Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лауреатлар: Бу – энг гўзал қайтиш!

- Мен учун соғлом эркак ва ота сифатида қайтиш муҳим эди - Кристиан Эриксен яна бир бора юрак хуружидан қандай омон қолганини эслади.

 Даниялик толмас ярим ҳимоячи яқинда Laureus Sports Awards - «Йил қайтиши» совринига эга чиқди. Табиийки, у тақдимот маросимида 2021 йилнинг июнь ойида кузатилган ёқимсиз воқелик ҳақида ҳам гапирди. Эслатма, Евро-2020дан ўрин олган Дания - Финляндия ўйини давомида Кристианнинг юраги бир муддат тўхтаб қолган ва барчаси аянчли тугаши ҳеч гап эмасди. Ўшанда учрашув тўхтатилган ва шифокорлар томонидан Эриксенни ўзига келтириш терапияси бошланган эди. Яхшики, тиббий ёрдамдан сўнг футболчининг юраги қайта ура бошлади ва футбол мотамга айланмади.

Тўғри, ўша воқеликдан сўнг 29 ёшли данияликнинг фаолияти катта хавф остида қолди, барибир. Шифокорлар унинг юрак пульсини назоратга олиш учун кардио­стимулятор ўрнатдилар. Бироқ Италия «А» серияси регламентига биноан, бундай жиҳоз билан ўйнаш мумкин эмасди. Шу тариқа даниялик «Интер» билан шартномасини бекор қилишга мажбур бўлди. Асосийси, 2022 йилнинг қишида «Брентфорд»га йўл олган Кристиан яна 6 ойдан кейин «МЮ» сафига қўшилиб, гўзал қайтишни амалга оширди.

Мана, 8 май куни Эриксен Laureus Sports Awards тақдирлаш маросимида «Йил қайтиши» мукофотини қўлга олди. Бинобарин, даниялик қисқа вақтда «МЮ»нинг асосий таркибидан жой олди. Ваҳоланки, 2 йилча олдин кўпчилик унинг футболдан кетишини тахмин қилганди. Тақдирлаш маросимида журналистларга Эриксендан аввало, юқори даражага қандай қайтгани ҳақида сўрашди. «Ўша воқеадан шахсан мен нима олдим? Ҳамиша бор салоҳиятингдан завқ­ланишинг ва майдонда хотиржам ўйнашинг керак. Мабодо футбол сенга қувонч келтирмаётганингни сезсанг, дарҳол бошқа юмушга қўл уришинг маъқул. Мен учун энг муҳими - майдонга қайтиш ва ҳаётда инсон бўлиб қолиш эди. Аниқроғи, аввало, тўлақонли ота ва соғлом эркак сифатида қайтишни хоҳладим. Энг асосийси шу. Ўша воқеликнинг эртасигаёқ нималар рўй берганини ўйладим. Шунчаки, кадрларга қарадим ва ҳис-туйғуларни тўлиқ бошдан кечирдим, кейин келажакка боқдим. Аммо бундан енгил тортмадим. Гоҳида ортга қарайсан ва бу ҳақда ортиқ ўйлашни ҳам истамайсан. Шунчаки, қарайсан ва тамом. Махсус мослама билан «А» серияда ўйнаш тақиқланганини билардим. «Интер» ўртадаги шартномани бекор қилгач, ниҳоят, миямда чарх ураётган саволга жавоб олдим: майдонга қайтиб, яна ўйнай оламан, фақат бошқа жойда. Шу аснода «Интер» билан алоқаларни уздим - бу ягона тўғри вариант эди», - деди иродали Эриксен.

Даниялик футболчи шунинг­дек, қалтис вазиятда унга ўз эшигини очган «Брентфорд»дан нега кетганига ҳам тўхталди: «Ҳа, бир тўхтамга келишда роса қийналдим. Ахир бу клубда вақтни жуда яхши ўтказдим. Менга қайтиш имконини бергани, яна футболчи сифатида майдонга тушишимни таъминлагани учун «Брентфорд» раҳбарияти ва мураббий Томас Франкдан бир умр миннатдорман. Аммо бошидаёқ Франкка агар ўзимни юқорироқ савияда синаб кўриш имконини берувчи клубдан таклиф олсам, уни қабул қилишимни айтгандим. Бахтимга, «Юнайтед»дан чорлов тушди ва бу чиндан ҳам, мен хоҳлаган таклиф эди. Бор гап шу. Ҳа, омадли йигитман».

Киритилди: 24.05.2023 23:18. Ўқилди: 2121 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.01.2026. АПЛ. 23-тур.
21:30
Арсенал
2-3
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.