Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Европа трансфер ойнаси ёпилиш арафасида. Аммо клублар якуний келишувлар устида ишламоқда. 22 август куни қизиқарли янгиликлар пайдо бўлди.

"Манчестер Юнайтед" Онанага шерик топди

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Фенербахче” дарвозабони Алтай Байиндир “Манчестер Юнайтед”га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтган. Дарвозабон Афинадан Истанбулга қайтди, шундан сўнг у Англияга учиб кетади. "Фенербахче" Байиндир ўрнига хорватиялик Доминик Ливаковични таклиф қилмоқда. У ўз навбатида эртага, 23 август куни тиббий кўрикдан ўтади.

Роналдунинг яна бир топ шериги бор

"Ан-Наср" яна бир топ футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Ярим ҳимоячи Отавио Саудия клубига "Порту"дан келган. Трансфер суммаси бонуслар билан бирга 60 миллион еврони ташкил этди. Томонлар 2026 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзоладилар. Отавио “Порту”да етти йил ўйнади. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 44 та ўйинда 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

"Челси" яна бир футболчини қўйиб юборди

"Ньюкасл" расмий сайти хабарига кўра, Люис Холл клуб сафига қўшилган. 18 ёшли футболчи 2024 йилнинг ёзига қадар ижарага берилган. "Ньюкасл" маълум шароитларда "Челси"дан Холлни тахминан 33 миллион евро + 8 миллион евро бонус ва келажакдаги сотувнинг бир фоизига сотиб олиш ҳуқуқига эга. Люис "Челси" тарбияланувчиси бўлиб, 2022 йилда жамоадаги дебютини ўтказган.

"Юве" афсонаси Бундеслигада иштирок этадими?

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Унион Берлин"га ўтиши мумкин. Томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда, 36 ёшли италиялик трансферга қарши эмас. Аввалроқ, "Ювентус" Бонуччи билан ҳисоблашмаслиги ҳақида хабар берганди. Леонардо туринликлар сафида 502 та ўйин ўтказиб, ўз фаолиятининг 12 йилини клубга берди.

"Милан" Аргентинадан янги ҳимоячи топди

Италия гиганти футболчиларни сотиб олишда давом этмоқда. Янги трансфер "Платенсе" ҳимоячиси Марко Пеллегрино бўлиб, унинг учун "Милан" 5,5 миллион евро тўлаган. Аргентиналик футболчи клуб билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган ва 31-рақамни эгаллаган.

"Челси" Петровични қўлга киритди

"Челси" дарвозабон билан шартнома имзолайди. Жорж Петровичнинг трансфери лондонликларга 16 миллион еврога тушади.Тиббий текширувлар бугун, 23 августга белгиланган. Қизиғи, ўтган мавсумда Петрович МЛСда йилнинг иккинчи дарвозабони сифатида тан олинганди. У Сербия терма жамоасида иккита ўйин ўтказган.

Моуриньо яна Лукаку билан ишлайдими?

"Рома" томонидан катта ўтиш тайёрланмоқда. Tuttomercatoweb хабарига кўра, Рим клуби Ромелу Лукакуни ижарага олиш устида ишламоқда. Римликлар бош директори Лина Сулуку 22 август куни Лондонга етиб келди. У бельгиялик футболчи учун ижара бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда. "Рома" тўлиқ харид қилишни хоҳламайди, чунки бюджет бунга йўл қўймайди. Бироқ, ижара римликларга жуда мос келади. Шу билан бирга, италияликлар форвардга маошнинг 100 фоизини тўлашга тайёр эмаслар. Лукаку умуман керак бўлмаган бундай шартларга "Челси" рози бўладими?

“Бешиктош” афсонавий ҳимоячи билан келиша олмади

Серхио Рамоснинг Истанбулдаги саргузаштлари (ҳозирча) бекор қилинди. "Бешиктош" расмий сайти клуб испаниялик футболчи билан музокаралар олиб бораётгани, бироқ томонлар маош борасида келиша олмагани ҳақида хабар тарқатди. Олдинроқ “Бешиктош” вице-президенти Эмре Кожадаг 37 ёшли испаниялик футболчи йилига камида 10 миллион евро маош олмоқчи эканлигини такидлаган эди. Аммо Серхионинг Туркия чемпионатида бўлиш эҳтимоли ҳали ҳам мавжуд. "Галатасарой" ҳам Рамосга қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 23.08.2023 06:19. Ўқилди: 3844 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.