Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тен Хаг ва Санчо орасидаги можаро анча жиддий

«Манчестер Юнайтед» нотинч ҳолатда – Эрик Тен Хаг ва Жейдон Санчо ўртасида можаро авж олди. Тен Хаг Санчо машғулотларда бор кучини бермаяпти, дея шаъма қилди. Жейдон буни ёлғон деб айтди. Ҳаммаси «Манчестер Юнайтед» бош мураббийининг «Арсенал»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг айтган сўзлари билан бошланди. Голландиялик мутахассис Жейдон нима учун асосий таркибга киритилмагани ва Манчестерда қолгани сабабини тушунтириб берди: «Биз уни натижаларига кўра танлаганимиз йўқ. Ҳаммаси машғулотларга қараб олиб борилди. «Манчестер Юнайтед»да ҳар куни савияни кўрсатиш керак. Ҳужумда вариантлар бор, шунинг учун у бу ўйинга танланмади», – деди мутахассис.

Санчо мураббийнинг сўзларидан шунчалик ғазабландики, у ижтимоий тармоқларда ўз муносабатини билдирди:

«Илтимос, ҳамма ўқиганингизга ишонманг! Мен одамларга мутлақо ёлғон гапларни айтишига йўл қўймайман - бу ҳафта машғулотларда бор кучимни сарфладим. Ишончим комилки, бунинг бошқа сабаблари ҳам бор эди. Узоқ вақт давомида мен айбдор бўлганман, лекин бу адолатдан эмас!

Мен фақат юзимда табассум билан ўйнашни ва жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Мен мураббийлар штабининг барча қарорларини ҳурмат қиламан, ажойиб шерикларим билан ўйнаяпман ва бунинг учун миннатдорман, ҳар ҳафта қийин бўлишини биламан. Нима бўлишидан қатъий назар асосий таркиб учун курашни давом эттираман», - деб ёзди Санчо твиттердаги саҳифасида.

Инсайдер Фабрицио Романо Эрик Тен Хагнинг даъволари Санчонинг машғулотлари билан боғлиқлигини тасдиқлайди: «Тен Хаг ва унинг баъзи ёрдамчилари Жейдон Санчонинг машғулот даражасидан норози. Охирги икки-уч ҳафта давомида кескинлик сақланиб қолди. Санчонинг фикрича, бошқа сабаб бор. Унинг қариндошларининг айтишича, Жейдон яхши формага кириши учун ҳамма нарсани қилмоқда. Тен Хаг ўтган мавсумда қийин пайтларда Санчога ёрдам бериш учун қўлидан келганини қилганига ишонади ва Жейдон юқори савияни кўрсатишини хоҳлайди, акс ҳолда у таркибда бўлмайди».

«Манчестер Юнайтед» ёзда Санчодан қутулишга ҳаракат қилди. Хабарда Жейдон Тен Хаг уни қайдномадан четда қолдиришининг сабаблари борлигини ёзган, бироқ уларнинг номини айтмаган. Балки «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи энди Санчони асосий таркибдаги футболчи сифатида ҳисобламас – олдинги уч турда Жейдон кўпи билан ярим соатга заҳирадан майдонга тушди, бироқ бирорта ҳам самарали ҳаракатни қайд этмади.

Ёзда Манчестер клуби вингерни сотиб юборишга тайёр эди.

• Апрель ойи бошида MEN нашри Санчонинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги сўроқ остида эканини, чунки Тен Хаг қанот ҳужумчисига нисбатан ўз ишончини йўқотаётгани ҳақида хабар берган эди.

• Июнь ойи охирида Daily Mail инсайдери хабар тарқатди - «Манчестер Юнайтед» Санчони 45 миллион еврога сотишга тайёр.

• Июль ойи бошида The Independent нашри Тен Хаг энди ўзи ишонмайдиган ўйинчилар рўйхатини тузгани ҳақида хабар берилди. Бу рўйхатда Жейдон ҳам бор эди.

• Шу билан бирга Sky Sport Deutschland нашри Дортмунднинг «Боруссия» клуби Санчони ижарага олмоқчилиги ҳақида хабар берди.

Бироқ, кейин Жейдон ҳақидаги миш-мишлар барҳам топди ва трансфер ойнаси ёпилгунча пайдо бўлмади.

Ўтган мавсумда Санчо узоқ вақт формага кира олмади. Аммо Тен Хаг футболчига ишонди. Ўтган мавсум Санчо учун ниҳоятда муаммоли бўлди. Қониқарсиз форма туфайли у ЖЧ-2022ни ўтказиб юборди ва узоқ вақт давомида «Манчестер Юнайтед» таркибига кирмади.

Тен Хаг ўз муаммоларини яширмади: «Жейдонни «Юнайтед»даги сўнгги ўйинларда кўрмадик, чунки у формада эмасди. Энди у индивидуал дастур билан шуғулланади. Биз унинг тезда формага қайтишини хоҳлаймиз ва мен уни тез орада кўришга умид қиламан. Уни имкон қадар тезроқ қайтаришни хоҳлайман, лекин бу қачон содир бўлишини тахмин қила олмайман.

Мавсум бошида Жейдон яхши ўйинлар ўтказди, аммо тез орада асосий ҳаракатлари камроқ бўлди. Бу нафақат жисмоний, балки психологик омилларнинг комбинациясидир. Биз бу масалани ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз», – деди Тен Хаг.

Киритилди: 05.09.2023 14:32. Ўқилди: 2648 марта. Фикрлар: 13 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.