Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Невилл Роналду ва Вегхорстнинг "Манчестер Юнайтед"даги ўйинини солиштирди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячисининг фикрича, ҳужумчи Воут Вегхорст "қизил иблислар"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдудан кўра клуб учун фойдалироқ. 38 ёшли португалиялик футболчи 2022 йилнинг ноябрида жамоа билан шартномасини бекор қилган, декабрда Саудия Арабистони клуби “Ан-Наср” билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган. Шундан сўнг, "Манчестер Юнайтед" Вегхорстни "Бёрнли"дан мавсум охиригача ижарага олди. 30 ёшли нидерландиялик футболчи “Юнайтед” сафида 19 ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

“Бу жуда провокацион эканлигини биламан ва мен ҳеч кимга ҳурматсизлик қилишни хоҳламайман, лекин мен бир нарсани айтмоқчиман. Вегхорстнинг "Манчестер Юнайтед"да ўйнашда давом этиши ва Роналдунинг энди клубда эмаслиги сабабларини Криштиану ва нидерландияликнинг дастлабки 19та ўйинини солиштириш орқали топиш мумкин. Келинг, Воутнинг сўнгги 19 та ўйинини Роналдунинг 19 та ўйинини таққослайлик. Вегорст бор йўғи иккита гол урган бўлса-да, унинг жамоаси 37 та гол уришга муваффақ бўлди. Роналду "Юнайтед"да уч ўйинда камроқ ғалаба қозонган ва тўртта ўйинда кўпроқ мағлуб бўлган. Унинг ўзи 11 та гол урган, аммо жамоа атиги 23 та гол урган, бу катта фарқ.

"Манчестер Юнайтед"да марказий ҳужумчи сифатида ўйнашга тайёр бўлмаган ўйинчи ғалаба ва голлар борасида жамоага кўпроқ фойда келтиради. Лекин менимча, Роналду барча даврларнинг энг зўр футболчиси", дея сўзини якунлаган собиқ футболчи.

"Манчестер Юнайтед" ёзда Вегхорстни сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти кучли ҳужумчи сотиб олмоқчи, қисқа рўйхатга Харри Кейн («Тоттенхэм»), Виктор Осимхен («Наполи»), Рандал Коло Муани («Айнтрахт»), Гонсалу Рамуш («Бенфика») ва Душан Влахович («Ювентус») киради.

Бироқ, нидерландиялик футболчи "Юнайтед"га фойда келтирмоқда, бош мураббий Эрик тен Хаг таъкидлаганидек: "У мен афзал кўрган футбол турига мос келади ва жуда муҳим ишни бажаради. Воут прессингда, ҳимояга қайтишда ва стандарт вазиятларда фойдали, шунинг учун у жамоага ёрдам беради. Вегҳорст Рождестводан бери деярли барча ўйинларда ўйнади, шунинг учун у ҳақиқатан ҳам муваффақиятнинг бир қисмидир”.

Роналду “Манчестер Юнайтед”дан кетганидан кейин “Ан-Наср” сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Криштиану Саудия клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. У йилига 200 миллион евро маош олади.

Киритилди: 04.04.2023 20:08. Ўқилди: 3818 марта. Фикрлар: 21 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

07.05.2024. АПЛ. 36-тур.
00:00
Кристал Пэлас
4-0
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. АПЛ. 37-тур.
20:30
Ман. Юнайтед
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.