Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мэйсон Маунтнинг сирини соч турмаги фош қилди

«Челси» тарбияланувчиси Мэйсон Маунт расман «МЮ» сафига қўшилди.

 «Қизил иблислар» футболчи трансферига бонуслар билан бирга 60 миллион фунт стерлинг (55+5) тўлашади. Ярим ҳимоячи 2028 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган шартномага асосан ҳафтасига 250-300 минг фунт (бонуслар билан бирга) миқдорида маош олади. Келишув бандига мувофиқ, томонлар ҳамкорлик муддатини яна 1 мавсумга чўзишлари мумкин. Эътиборли томони, Мэйсон янги клубида тирик афсона Криштиану Роналду кетганидан буён бўш турган 7-рақам остида тўп суради.

«Челси» мухлислари эса ҳозир ўзларини қўярга жой тополмаяптилар. Йўқ, улар аслида Мэйсоннинг кетиш қарорини тўғри қабул қилишди. Фақат футболчи хайрлашув видеомурожатини 1 ой олдин ёзгани ойдинлашгач, муносабат мутлақо ўзгарди. Лондонликларга Маунтнинг иложи борича тезроқ «МЮ»га ўтишни хоҳлагани тинчлик бермаяпти, чоғи.

«Охирги 6 ой давомида рўй берган воқеаларни ҳисобга олсак, кетиш ҳақидаги қарорим сизларни ажаблантирмаса керак. Аммо бу ҳолат «Челси» билан осонгина хайрлашишимни англатмайди асло. Сизларни ёзма хайрлашувдан кўпроғига муносиб кўрдим ва 18 йил давомида қўллаб-қувватлаганингиз учун видеомурожаат билан миннатдорчилик билдиришни лозим топдим. Биламан, баъзи мухлислар қароримдан мамнун бўлмайдилар, аммо тушунинг, фаолиятимнинг ҳозирги босқичида менга шундай ўзгариш керак. «Челси»га 6 ёшда келдим ва ортда қолган йиллар кўп воқеаларни бирга бошдан ўтказдик: ёшлар биринчилигидаги ғалаба ва йилнинг энг яхши футболчисига аталган соврин, кейин cуперкубок ва Клублар ўртасидаги ЖЧда зафар... Албатта, ЧЛ кубогини қўлга олганимиз ҳам унутилмас воқеа... Сизларга энг яхши тилакларни раво кўраман» - Маунтнинг «кўклар» мухлисларига йўллаган видеомурожаатида ҳаммаси жойида. Аммо...

Мэйсон «МЮ» билан шарт­нома тузиб бўлгач, «Челси»нинг Каррингтондаги базасида кўриниш берди. Эҳтимолки, трансфернинг якуний ҳужжатларини тўғрилаш учун келгандир. «Челси» мухлислари эса битта жиҳат - футболчининг соч турмагига эътибор қаратишди. Шу тариқа кичик «текширув» олиб борилди ва хайрлашув видеомурожаати деярли 1 ой олдин ёзиб қў­йилгани аниқланди. Қисқаси, видеолавҳа ва базада кўринган Маунтнинг соч турмаклари ўртасида осмону ерчалик фарқ бор...

Киритилди: 22.07.2023 15:22. Ўқилди: 3646 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.