Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед"га янги "қон" керак

Глейзерларда клубни сотишга шошилиш йўқ 

2021 йил 2 май куни “Манчестер Юнайтед” мухлислари лига доирасидаги “Ливерпул”га қарши ўйинда жанжал юзага келтиришди. Глейзерларнинг аянчли қоидаларидан чарчаган мухлислар “Олд Траффорд”ни қўлга олишди ва жамоаларнинг майдонга тушишига тўсқинлик қилишди, Премьер-лига эса мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли тарихда биринчи марта ўйинни бекор қилди. "Қизил иблислар" мухлислари америкалик хўжайинларга норозилик билдиришди, бунга "Манчестер Юнайтед"нинг Англиядаги юқори поғонасидан пастга тушиб кетгани сабаб бўлди - сўнгги 10 йил ичида "манкунианликлар" атиги 5 марта Премьер-лиганинг кучли тўртлигидан жой олди ва бирор марта ҳам чемпион бўлолмади.

“Бугун биз ғазабнинг қандай намоён бўлганини кўрдик. Глейзерлар мухлислар ишончини қайтаришни хоҳлашларини айтишди, аммо бунинг иложи йўқ эди. Мухлислар билан ижобий алоқа йўқ, улар хўжайинлардан бир сўз ҳам эшитишмади. Мухлислар тинч норозилик намойишларини уюштиришди - бу ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир", - дея ғазабланди "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий фахрийси Гари Невилл жанжалдан кейин. 2023 йилнинг ёзида “қизил иблислар” ниҳоят мухлислар нафратланадиган босслардан халос бўлишлари мумкин – америкаликларнинг ўзи ҳам назоратдан чиқиб кетган тизимдан чарчаган. Глейзерлар клубни сотишга тайёр, аммо улар катта пул ишлаб олишни кутишмоқда: 2005 йилда улар "Манчестер"ни 790 миллион фунтга сотиб олишган, сотиш бўйича музокаралар олти миллиарддан бошланган.

Жамоанинг янги хўжайини шайх Жассим ёки бизнесмен Жим Рэтклифф бўлиши мумкин. Иккаласи ҳам супер харажатларга тайёр: Глейзерларга улар талаб қилган пулни тўлаш, клубнинг қарзини ёпиш (1 миллиард), Криштиану Роналду танқид қилган "Олд Траффорд"нинг машғулотлар майдончасини реконструкция қилиш янги бошлиқларнинг вазифаси ҳисобланади. Аммо америкаликлар билан музокаралар чўзилиб кетмоқда: бу жамоага салбий таъсир қилади ва мухлисларни ғазаблантирмоқда.

Музокаралар қанча вақтдан бери давом этмоқда?

Глейзерлар 2022 йилнинг ноябрида “Манчестер Юнайтед”ни сотишга тайёр эканликларини эълон қилишди: харидорлар орасида инглиз миллиардери Жим Рэтклифф, Шайх Жассим, Саудия Арабистони компаниялари, Apple корпорацияси ва бошқа номзодлар кўрсатилганди. Аммо инжиқ америкаликлар кўпчилик даъвогарларнинг қизиқишини тезда қайтаришди: клубнинг нархи юқори, катта қарзлар мавжуд ва стадион ҳамда базани реконструкция қилишга сармоя киритиш зарурати бор.

Жассим аллақачон Глейзерларга бешта таклиф билан чиққан. The Guardian нашрининг ёзишича, Қатар вакилларининг узоқ давом этган музокаралардан жуда ҳафсаласи пир бўлган ва энди савдолашмоқчи эмас. Улар нархни туширишга қанчалик уринмасин, америкаликлар олти миллиард долларлик таклифни умуман камайтирмоқчи эмас. Худди шу миқдорни британияликлар ҳам таклиф қилган.

Бироқ Глейзерларнинг розилиги ҳали ҳам кузатилмади. Жассим ўзи учун керакли пулни таклиф қилди ва жавоб бериш муддатини белгилади - 9 июнь. Қатарликлар келишувни кечиктириб бўлмаслигини тушунди. Ёзги трансферлар ойнаси анчадан бери кучли харидлар билан ёнмоқда ва ОАВда турли келишувлар кутилаётган бўлса ҳам, "манкунианликлар" янги ўйинчилар учун аниқ бюджетга эга эмаслар. Музокаралар саккиз ойдан бери давом этмоқда ва Премьер-лиганинг янги мавсуми бошланишига атиги етти ҳафта қолди. Reuters хабарига кўра, Глейзерлар келишувни якунлашга шошилишмайди ва Жассим ҳамда Рэтклифф билан савдолашишда давом этиб, янада фойдалироқ таклифларни ўртага ташлашга ҳаракат қилишади. Америкаликларга шайхнинг таклифи кўпроқ ёқди, шунинг учун улар британиялик тадбиркорга босим ўтказишга уриниб кўради, ажойиб ҳийла!

