Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гринвуд «қора чизиқ»дан ўтиб бўлдими?

Daily Mail нашрида ёзилишича, «қувғинди» Мэйсон Гринвудни «МЮ»дан ижара келишуви асосида олган «Хетафе» унинг фамилияси туширилган футболкалар сотуви бўйича рекорд ўрнатди

Айтиш керак, Испания клуби мухлислари 21 ёшли англияликни жуда илиқ қарши олишди. Дейлик, Мэйсоннинг таништирув маросими баҳона стадионда 4 минг фанат йиғилди. Эътиборли томони, тадбирда Гринвуднинг футболдан нега четлатилгани ҳақида савол бериш тақиқланди. Қолаверса, «Хетафе» томонидан июль ойида «Твиттер» тармоғида очилган ва инглиз тилида юритиладиган саҳифага 46,5 минг обуначи қўшилди. Асосий факт: клуб тарихида бошқа бирор футболчининг либоси бу қадар кўп сотилмаган экан (тўғри, савдо ҳажми ҳақида аниқ маълумот йўқ). Эслатма, «МЮ» тарбияланувчисининг ижара келишуви жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Айтиш ўринли, олдинроқ Гринвуд зўрлаш жинояти бўйича айблов ортидан ҳибсга олинган ва 18 ой давомида футболдан четда қолганди. Унинг Англия клуби билан шартномаси эса 2025 йилнинг июнигача амалда бўлади.

ГРИНВУД БИЛАН ВИДЕО УЧУН ҲАРАКАТ

«Хетафе» ўз мухлисларига Мэйсон Гринвуд билан видеога тушиш ҳуқуқи учун 2 минг марта лайк босишни таклиф этди. Улар эса буни 15 баравар ортиғи билан бажаришди. Яъни клубнинг ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилари бу ишга шу қадар қизиқиб кетишдики, қисқа вақтда 31 минг лайк тўпланди. Мухлислар шунга мувофиқ, якунда Гринвуддан ўзларига тегишли оташин саломни қабул қилиб олишди: «Хуш кўрдик, мен Мэйсонман! Бу ерда бўлиб турганимдан хурсандман. Ишга киришиш онларини кутишга сабрим чидамаяпти». Англиялик ҳужумчи шарафига «Колисеум Альфонсо Перес» аренасида ташкиллаштирилган таништирув маросими ҳам зўр ўтди. Трибуналар Гринвудни баланд ва жўр овозда илиқ қарши олди, футболчи эса мухлисларни тўп билан сийлади.

Эслатма, Мэйсон 2022 йили ўз қаллиғи - Хэрриет Робсонга жинсий ва жисмоний зўравонлик ишлатганликда айбланган эди. Оқибатда «Юнайтед» иқтидорли футболчини машғулотлардан четлатишга мажбур бўлди. Кейинчалик Мэйсон гаров пули эвазига ҳибсдан озод этилди, аммо кўп ўтмай, шикоятчи билан учрашмаслик шартини бузганликда қайта айбланди. Энг қизиғи, футболчи шундан сўнг Хэрриет Робсон билан турмуш қурди ва яқинда фарзандли ҳам бўлди. Хуллас, жорий йилнинг февралида Хэрриет гувоҳлик беришдан бош тортгач, зўравонлик иши ёпилди. Лекин футболчига нисбатан қўйилган айблов бекор қилинмади, яъни у ҳали тўлиқ оқланмаган. Шунчаки, «Гринвуд иши» асосий гувоҳнинг четга чиқиб олгани туфайли парчаланиб кетди.

ХЭРРИЕТ ҲАМ ЎЗГАРДИ

Эътиборли томони, кечагина Гринвудни қамоққа тиқишни ўйлаган Хэрриет мутлақо ўзгарган кўринади. У ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасига футболчининг таништирув маросимидан олинган суратларни жойлаштирди. Қолаверса, шахсий саҳифасида Мэйсон футболкасининг кичикроқ нусхаси ҳам пайдо бўлди - буниси чақалоқ шарафига, албатта. Ваҳоланки, Хэрриет 2022 йилнинг январь ойида «Инстаграм»даги саҳифасини қўрқинчли суратлар билан тўлдириб ташлаганди. Қисқаси, Робсон футболчи томонидан аёвсиз калтакланганини оммага кўрсатган ва бунга қисқача изоҳ ҳам қўшиб қў­йганди: «Мана, Мэйсон Гринвуд мени қай аҳволга солганини билишни хоҳловчилар учун ёқимсиз суратлар».

Якунда севишганлар ярашиб олишди. «Юнайтед» бунга қадар футболчининг ўз севгилисини қийнагани масаласида ички текширув олиб борган ва унинг айбсиз эканлиги ҳақида хулоса чиқарганди. Аммо клуб якунда Мэйсон билан хайрлашишга қарор қилди, барибир. Маълумот учун, Гринвуд АПЛнинг 80тадан кўп ўйинида иштирок этиб, 22та гол урган. У Англия­да охирги марта 2022 йилнинг январида майдонга тушганди.

Киритилди: 08.10.2023 23:28. Ўқилди: 3064 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.