манчестер Юнайтед"нинг улушини олишни хоҳлашган. Энди улар бутун клубни сотиб олишга қарор қилишди - ва юқори нарх улар учун муаммо бўлмайди.

• Ал Танининг рақиби миллиардер Жим Рэтклифф, кўпмиллатли кимё компанияси Ineos эгаси ва Мерседес Формула 1 жамоасининг бош ҳомийларидан бири. Унинг бойлиги 15 миллиард фунт стерлингга баҳоланган - у Буюк Британиянинг энг бой одами ҳисобланади. 2022 йил сентябрида унинг жамоаси ҳайдовчиси Люис Хемилтон унга сармоя киритишга тайёрлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Май ойида, ББС хабарига кўра, Рэтклифф "Челси"ни сотиб олиш истаги борлигини маълум қилган ва ноябрда Financial times газетаси "Ливерпуль"ни тадбиркор томонидан сотиб олиниши мумкинлиги ҳақида ёзган, кейинроқ Рэтклиффнинг ўзи буни рад этган.

Муҳим нуанслар: спорт клубларини баҳолаш қийин

Баъзи экспертларнинг фикрича, Глейзерлар етарли миқдорни сўрамоқда. Уларнинг фикрича, бошқа таҳлилчилар "Манчестер Юнайтед" мухлислари базасини қадрлашмайди. Клуб бутун дунё бўйлаб 1,1 миллиард мухлисга эга эканлигини таъкидлайди ва Raine асосчиларидан бири (капитал бозорларида ишлайди) Жо Равич уларнинг ярмига яқини Осиёда эканлигини айтган. "Юнайтед"нинг ижтимоий тармоқларда 213 миллион обуначиси бор.

Шеффилд Ҳоллам университетининг спорт молияси бўйича ўқитувчиси Ден Плумли бренднинг мухлислар базаси катталиги ва янги рақамли даромад олиш имкониятларидан келиб чиқиб, камида 4 миллиард долларга баҳоланганига ишонади. Ҳар қандай таклиф активнинг ўзига хослиги туфайли ушбу даражадан юқори бўлиши керак, деди Плумли.

Глейзерлар мухлислар базаси салоҳиятини янада юқорироқ баҳолашлари мумкин.

Киритилди: 02.03.2023 22:59. Ўқилди: 3176 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.