Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Давид Де Хеа билан бир пайтда сотиб олинган футболчилар: уларнинг тақдири қандай кечди?

Давид Де Хеа 2011 йилнинг ёзида харид қилинган бир нечта футболчининг бири эди. Сер Алекс Фергюсон жамоаси бу пайтга қадар кечган сўнгги беш мавсумнинг тўрттасида чемпион бўлган эди. Янги мавсумга қаттиқ тайёргарлик бошланади. Негаки, 2011 йилги ЕЧЛ финалида "Барселона"га имконият бой берилганди. Ўша ўйин, шунингдек, афсонавий дарвозабон Эдвин ван дер Сарнинг клубдаги сўнгги баҳси бўлган. Шу сабаб ёзда "Атлетико"дан ёшгина футболчи сотиб олинади. Ўша пайтда "қизил иблислар" 21 ёшли Де Хеа учун "матрасчилар"га 17 миллион фунт тўлаб беради. Бу эса бир дарвозабон учун берилган Англиядаги энг қиммат сумма эди. Ҳаш-паш дегунча, орадан 12 йил ўтиб кетди. Бу орада Де Хеа "Манчестер Юнайтед" сафида 500 дан ортиқ ўйин ўтказиб, рекордчига айланди. Шубҳасизки, у манкунианликлар тарихида абадий эсланадиган номлардан биридир. Хўш, 2011 йилда у билан жамоага яна кимлар олиб келинган эди? Уларнинг тақдири нима кечди? Қуйида бу саволларга жавоб оласиз.

Андерс Линдегор

Ван дер Сарнинг кетиши дарвоза соҳасини мустаҳкамлашни талаб этади. Шу мақсадда Де Хеадан ташқари яна бир захира дарвозабони сотиб олинади. Даниялик Линдегор "МЮ"да ўз ватандоши Питер Шмейхелдек бўлишни орзу қилади. Аммо у янгишган эди. Тез орада маълум бўлдики, у захира учун сотиб олинган. Линдегор тўрт йилдан ортиқ вақт давомида жами 19 та ўйиндагина майдонга туширилади. Шулардан 10 таси 2012-13 йилда, "МЮ" сўнгги бор Англия чемпиони бўлган даврда юз берган. 2015 йилдан Линдегор эркин агент сифатида "қизил иблислар" сафини тарк этиб, "Вест Бром"га кўчиб ўтади. У кейинчалик "Бёрнли" шарафини ҳам ҳимоя қилди. 2019 йилда ўз юртига қайтган футболчи, бир муддат миллий чемпионатида тўп тепди. 2022 йилда Линдегор футбол билан хайрлашган эди.

Фил Жонс

Жонс ёш ҳимоячи сифатида омманинг эътиборига тушади. Шу сабабли 2011 йил ёзида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда "МЮ" унга эга чиқади. Фергюсон даврида Фил Жонс асосий таркиб вакилига айланган. Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси 2010 йиллар аввалида кучли эди. Аммо жароҳатлар унинг фаолиятига болта урди. Ҳимоячи сўнгги 4 йилда АПЛда 6 тагина ўйинда майдонга тушган эди. У 2023 йилда жамоадан кетди. Жонс "МЮ"даги даври ҳақида шундай дейди: "Мен кўпроқ ўйнайман деб умид қилгандим. Мен менга кўпроқ имконият берилади деб ўйлагандим. Қўлимдан келган ҳамма нарсани қилдим. "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилганимдан фахрланаман".

Эшли Янг

Янг "Астон Вилла"да АПЛнинг энг яхши вингерларидан бирига айланади. Буни кўрган Фергюсон, уни 2011 йилда 17 миллион фунтга харид қилган. АПЛ чемпионлиги қўлга киритилган пайтда Янг 19 та ўйинда майдонга туширилган. У Луи Ван Гал жамоасида қанот ҳимоячисига айлантирилганди. Инглиз футболчи анча вақт жамоанинг барқарор вакили сифатида ҳаракат қилди. 2019 йилда Эрон Уан-Биссаканинг олиб келиниши, Янгнинг ўйин вақтини камайтиради. Бу эса уни "Интер" сари чорлайди. Янг 2021 йилда Италия чемпионига айланган эди. Ўша йили қаҳрамонимиз АПЛга қайтиб, жонажон клуби бўлмиш "Астон Вилла"да ҳаракат қила бошлади. 2022 йилнинг ёзида Янг бирмингемликлар билан хайрлашди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 09.07.2023 16:52. Ўқилди: 3143 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.