Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тен Хаг «МЮ»га анчадан бери етишмаётган муҳим сифатларни қўшди

Ўтган ёзда кўпчилик Англия Премьер-лигасининг жорий мавсуми «Манчестер Юнайтед» учун учинчи турда якунланади, деб ҳазиллашганди. Ўтган мавсумда «Ливерпуль» «манкунианликлар»ни икки марта - 5:0 ва 4:0 ҳисобида мағлуб этганини ҳисобга олсак, жамоатчиликнинг кайфияти тушунарли. Аммо «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида асосий рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

«Ливерпуль» устидан қозонилган ғалаба «Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг учун АПЛдаги биринчи ғалаба бўлди. Ушбу жангдан сўнг, ярим ҳимоячи Бруно Фернандешнинг сўзларига кўра, жамоада ўзига бўлган ишонч катта. Ўшандан бери кўп вақт ўтди. «Манчестер Юнайтед» ҳар доим ҳам барқарор бўлмаган, аммо клубнинг тараққиётини инкор этиб бўлмайди.

Ҳозирда «Юнайтед» Премьер-лиганинг кучли уч жамоасидан бири ва ҳатто чемпионлик учун курашда ҳам қатнашади. Қолаверса,  «манкунианликлар» Европа лигасининг 1/16 финалида «Барселона» тўсиғидан ўтишди, бу ҳам футболчиларга ишонч бағишлайди. «Манчестер Юнайтед»даги биринчи мавсуми тугагунига қадар, Тен Хаг клуб учун 5 йил ичида биринчи соврин - Англия Лига кубогини қўлга киритди.

Ёзда кўпчилик голландиялик мутахассиснинг «манкунианликлар» лагерини жонлантириш қобилиятига шубҳа қилганди. «Аякс» ҳам катта клуб, аммо «Юнайтед» ҳар томонлама бошқа даражада. Мутахассис янги вазифани зиммасига олишдан қўрқмади, ҳозир эса «МЮ»га нисбатан шубҳалар камайиб бормоқда. Тен Хагнинг ўйинчиларга ёққан биринчи қуроли тартиб-интизом эди. Мураббий футболчилар орасида яққол фаворит йўқлигини, унинг майдондаги ўрнини топиш кераклигини дарҳол кўрсатди.

Баъзи жанжаллар бўлди (Криштиану Роналдуни эслаймиз), аммо бу ижобий иш берди. Фернандеш аввалроқ жамоада айнан шундай темир тартиб-интизом ҳақиқатан ҳам етишмаётганини айтганди. Гап фақат Роналду ҳақида эмас. Маркус Рэшфорд фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказмоқда, аммо бир сафар жамоавий ўйинга кечикиб қолгани учун «Вулверхэмптон»га қарши асосий таркибда майдонга туша олмади. Футболчи мураббийнинг қарорини тушуниб, иккинчи бўлимда майдонга тушди ва ғалаба голини киритди.

Жейдон Санчо билан боғлиқ вазият ҳам шундан далолат беради. Голландиялик мураббий Санчо учун 85 миллион евро тўланганига қарамай, инглиз футболчисини кўп ҳам майдонга туширмаяпти. Базада машғулот ўтказишга ҳам рухсат бермади. Шу тариқа мутахассис футболчини оптимал формага эришиши учун кўпроқ меҳнат қилишга ундади. Натижа қониқарли. У таркибга қайтгандан кейин учта ўйинда иккита гол урди ва бу фақат жамоатчиликка маълум бўлган ҳолатлар. Айтишларича, «Манчестер Юнайтед»да Алекс Фергюсон давридан бери бундай темир тартиб бўлмаган. Футболчилар буни яхши кўришади.

Тен Хаг ишидаги яна бир ижобий омил - бу бир вақтнинг ўзида бир нечта ўйинчиларнинг ривожланиши. Асосийси, албатта, Рэшфорд. Жорий мавсум Маркус учун энг яхшиларидан бири бўлди. Шу кунгача 25 ёшли вингер барча мусобақаларда 38 та ўйинда 25 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. 2023 йилда  эса 14 та гол урган. Бу лигадаги барча футболчилар орасида энг яхши натижа. Боз устига, Рэшфорд айрим жамоалардан кўпроқ гол урган. Масалан, бу йил «Ливерпуль» ва «Челси»нинг голлари Маркусга қараганда камроқ.

Бунинг устига Алехандро Гарначо «Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши ёш футболчиларидан бирига айланди. Жорий мавсумда 18 ёшли вингер «манкунианликлар» асосий таркибида 26 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг 2 та голи эса ғалаба келтирди. Аарон Ван-Биссака мавсумнинг биринчи ярмида клубни тарк этишга яқин келди ва энди ўнг қанотдаги ўрин учун Диого Далот билан рақобатлашмоқда. Люк Шоу эса янги мураббий келиши билан марказий ҳимоячи позициясида жуда яхши ўйнай олишини билиб олди.

Тен Хаг ўзи билан «Манчестер Юнайтед»га олиб келган яна бир муҳим жиҳат - бу трансферларга оқилона ёндашишдир. Ўтган ёзда ҳимоячилар Лисандро Мартинес (57 миллион евро) ва Тайлер Малайсия (15 миллион евро), ярим ҳимоячилар Каземиро (70 миллион евро) ва Кристиан Эриксен (эркин агент), шунингдек, қанот ҳимоячиси Энтони (95 миллион евро) ўтган ёзда «Юнайтед»га қўшилган эди. Қишда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Марсель Забитцер ва ҳужумчи Вегхорстни ижарага олди.

Ҳозирча саволлар фақат Энтони ҳақида қолмоқда. 24 ёшли вингер ҳозирга қадар АПЛда атиги 3 та гол урган. Деярли 100 миллионлик йигит учун унчалик кўп эмас, аммо ҳозирча жамоа усиз ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Бироқ «Манчестер Юнайтед» ҳали кўп иш қилиш керак, жумладан, трансфер бозорида. Ёзнинг асосий вазифаларидан бири янги ҳужумчи билан шартнома имзолаш бўлади.

Киритилди: 03.03.2023 10:22. Ўқилди: 2529 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.