Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Давид Де Хеа "МЮ"дан кетди. У учун кейинги манзил қаер бўлади?

Давид Де Хеа "МЮ"га "Атлетико"дан келганини ҳамма билади. У бир пайтлар Серхио Агуэро билан бир жамоада эди. Афсуски, ҳужумчи юрагидаги муаммо сабабли ўз фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлди. У билан деяри тенг бўлган Де Хеа эса ҳали бемалол ўз йўлида давом этиши мумкин. Ҳа, у "Манчестер Юнайтед"дан кетди. Аммо испаниялик дарвозабон хизматларига Европада етарлича талабгорлар топилади. Футболчи клуб мухлислари билан хайрлашар экан, шундай деб ёзганди: "Энди янги синовлар қаршисига чиқиш вақти етди. Мен ўзимни бошқа ерларда ҳам синаб кўришни истайман..."
Қуйида Де Хеа учун эҳтимолий манзиллар номи келтирилади.

"Интер"

Ёз давомида "МЮ" дарвоза соҳаси учун номзодлар қидирди. Клуб Де Хеани алмаштириш вақти келганини биларди. Шу сабаб ўз эътиборини "Интер" дарвозабони Андре Онанага қаратди. Айни дамда "қизил иблислар" 27 ёшли посбон учун учинчи таклифни юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу таклиф миланликлар талаб қилаётган 51 миллион фунтга яқин бўлади. Албатта, "Интер" Онана ўрнини ким биландир тўлдириши керак. Шу сабабли текин турган Де Хеа эътиборни тортади. Инзаги учун ёш масаласи муҳим эмас кўринади. Негаки, унинг жамоаси "Тоттенхэм" посбони Уго Льорисга қизиқиш билан қараган. Шундай экан, Де Хеа ҳам яхши вариантдир.

"Реал Мадрид"

Бир пайтлар "Реал" Де Хеа учун жуда қаттиқ ҳаракат қилади. У 2015 йилда Мадридга қайтишга яқин эди. Аммо кўчиш амалга ошмади. Асли мадридлик бўлган футболчи учун она шаҳрига қайтиш энг яхши йўллардан бири. Ҳа, ҳозир "Реал"да алмаштириб бўлмасдек кўринадиган Тибо Куртуа бор. Де Хеа эса захира варианти сифатида ҳар қандай вазиятда Андрей Луниндан яхшироқдир.

"Атланта Юнайтед"

Брэд Гузан олти йил давомида АПЛда ҳаракат қилган. У бу йили 39 га киради. Унинг ўринбосари бўлган Кетин Вестберг ҳам 37 ёшда. Шундай экан, "Атланта Юнайтед" дарвозада янги номга муҳтож. MLS'даги тенденсиядан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Де Хеа учун океанорти ҳам ажойиб имкониятлар маконидир. Европанинг қариётган юлдузлари Америкага йўл олмоқда ва улар орасига Де Хеа ҳам жойлашиши мумкин. Лионель Месси ва унинг дўстлари "Интер Майами"га келганида, нима учун Де Хеа "Атланта Юнайтед"га келмаслиги керак?

"Ньюкасл Юнайтед"

"Қизил иблислар" февраль ойида Лига кубоги финалида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушади. Ўша баҳсда Де Хеа ўз фаолиятидаги 180-қуруқ ўйинини ўтказиб, "МЮ" тарихида рекордчига айланганди. Рақиб томонда "Ливерпул"нинг собиқ "қовунчи" дарвозабони Лорис Кариус ҳаракат қилди. Негаки, асосий вакил бўлган Ник Поуп жароҳатда эди. Бу Эдди Хау жамоасидаги дарвозабон борасидаги муаммолардан далолат беради. Агарда Де Хеа дунёнинг энг бой клубига ўтса, нафақат яхши маошни, балки ўзининг АПЛ ва ЕЧЛда қолишини ҳам таъминлаган бўлади.

Саудия Арабистони

Катта маош излаб юрган юлдузлар Европа клублари бермаган пулларни Саудия Про-лигасидан бемалол топиши мумкин. Масалан, "Ал-Ҳилол"ни олайлик. Бу клуб ўтган мавсум давомида тўртта посбондан фойдаланишга мажбур бўлади. Улар ичидаги 36 ёшли Абдуллоҳ Ал-Маюф энг асосийси ҳисобланади. Шундай экан, Де Хеа бу клубга асқотиши мумкин. "Ал-Ҳилол" яқиндагина Рубен Невеш ва Калиду Кулибалини сотиб олган эди. Шунингдек, 32 ёшли футболчи учун "Ал-Наср" ҳам қизиқиш билдирган. Де Хеа у ерда Роналду билан бирга ҳаракат қилиш имконига эга бўлади.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 09.07.2023 10:07. Ўқилди: 5332 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.01.2026. АПЛ. 23-тур.
21:30
Арсенал
2-3
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.