Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Янги рекордлар ортидан қуваётган Кейн инглиз футболи тарихидан жой оладими?

Премьер-лиганинг 22-турида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда Харри Кейн ўзининг «Тоттенхэм» сафидаги барча мусобақалардаги 267-голини урди, бу клуб рекорди ҳисобланади. Қолаверса, ўша тўп унинг учун Премьер-лигадаги икки юзинчи гол бўлди. Бунинг учун унга атиги 303 та ўйин керак бўлди. Олдинда атиги 2 нафар футболчи – 208 та гол урган Уэйн Руни, шунингдек, 260 та голга эга Алан Ширер бор. Ҳозирда Кейн ҳисобида 203 та гол бор. Ҳозирги футболчилар орасида энг яқин таъқибчилар - Варди (134) ва Салоҳ (131).

Харри гол урганидан сўнг, операцияда бўлган Конте футболчини табриклашга куч топди. Умуман олганда, Кейн сўнгги пайтларда жуда кўп ижобий фикрларни тўплади. Англия жамоаси сардори ҳақли равишда чемпионатнинг энг яхши футболчиларидан бири деб аталади. Алан Ширер, Кейннинг 200-голидан сўнг, «Тоттенхэм» ҳужумчиси ўзининг рекордини албатта янгилашини тан олди:

Мен бутунлай хотиржамман. Харри буни қанчалик хоҳлашини биламан. Агар жароҳатлар бўлмаса ва Кейн Англияда қолса, у буни амалга оширади. Бу ерда фақат вақт масаласи бор. Бу рекорд жуда узоқ вақтдан бери меники бўлиб келган ва мен доим бир кун келиб кимдир янгилашини айтганман», – деди Ширер. Қизиғи шундаки, Кейн Премьер-лиганинг ҳар ой ва ҳафтанинг ҳар кунида гол урган ягона футболчидир. Бунга кўп жиҳатдан ўйинлар вақтининг доимий ўзгаришлари сабаб бўлмоқда. Чемпионат баҳслари кўпинча ҳафта ўрталарида ўтказилади, шунинг учун Кейн буни осонликча уддалаган бўлса ажабмас.

Харри дубл қайд этган «Ноттингем Форест»га қарши ўйиндан сўнг, жорий мавсумда урилган голлари сонини 20 тадан оширди. 29 ёшли англиялик футболчи Премьер-лигада 20+ гол уриш бўйича «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро билан тенглашди, улар олтита шундай сермаҳсул мавсумга эга. Ушбу рўйхатда биринчи бўлиб афсонавий Алан Ширер бор, у 7 марта йигирмалик довондан ошган.

Буларнинг барчаси Кейнни «Тоттенхэм» инқирозга учраган мавсумларда ҳам секинлашмаслигидан далолат беради. Бу сўнгги 9 мавсумда бир неча бор содир бўлди – ҳаттоки Конте баъзи муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мавсумда ҳам ҳимоя аввалгидек ишончли эмас, Кейннинг асосий ҳамкори Сон эса формага қайтишда курашмоқда. Кейннинг самарали ҳаракатлари камайган бўлсада, бу голли узатмаларда намоён бўлади.

Ўтган мавсумда у 9 та голли узатмани амалга оширган бўлса, ундан олдинги йили - 14 та. Бунга Сон Хён Миннинг даҳшатли формаси сабаб бўлган. Кореялик футболчи ҳозир яхши формада эмас ва баҳор бошига қадар Премьер-лигада атиги 6 та гол урди. Шу туфайли Кейн 27 баҳсда атиги 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси ушбу мавсумда бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда ва ақл бовар қилмас Эрлинг Холанднинг натижаларига қарамай, Кейн гол уриш пойгасида иштирок этади. Агар норвегиялик бу қадар сермаҳсул бўлмаганида, Харри катта эҳтимол билан жамоатчилик эътиборини тортган бўларди. Жорий мавсумда 30 ёшга тўладиган Кейн бирорта ҳам кубокни қўлга киритмади. Фақат индивидуал рекордлар ва мукофотлар унга далда беради холос. Бундай савиядаги футболчи фаолиятини унвонларсиз якунлай олмаслиги анча аламли.

Инглизнинг бутун карьераси кубоклар учун курашадиган ҳар қандай гигант жамоа сафига ўтишга арзийди. Ўтган ёзда, 2021/22 йилги мавсум олдидан у деярли «Манчестер Сити» лагерига кўчиб ўтганди, аммо «шпорлар» нархни ошириб юборди ва «шаҳарликлар» Жек Грилиш вариантида тўхталди. Яқин вақтгача «Бавария» ҳам Кейнга даъвогар эди, бироқ немислар Шупо-Мотинг билан шартномани узайтириб, уларда аллақачон марказий ҳужумчи борлигини яққол кўрсатди.

Эндиликда Харрига асосий номзод ҳужумчига жуда муҳтож бўлган «Манчестер Юнайтед» бўлиб турибди. Ўтган қишда «қизил иблислар» эътиборини Вегхорст тимсолида қисқа муддатли вариантга қаратишганди, ёзда эса улар Осимхен ёки Кейнни қўлга киритишга уриниб кўришади. Manchester Evening News хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг 29 ёшли англиялик ҳужумчи унинг асосий мақсади эканлигини айтди. 

Киритилди: 13.03.2023 11:22. Ўқилди: 1846 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
1-1
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

07.05.2024. АПЛ. 36-тур.
00:00
Кристал Пэлас
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.