Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гринвуддан айбловлар олиб ташланди, лекин нега у футболга қайтмаяпти?

Бир йил аввал Мэйсон Гринвуд Премьер-лига юлдузи ҳисобланарди. У тўсатдан катта футболга кириб кетди ва ҳатто "Манчестер Юнайтед"нинг бир қанча рекордларини ўрнатди. Жумладан, Чемпионлар лигасида ўйнаган энг ёш жамоа ўйинчиси (17 ёшу 156 кун), шунингдек, 20 ёшгача бўлган "Манчестер Юнайтед" учун Англия чемпионатида гол уриш бўйича рекордчи (20 гол).

Гринвуд икки оёғи билан мукаммал зарбага эга эканлиги билан ажралиб турди. Жамоадошлари унинг катталар жамоасидаги биринчи машғулотида унинг ўнг ёки чап қўл эканлигини ҳеч ким тушуна олмаганини тан олди. Люк Шоу ҳатто: “У келажакда “Манчестер Юнайтед” учун муҳим футболчи бўла олмаслиги учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Мен Мейсоннинг "Юнайтед" афсонасига айланишига шубҳа қилмайман”, деган эди.

Бироқ клуб тарбияланувчисида ўйин билан бирга тартиб-интизом борасида ҳам муаммолар юзага келди. Гап унинг дарвозага тез-тез зарба беришида ҳам эмас. Гринвуд машғулотларга кеч қолгани ҳақида хабар берилганди, аммо Сульшер буни рад этди. The Athleticнинг таъкидлашича, клуб ходимлари ҳар доим ҳам футболчининг қаердалигини билишмаган. Бошқа кўплар воқеалар ҳам бор эди.

2022 йил январь ойида янада кучли жанжал юз берди. Футболчининг қиз дўсти Харриет Робсон ўзининг кўкарган ва ёрилиб кетган лаблари суратларини тармоқда эълон қилди ва шундай деди: "Мейсон Гринвуд менга нима қилаётганини билмоқчи бўлган ҳар бир киши учун". Бундан ташқари, у қўпол равишда жинсий алоқа қилишга мажбурлаган эркак овози аудиосини жойлаштирди. Ўша куни "Манчестер Юнайтед" футболчини футболдан четлатганини эълон қилди ва у полиция томонидан ҳибсга олинган, бироқ бир неча кундан кейин у гаров эвазига қўйиб юборилган эди.

Текширув бир йил давом этди. Бу вақт ичида футболчи бир неча бор гаров шартларини бузди. Журналистлар уни Робсон билан суратга олишди. Бироқ 2023 йилнинг февралида футболчидан барча айбловлар олиб ташланди.

Иш бўйича бош терговчи Микаела Керр шундай деди: "Бу ҳолатда, асосий гувоҳларнинг йўқлиги ва янги материалларнинг пайдо бўлишининг комбинацияси энди судланганлик учун реал истиқбол йўқлигини англатарди. Бундай шароитда биз ишни тўхтатишга мажбурмиз. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликнинг қизиқишига қарамай, биз бошқа изоҳ бермасликка қарор қилдик”.

Айбловлар олиб ташланганидан сўнг, клуб Гринвуднинг яна жамоада ўйнаши ёки кетиши кераклиги борасида иккига бўлинган. "Манчестер Юнайтед" футболчилари ҳужумчининг қайтишига қарши чиқишди. Ўз навбатида, бош мураббий Эрик тен Хаг узоқ вақт (айбловлар олиб ташланганидан кейин ҳам) изоҳ беришдан бош тортди. Ва яқинда жуда ноаниқ тушунтириш берди: "У қайтиб келадими - бу менинг қарорим эмас".

Айни пайтда футболчи клуб билан шартномасини давом эттирмоқда. Бу вақт давомида Гринвуд маош олди ва шартнома яна икки йилга мўлжалланган. Энди футболчини сотиш мумкин бўлган биринчи трансфер ойнаси келди, аммо "Манчестер Юнайтед" шошилмаяпти. Клуб ўз текширувини ўтказаётганини эълон қилди, бироқ орадан бир ярим йил ўтиб, ҳеч қандай натижа ошкор қилинмади.

Май ойида Гринвуднинг машғулотларидан олинган суратлар ҳибсга олинганидан бери биринчи марта пайдо бўлди. Шу билан бирга, ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" формасида эмас, балки жамоадан алоҳида шуғулланган. Хабар қилинишича, Гринвуд дўстларига "Юнайтед"да бошқа ўйнамаслигини айтган. Футболчига Испания, Италия ва Туркия жамоаларидан ҳам қизиқиш билдирилганди. Улар, шунингдек, Моуриньонинг Гринвудни олиш истаги ҳақида ёзишган. "Бу борадаги қарор ҳали қабул қилинмаган", - дейди Фабрицио Романо. Manchester Evening News газетасининг таъкидлашича, тен Хаг Гринвудни сотмоқчи эмас ва клуб ҳужумчини ижарага беришга интилмоқда.

Киритилди: 03.07.2023 17:04. Ўқилди: 4417 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.