Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шимолий Лондондаги дежавю. «Арсенал» – «Манчестер Юнайтед» баҳси рақамларда

Кеча Лондоннинг шимолида дежавю содир бўлди, чунки кетма-кет иккинчи мавсумда «Арсенал» «Эмирейтс» стадионида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди. Сўнгги дақиқаларда амалга оширилган камбэк «МЮ»ни оғир аҳволга солиб қўйди. «Тўпчилар» «МЮ»га ўз қуроли билан зарба берди. 

Умумий ўйин статистикаси «Арсенал»ни ғалабани осонлик билан қўлга киритгандек қилиб кўрсатиши мумкин, аммо умумий 2,27 XGнинг учдан бир қисми Райс ва Жезуснинг ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда урган голлари туфайли пайдо бўлди. Бироқ «Арсенал» учрашувнинг катта қисмини рақиб майдони ярмида ўтказди ва меҳмонларга қараганда анча кўпроқ ҳужумкорликни намойиш этишди. Уларнинг рақиб майдончасидаги 42 марта тўпга тегиниши «Юнайтед»нинг кўрсаткичидан (19) икки баравар кўп. «Канонирлар» жарима майдони ичига ўз рақибига қараганда уч баравар кўп узатма амалга оширган (168 – 47).

Эрик тен Хаг бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» жамоаси ўйин давомида «Арсенал» дарвозасига ҳужум қилиш учун жуда кам иштиёқ кўрсатди, аксинча, «Арсенал»ни қарши ҳужумларда ушлашга ҳаракат қилди. Бу уларнинг биринчи бўлиб ҳисобни очишларига ёрдам берди. 

«Юнайтед»нинг атиги 12,2% паслари муваффақиятли тарзда жарима майдонига етиб борган. Бу «МЮ»нинг Премьер-лигадаги иккинчи энг паст кўрсаткичидир (2006-07 йилдан бери). Паслар борасидаги аниқлик 64 фоизни ташкил этди.

«Арсенал»да эса бу кўрсаткич 80 фоизга етган.

Қуйида ушбу баҳсга доир айрим статистикаларни тақдим этамиз.

Деклан Райснинг 95-дақиқа 43-сонияда урган голи «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги АПЛ қарама-қаршиликларидаги энг кеч урилган гол бўлди.

«Арсенал» «Манчестер Юнайтед»га қарши «Эмирейтс»да ўтказган сўнгги олтита ўйинда мағлубиятга учрамаган (5 ғалаба 1 дуранг) ва 1991 йилнинг май ойидан бери биринчи марта лига доирасидаги уйда ўтган 3 баҳсда ғалаба қозонди.

«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг Лондонда ўтказган сўнгги олтита сафар ўйинида ғалаба қозона олмади (2 дуранг, 4 та мағлубият), бу 2015-2016 йиллар оралиғидаги энг узоқ давом этган серия ҳисобланади.

«Манчестер Юнайтед» бу ўйинда атиги  110 сония олдинда бўлди. Кейин Эдегор 28-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. «Арсенал» «Эмирейтс»да Премьер-лига доирасида дастлаб гол ўтказиб юборган сўнгги 9 баҳснинг фақат иккитасида мағлуб бўлган, шулардан бештасида ғалаба қозонган (2 та дуранг).

Маркус Рэшфорд «Арсенал»га қарши АПЛдаги кетма-кет учта ўйинда гол урган «Манчестер Юнайтед»нинг иккинчи футболчиси бўлди. 2012-2013 йиллар оралиғида Робин ван Перси бу ишни уддалаган.

27-дақиқада Маркус Рэшфорд ҳисобни очган пайти «Манчестер Юнайтед» биринчи зарбасини йўллаган эди ва бу «Арсенал» жарима майдони ичидаги тўпга биринчи тегиниш эди. Дарҳақиқат, 2023 йилда «Арсенал» еттинчи марта Премьер-лига ўйинида рақибнинг биринчи зарбасидан гол ўтказиб юборди - бу даврдаги энг кўп кўрсаткич.

Мартин Эдегор «Арсенал» сафида ўзининг Премьер-лигадаги 25-голини киритди, шу билан бирга у ўтган мавсум бошидан буён «канонирлар»нинг барча ўйинчиларидан кўра кўпроқ гол урди (17).
«Манчестер Юнайтед» футболчиси Кристиан Эриксен Премьер-лигадаги 75-ассистентини қайд этиб, Тьерри Анрини (74) ортда қолдирди ва мусобақа тарихида ассистлар сони бўйича хорижлик футболчилар орасида бешинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 04.09.2023 14:40. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.