Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жозибадор «3:2»лар – «МЮ»нинг супер камбэклари

«Манчестер Юнайтед» икки тур аввал «Ноттингем Форест»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва АПЛда 13 марта шундай камбэкни амалга оширган жамоага айланди. Бу клубнинг ўз рекордини янгилашига имкон берди. Қизиғи шундаки, ушбу рейтингда учинчи ўринда «Арсенал» (еттита камбэк) турибди, «қизил иблислар» кеча айнан «тўпчилар»га камбэк қурбони бўлишди. Бироқ биз бугун «МЮ»нинг зафарлари хусусида тўхталамиз.

«Форест»га қарши баҳс дастлабки тўрт дақиқада ўтказиб юборилган иккита гол билан фалокат ила бошланди, аммо якунда куч намойиш этган «МЮ» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қуйида «Юнайтед»нинг яқин ўтмишдаги бешта энг яхши камбэкларини эслаймиз.

«Астон Вилла» – «Манчестер Юнайтед» – 2:3. 2012 йил 10 ноябрь

«Вилла Парк»да чемпионат пешқадами иккинчи бўлим бошида 0:2 ҳисобида ортда қолаётган эди: жамоа Андреас Ваймандан иккита гол қабул қилганди. Сэр Алекснинг ўйин бўйича аниқ схемаси бор эди: танаффус вақтида у Чичаритони майдонга ташлади. Мексикалик футболчи «Юнайтед»нинг ўйинини янгилади ва 58-дақиқада гол урди ва беш дақиқадан сўнг Рон Вларнинг автоголига сабабчи бўлди. 87-дақиқада у Робин ван Персининг узатмасидан кейин ҳам боши билан гол урди ва тўпни ўз уйига олиб кетди – психологик жиҳатдан бу хет-трик эди.

2012/13 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» ўзининг сўнгги чемпионлигини қўлга киритди.

«Халл Сити» – «Манчестер Юнайтед» – 2:3. 2013 йил 26 декабрь

Дэвид Мойес «Ферги ўғиллари каби ўйнанг» қўшиғини амалда қўллади - «Юнайтед» одатдаги Сэр Алекс услубида камбэк қилди.

Жамоа 13-дақиқага келиб 0:2 ҳисобида ютқазаётгандик, лекин тезда ҳисобни тенглаштиришди: Крис Смоллинг (19ʼ) ва Уэйн Руни (26ʼ) гол уришди. «Юнайтед»нинг ғалабасини жамоанинг собиқ ўйинчиси Жеймс Честер ўз автоголи билан таъминлади, у «Халл»нинг биринчи голини киритганди. 

«Кристал Пелас» - «Манчестер Юнайтед» - 2:3. 2018 йил 5 март

Премьер-лигада иккинчи ўрин учун курашиб, Сэр Алекс кетганидан кейин энг кўп очко тўплаган «МЮ» ўша даврга тўғри келади. 48-дақиқага келиб «Манчестер Юнайтед» 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди, бироқ Смоллинг (55ʼ) ва Ромелу Лукаку (76ʼ) ҳисобни тенглаштиришди.

91-дақиқада эса Неманья Матич ғалаба голига муаллифлик қилди.

«Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед» – 2:3. 2018 йил 7 апрель

Мавсум тугашига бир ойдан кўпроқ вақт қолганида, «Сити» аллақачон чемпион сифатида қабул қилинганди - улар «Манчестер Юнайтед» билан ўйиндан сўнг дарҳол олтин медалларни расмийлаштириши мумкин эди.

Ўйин олдидан жанжал чиқди: Пеп Гвардиола Мино Райола унга Поль Погба хизматларини таклиф қилганини айтди, бу французнинг ўзи атрофида катта шов-шувга сабаб бўлди, аммо барибир у асосий таркибда майдонга тушди ва айнан Погба ўзининг дубли (53ʼ ва 55ʼ) билан «Сити»нинг чемпионлигини кечиктирди. Смоллингнинг 69-дақиқада урган голи «Юнайтед»га 3 очко келтирди.

«Манчестер Юнайтед» Жозе Моуриньо қўл остида «Сити»дан 19 очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади.

«Манчестер Юнайтед» – «Ньюкасл» – 3:2. 2018 йил 6 октябрь

Жозе Моуриньо клубдан кетиш таҳдиди остида эди: натижа қандай бўлишидан қатъи назар, уни «Ньюкасл»га қарши ўйиндан сўнг дарҳол четлатишлари ҳақида инсайдлар бор эди. 10-дақиқага келиб, меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. 70-дақиқада Энтони Марсьял жарима тўпини ишлаб олмагунча «Юнайтед» учун ҳеч қандай имкониятга эга бўлмади. Хуан Мата яқин бурчакка аниқ зарба берди. Орадан олти дақиқа ўтиб Марсьялнинг ўзи ҳисобни тенглаштирди. Тенглик асосий вақт охиригача сақланиб қолди, кейин кутилмаганда Алексис Санчес учрашув қаҳрамонига айланди - у Эшли Янгнинг узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Бу унинг 2018/19 йилги мавсум Премьер-лигадаги биринчи ва охирги голи бўлди.

Моуриньо охир-оқибат «Ньюкасл»га қарши ўйиндан кейин истеъфога чиқарилмади, у яна икки ярим ой ишлади. «Юнайтед» мавсумни олтинчи ўринда якунлади.

«Саутгемптон» - «Манчестер Юнайтед» - 2:3. 29 ноябрь, 2020 йил

Ўша куни «Юнайтед» Премьер-лига тарихида кетма-кет тўртта ўйинда меҳмонда ғалаба қозониб келаётган эди. Танаффусга қадар «Манчестер Юнайтед» 0:2 ҳисобида ортда бораётганди. Ўйин сурати Эдинсон Каванининг пайдо бўлиши билан ўзгарди: уругвайлик футболчи Бруно Фернандешга (60 ʼ) ассист берди, кейин эса дубл билан ғалаба келтирди - 74 ва 92-дақиқалар.

Шундан сўнг Оле-Гуннар Сульшер жамоаси 16 очко билан еттинчи ўринга кўтарилиб олди ва «Саутгемптон»нинг чемпионатдаги етти ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини тўхтатди. Мавсум якунида «қизил иблислар» иккинчи ўринни эгаллашди.

Шунга ўхшаш ўйинларда жамоани энг кўп Уэйн Руни қутқариб қолган (7 марта), Чичарито (4 марта) ҳам бу рейтингда ўз ўрнига эга, аммо Крис Смоллингнинг қийин дақиқаларда урган учта голи анча ҳайратланарлидир.

Киритилди: 04.09.2023 11:48. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.