Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Қизил иблислар" андалусияликларни "қонини ичгани" Испанияга йўл олди. "Мусобақа эгалари"ни енгиб ўтиш осон ишми?

"Манчестер Юнайтед" Европа лигасининг ярим финалига чиқиш учун олдин ҳеч қачон қилмаган ишини бажариши лозим – "Севилья"ни мағлуб этиш. Еврокубоклар доирасида "қизил иблислар" сўнгги 4 та ўйинда 2 та дуранг, 2 та мағлубият қайд этган. Қолаверса, "МЮ"нинг испан жамоаларига қарши натижалари унчалик ҳам яхши эмас. Марсель Забитцернинг голи бу қора анъанага якун ясаши керак эди. Аммо бундай бўлмади. "Олд Траффорд"даги ўйин дуранг билан якунланди. Маласия ва Магуайрнинг авто голлари ҳамма масалани "Рамон Санчес Писхуан" стадиони қолдирганди. "Севилья" ЕЛда даҳшатли кўрсаткичларга эга. Бу жамоа турнир совринини олти марта қўлга киритган. Шунингдек, Андалусия клуби ўз майдонидаги сўнгги 26 та ўйиннинг 23 тасини ғалаба билан якунлаган. Хосе Луис Мендилибар эса "Севилья"ни Европа лигасида бошқараётган 7 мураббий бўлиб турибди. Қолган 6 тасининг бештаси уй учрашувларида фақат ғалабалар қайд этган. Шундай пайтда, "МЮ" ўзининг сафардаги муваффақиятли сериясига ишониши мумкин. Хусусан, "қизил иблислар" еврокубоклардаги сўнгги 13 та сафар ўйинларининг фақат биттасида мағлуб бўлган холос. Бу мағлубият 2021 йилнинг майида, "Рома"га қарши қайд этилганди (3-2).
Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда "Ювентус" ёки "Спортинг" билан тўқнаш келади.


Жамоалар спорт формаси ҳақида

Аввало, мезбон жамоа ҳақида. "Севилья" ўз тарихидаги энг омадсиз мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Бу жамоа Ла-лигада 9 та ғалаба, 8 та дуранг ва 12 та мағлубият қайд этган. Оқибатда, клуб хавфли зона атрофида турибди. Аммо сўнгги турдаги "Валенсия"га қарши муҳим ғалаба, жамоанинг жадвалдаги позициясини яхшилаган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Севилья"нинг кўплаб мағлубиятлари, бу мавсумда, асосан меҳмонда қайд этилмоқда. Яъни, уйдаги ўйинларда жамоа яхши ҳаракат қилади.
"Манчестер Юнайтед"да бу борада ҳаммаси жойида. Клуб АПЛнинг сўнгги турида "Ноттингем"ни сафарда мағлуб этганди. "МЮ" апрел давомида фақат "Ньюкасл"га қарши, сафарда мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлган. Эрик тен Хаг "Ливерпул"га 7-0 ҳисобида мағлуб бўлганидан бери 6 та ўйинда ғалаба, 2 та ўйинда эса дуранг қайд этди.


Жароҳатланганлар ҳақида

"Севилья"да ҳимоячи Гонсало Монтиель ЕЛда кетма-кет 3 та сариқ карточка олгани сабаб бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Жамоанинг яна бир қанот ҳимоячиси Алекс Теллес "МЮ"дан ижарага олинганига қарамай, баҳсда иштирок этиши мумкин.
Эрик тен Хаг жамоасида катта йўқотиш мавжуд. Жамоа сардори Бруну Фернандеш учта сариқ олгани учун дисфалификацияга дучор бўлди.
Маркус Рэшфорд жароҳатидан тузалишни давом эттирмоқда. Шу сабаб у ҳам таркибга киритилмайди. Биринчи ўйиннинг қаҳрамонларидан бири бўлган Забитцер жароҳат олгани учун "Ноттингем"га қарши учрашувда қатнашмаганди. Унинг "Севилья" баҳсида майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Уларга қўшимча равишда Эрик тен Хаг жамоасида Алехандро Гарначо, Донни ван де Бек, Лисандро Мартинес ва Рафаэль Варанлар узоқ вақтга сафдан чиққан. Шунингдек, Люк Шоу оёқларининг пайини чўзилгани учун ўйинга тайёр бўлмаслиги мумкин.

Кимлар порлайди?

"Севилья"нимг энг ёрқин юлдузи жамоанинг асоси бўлган Иван Ракитичдир. Аммо Юссуф Эн-Несери ва Хесус Наваслар ҳам биринчи ўйинда ўзини кўрсата олган эди.
"МЮ" Бруну Фернандеш ва Марсель Забитцерсиз анча қийналади. Аммо майдон марказидаги Каземиро ҳаммасини ҳал қилиши мумкин. Айнан у, бугунги баҳсда жамоани қутқариши айтилган. Унга ҳамроҳ равишда Кристиан Эриксен ҳаракат қилади. Олдинги чизиқда эса ўз формасини тиклаб олган Антони яна гол уришга уриниб кўради.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 20.04.2023 12:00. Ўқилди: 2558 марта. Фикрлар: 7 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.