Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Магуайр ўз футбол келажагини 7 миллионга сотди»

Кеча (яна) ўз дарвозасига гол урган Ҳарри Магуайр ҳақида терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгэйт фикр билдирди ва бундай ҳолатлар футболчига бўлган ҳаддан ортиқ танқидлар ва ҳақоратлар сабаб бўлаётгани ҳақида айтди. Нафақат рақиб, балким ўз жамоаси мухлислари томонидан қилинаётган босим Магуайрнинг янги хатоларига сабаб бўлмоқда экан.

Қисман мураббий ҳақ бўлиши мумкин. Марказий ҳимоячи ёки дарвозабонларнинг иши оғирроқ. Пасайиш рўй берган ҳужумчи аста секин захирадан майдонга тушиб, фойдали ҳаракатлар қилади, голлар уради ва яна мухлисларнинг, мураббийнинг ишончини қозона олади. Ҳимоячида бундай имконият йўқ, у ўша унга берилган оз вақт ичида ўзини кўрсатиши эмас, муҳими, хато қилмаслиги керак. Хато қилмаслик учун ўйнаш ўзини кўрсатишга ҳам ҳалақит беради – бу ерда ҳимоячи доимий мағлуб – хато қилмасанг, хўп, хато қилсанг, яна эски чуқурга тушасан.

Аммо бу ҳолатнинг ечими Ҳарри Магуайрда бор эди-ку? Масалан, “Вест Ҳэм” унга шартнома таклиф қилди, “Юнайтед” билан келишди. Ўз фаолиятни тиклаш, қайтадан ишончга эга бўлиш учун ажойиб шароит – асосан қуйи блокда, яъни Магуайр балиқдек яйраган “Лестер” ва Сульшерга ўхшаб  ҳимояда ўйнайдиган жамоа, мос Мойес, стандартлар, муҳими, Магуайр у ерда ўз тажрибаси билан ҳимоянинг етакчиси бўлиши мумкин эди. Нафрат ҳам пасаяди, кулги ҳам тинади, бир йил давомида Магуайр яна кўзга кўринган ҳимоячи ва терма жамоа ишончига айланиши мумкин.

“Манчестер Юнайтед”да тен Хаг учун Магуайр бешинчи ва балким олтинчи танлов. Мартинес, Варан, Линделоф, ҳатто Шоудан кейин. Бирданига тўртталаси жароҳат олиши бир марта бўлди, бошқа такрорланмаса керак, ким билади, Амрабатнинг трансферидан кейин бунақа форс-мажор учун мураббий ҳимояга Каземирони ҳам синаб кўрса ажаб эмас. Магуайр мабодо Лига кубогида қуйи лига вакили рақиб бўлиб қолмаса, қачон ўзини кўрсата олади? Кечаги воқеадан кейин, икки йил захира ўриндиғи учун Саутгейт уни терма жамоага яна чақирадими? Чақирса, яна ўша танқидлар авж олиб, босим ошиб кетмайдими?

Мана сизга футболчи учун икки хил шароит. Футбол нуқтаи назаридан ер билан осмон. Хўш, Магуайр қайси бирини танлади? Нима деб ўйлайсиз? “Юнайтед”да қолишни. Нега? Унинг “МЮ”да  олаётган маоши билан “Вест Ҳэм” таклиф қилаётган маош ўртасида умумий 7 миллион фунт фарқ бор экан. Футболчи мана шу пулни “МЮ”дан талаб қилди. Албатта, “МЮ” ҳам қандайдир сумма, камроғини таклиф қилгандир ҳам. Бошқача сўз билан айтганда, Магуайр ўз футбол келажагини 7 миллиондан камроқ пулга сотди. Тасаввур қиляпсизми? Унинг жамоада қолиб машғулотларда ўзини кўрсатиб, асосий таркиб учун кураши ҳақидаги фикрлари бироз кулгили ва ишонарсиз. Тен Хагни яхши таниймиз-ку?

Саудияга кетгани яхшироқ эди бундан...

Қаҳрамон Асланов

Киритилди: 13.09.2023 21:59. Ўқилди: 8510 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.