Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Манчестер Юнайтед» тарихий рекорд остонасида

“Манчестер Юнайтед” Англия Кубоги финалига йўл олди. “Қизил иблислар” ярим финалда “Уэмбли” стадионида “Брайтон”ни мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳам, қўшимча дақиқаларида ҳам етарлича вазиятлар бўлди, бироқ ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.

Иккала жамоа ҳам биринчи олтита зарбани голга айлантирди. Кейин эса “Манчестер Юнайтед” футболчиси Ваут Вегорст тўпни ўпди ва “Брайтон” етакчиларидан бири Солли Марчга берди. У зарбада адашди. Манчестерликлар сафида эса Виктор Линдельоф ҳал қилувчи пенальтини голга айлантирди.

“Манчестер Юнайтед” сўнгги тўққизта пенальтилар сериясидан фақатгина иккитасида ғалаба қозонган. Манкунианлар охирги марта 2019 йилда Англия Лига Кубоги доирасида “Рочдейл” клубини пенальтилар сериясида мағлуб этганди. Қизиқ факт: иккала ўйинда ҳам рақиб дарвозасини Роберт Санчес қўриқлаган. “Рочдейл” дарвозабонни айнан “Брайтон”дан ижарага олганди. Ҳар икки сафар ҳам дарвозабон пенальтиларни бирортасини қайтара олмаган.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” Англия Кубоги доирасида илк бор пенальтилар сериясида ғолиб бўлди. Манчестер клуби 2023 йилнинг 24 апрелига қадар мусобақа доирасида тўрт марта пенальтилар сериясида иштирок этган ва барчасида мағлуб бўлган.

Роберто Де Зербининг “Брайтон”и ажойиб ўтказаётган мавсумини совринсиз якунлайдиган бўлди. Англия Лига Кубогида “Арсенал”ни мағлуб этган жамоа пенальтилар сериясида “Чарлтон”га мағлуб бўлди. Англия Кубогида эса “Ливерпуль”дан ўта олган жамоа яна пенальтилар серияси туфайли ўз юришини тўхтатди. “Брайтон”нинг “Уэмбли”да омади юришмайди. Жамоа Англиянинг асосий стадионида ўтказган 6 та ўйинида бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган (2 дуранг ва 4 мағлубият). “Чайкалар” бу майдонда тўртинчи марта гол ура олмади.

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсум Англия Лига Кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Эндиликда мавсумдаги иккинчи титулидан бир қадам ажратиб турибди. Жамоа тарихда учинчи марта бир мавсумда иккала финалда ҳам иштирок этмоқда:

— 1982/83 йилги мавсумда Рон Аткинсон жамоаси Англия Кубогида “Брайтон”ни мағлуб этган (2:2 ва 4:0), Лига Кубогида эса 1:2 ҳисобида “Ливерпуль”га мағлуб бўлган.

— 1993/94 йилда эса Алекс Фергюсон жамоаси Англия Кубоги финалида “Челси”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. Лига Кубогида эса Рон Аткинсоннинг “Астон Вилла”сига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

“Манчестер Юнайтед” ҳали бир мавсумда Англия кубокларида дублга эришмаган. Эрик тен Ҳаг биринчи мавсумидаёқ шундай ноёб натижага эришиши мумкин.

Тен Ҳаг шогирдларини финалда “Манчестер Сити” кутиб турибди. Бунгача турнирнинг 152 йиллик тарихида Манчестер клублари финалда ўзаро тўқнаш келмаган.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” Англия Кубогида 6 марта ғолиб чиққан. “Манчестер Юнайтед” эса мусобақанинг 12 карра чемпиони ҳисобланади.

Киритилди: 24.04.2023 18:33. Ўқилди: 4366 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.05.2024. АПЛ. 34-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
3-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.