Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ана холос! «Сити» афсоналари «МЮ» либосида, нега?

The Оverlap шоуси лавҳаларидан бирини суратга олиш жараёнида Манчестер шаҳрининг икки клуби вакиллари битта студияда йиғилишди.

«Қизиллар»­дан Рой Кин ва Гари Невилл, «кўклар»дан Майка Ричардс ва аёл футболчи Жилл Скотт. Шоу айни қизиқан паллада «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси қўққисдан вақтида Невиллдан яхшироқ ўйнаганини айтди. Натижада жонли баҳс бошланиб кетди...

Майка Ричардс рўпарасидаги Га-ри Невиллга юзланди ва ҳужумга ўт-ди: «Кел, ниҳоят, филни қабул қи-лайлик - вақтида сендан яхшироқ ўйнаганман. Тан ол». Невилл эса кулимсираб жавоб берди: «Ҳой, бу жуда катта фил, қабул қилиш осон эмас». Шунда Ричардс ўз фикрини суҳбатдошларига синдириш уринишини давом эттирди: «Ҳа, бу мен эдим, мен. Қайсидир мавсумларда сендан яхшироқ ўйнаганман». Шу орада Рой Кин ҳам мусобаҳага қўшилди ва мунозарага ўз услубида нуқта қў-йишни ўйлади: «Йўқ, Гаридан яхшироқ эмасдинг асло».

Лекин баҳс янада авж ол-ди. Яъни собиқ футболчилар ўртасида қи-зиқарли диа­лог бошланиб кетди. 

Майка: - Қайсидир маънода яхшироқ ўйнаганман. Албатта, шундай!

Рой: - Агар сенга жамоа таркиби нуқтаи назаридан қа-расак, шундай...

Майка: - Ҳа, лекин Невилл ажойиб жамоада бўлганини ҳам ҳисобга олиш керак. Мен эса Сибьерски ва Давид Сомми билан ўйнаганман.

Гари: - Кимлар билан?

Майка: - Худди шундай! Кимлар билан? 

Рой: - Ҳақсан, аммо улар ҳам сен билан ўйнашгани ҳақида худди шу гапларни айтишади.

Хуллас, Рой Кин ҳар икки томон вакилларини кулдириш асносида баҳсга ўз услубида нуқта қўйди. Дарвоқе, «Сити» афсоналари Ричардс ва Жилл шоуда «МЮ» либосида кўриниш беришди. Нега? Ҳаммаси оддий. Гап шундаки, улар «Манчестер дербиси» ҳақидаги викторинада «қизил иблислар» вакилларига ютқазишди. Натижада шартга мувофиқ, энг ашаддий рақиб футболкаларини кийишга мажбур бўлишди. Баҳсга қайтсак, Невиллнинг спортдаги ютуқлари Ричардсникидан анча салмоқли, албатта. Аммо Майка шоу яратишда тенгсиз. У Британия ва Америка теледастурларида мунтазам чиқиб туради, яқинда эса «Олд Траффорд»да ҳақиқий шоу уюштирди. Яна бир томони, «Сити» ва «МЮ» футболчилари якунда бошқа масалада бир тўхтамга келишди. Яъни Кин ва Ричардс бараварига тан олишди: Невилл - барча спорт телебошловчилари орасида асосий «катта бола». Умуман, собиқ футболчиларни янги йўналишда ҳам бирга кўриш ёқимли, тўғрими? 

Майка Ричардс бундан олдин АПЛ 1-туридан ўрин олган «МЮ» - «Вулверхэмптон» ўйини (1:0) танаффусида шоу уюштирди. Мухлислар егулик олиш учун энди ўринларидан қўзғалишган пайт «Олд Траффорд» майдонида икки киши пайдо бўлди - Жейми Реднапп «Ливерпуль», Майка Ричардс эса «Манчестер Сити» формасида. Хуллас, ҳозирда телебошловчи сифатида фаолият юритаётган собиқ футболчилар Sky Sports каналининг A League of Their Own шоуси доирасида 3тадан пенальти тепишди - ўзига хос челленж. Реднаппни давомли ҳуштакбозлик билан қарши олган «Олд Траффорд» Ричардс­ни ҳам яхши «сийлади»: «Сен шунчаки, Гари Невиллнинг ношуд вариантисан...». Натижага келсак, Жейми 3та уринишда ҳам гол урди, Майка аксинча, 3та пенальтини бирдек кўкка совурди. Лекин у бундан ранжимади, шунчаки, «Сити» футболкасини ечиб ташлаб, ички майкасидаги ёзувни кўз-кўз қилди: «Нега ҳар доим Микс?» Бу Марио Балотеллининг ўша машҳур хатти-ҳаракатига ишора, албатта. Эслатма, италиялик ҳужумчи 2011 йили «Манчестер Сити» сафида «Олд Траффорд»да гол урган ва фанатларга «Нега ҳар доим мен?» (Why always me?) ёзувини кўрсатганди. Яна бир томони, Ричардс челленжда ютқазгани туфайли «Юнайтед» футболкасини ҳам эгнига олди. Мухлисларга тўла «Олд Траффорд»­да!

Киритилди: 05.09.2023 20:44. Ўқилди: 5269 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.