The Times июнь ойи ўрталарида бу жараённи якунлаш учун яна уч ойга яқин вақт кетиши ҳақида хабар берган эди. Бу кетишда клуб 2023/24 йилги мавсумни эски хўжайинлари билан бошласа ҳам ажаб эмас, янгилари эса трансферларга пул сарфлашга улгурмайди. "Манчестер Юнайтед" Глейзерлар туфайли трансфер кампаниясида муваффақиятсизликка учради. Премьер-лиганинг топ-клублари катта иштиёқ билан трансфер бозорига шўнғишди ва аллақачон бир нечта иссиқ битимларни ҳужжатлаштиришди. "Ман Сити" "Челси"дан Матео Ковачични олди, лондонликларнинг ўзи эса Кристофер Нкунку билан шартнома имзолади ва Кай Хаверцни "Арсенал" қўлга киритди. "Ливерпул"ни Алексис Макаллистер кучайтирди. Ҳатто "Тоттенхэм" деярли 100 миллион евро сарфлади - "шпорлар" Педро Порро ва Деян Кулушевскининг тўлиқ трансферларини амалга оширди, шунингдек, "Эмполи"дан дарвозабон Викариони ҳам сотиб олди.

“Қизил иблислар” 2022/23 йилги мавсум якуни бўйича Чемпионлар лигасига қайтгани сабабли  трансфер ойнасини катта иштиёқ билан кутишди. Аммо ҳозирча "манкунианликлар"нинг банк ҳисобидаги ягона молиявий ҳаракати 20 ёшли Зидан Иқболнинг "Утрехт"га 1 миллион еврога сотилгани бўлди.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи катта режалар ҳақида маълум қилди, аммо ҳозирча ҳеч нарса амалга ошмаган. Аммо “қизил иблислар” иккита эҳтимолий янги футболчини қўлдан бой берган кўринади – Ким Мин Же “Бавария”га кетиши мумкин, Юриен Тимбер “Арсенал”га ўтиш арафасида турибди. "Олд Траффорд" янги раҳбариятни кутаётган бир пайтда, бошқа трансферлар амалга ошмоқда: Деклан Райс "Арсенал" ва "Ман Сити" ўртасида танлов қилмоқда, Мойзес Кайседо аллақачон "Челси" билан шартномани келишиб олган.

Mirror нашрига кўра, Тен Хаг нима бўлаётганидан ғазабланган. Глейзерлар ортиқча харажат хавфидан қочиш учун ҳеч кимни сотиб олмоқчи эмас. Бироқ голландиялик мураббий баҳордаёқ чемпионлик учун курашиш учун "Манчестер"га энг яхши янги футболчилар кераклигини айтганди.

“Бизга кўпроқ ўйинчилар керак. Ҳозир чемпионлик учун курашдан йироқмиз, демак, ишимиз кўп. Биз муваффақиятга эришдик, лекин юқори ўринлар учун курашмоқчи бўлсак, бизга энг яхши футболчилар керак. Менда кўп сабр йўқ, бу менинг хатоларимдан бири бўлиши мумкин", - дея тан олди Тен Хаг.

Мухлислар қандай муносабатда?

"Манчестер Юнайтед" мухлислари америкаликларни клубни тезда сотишга ундаш мақсадида анъанавий "Glazersout" плакатлари билан одатий норозилик намойишига чиқишди. Жамоанинг янги либоси тақдимоти бўлиб ўтадиган куни мухлислар мухлислар дўконига йиғилиб, унинг ишига тўсқинлик қилишди. "Сотув жараёни олти ойдан бери давом этмоқда. Тез орада трансфер ойнаси очилиши муносабати билан Глейзерлар тезда сотиш бўйича қарор қабул қилишлари керак. Ноаниқликлар билан тўла ёз Эрик тен Хаг учун фалокат бўлади ва бунга йўл қўйиб бўлмайди", деди мухлислар баҳорда. Аммо мухлисларнинг норозилиги Глейзерларга таъсир қилмаса керак. Америкаликлар узоқ вақтдан бери ҳақоратлар ва клубни тарк этишга йўналтирилган чақириқларга ўрганиб қолган. "Олд Траффорд" умуман раҳбарият учун нафрат қалъасига айланди. Глейзерларнинг деярли ҳар бир ҳаракати “МЮ” мухлисларини ғазаблантирди.

Киритилди: 28.06.2023 14:59. Ўқилди: 4755 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.