Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ»да манчестерлик миллиардер

Ниҳоят, «МЮ»ни сотиш жараёни ўрнидан қўзғала бошлади...

Клуб акцияларининг 25 фоизи учун маҳаллий миллиардер Жим Рэтклифф 1,4 миллиард фунт таклиф этди. 3 йилдан кейин у клуб назоратини тўла-тўкис ўз тасарруфига олишни режалаштирган.

Улуши унчалик катта бўлмасада, миллиардер клубнинг мустақил соҳибидек ўта жиддий тарзда ишга киришиш ниятида. Хўш, сэр Жим нималарни ваъда қилмоқда? Ҳозирча, хабарлар маҳаллий депутатнинг сайловолди тарғиботини эслатади. Бироқ шунча йиллик сокинликдан сўнг, бу ҳам ижобий ҳолат.

*** Жим Рэтклифф Манчестердан 6 км. узоқликда жойлашган Фейлсуэрт шаҳарчасида дунёга келган, болалигидан «МЮ» мухлиси. Тўғри, Лондонга кўчиб ўтганидан кейин «Стэмфорд Бриж»нинг мавсумий абонементи билан юрадиган бўлди. Ўтган йили миллиардер «Челси»ни харид қилиш ниятини баён этганди. Учрашувларнинг бирида мухлислар унга нима учун у «МЮ»ни харид қилишга уринмаганлиги хусусида савол беришди:

«Бутун ҳаётим давомида «МЮ» мухлиси бўлганман... Бироқ «Юнайтед» Глейзерлар тасарруфида. Мен Жоэль ва Аврам билан учрашдим. Улар клубни сотиш ниятида эмасдилар. Биз шунчаки, қачон «МЮ»нинг сотилишини кутиб, жим ўтира олмаймиз».

Харид учун дастлабки имконият пайдо бўлиши билан, сэр Жим «болаликдаги орзуси бўлган клубга эга бўлиш» ҳаракатини бошлаб юборди.

***   Ишончли журналист Бен Жейкобснинг маълумотига биноан, Манчестерга келганидан кейин Рэтклифф клуб тизимида 100 кунлик тўлиқ текширув ишларини ўтказади. Бу нормал жараён: «Челси»ни харид қилган Тодд Боули ҳам текширув учун 100 кунни ажратганди.

The Athleticнинг қўшимчаси: «Рэтклиффнинг мақсади - узоқ вақт давомида «МЮ»га васий бўлиш ва клуб бошқарувида юксак стандартлар ва прогрессив муносабатларни ўрнатиш. Манчестер фуқароси сифатида у «Юнайтед»­ни муносиб ўринга кўтаришни истайди».

***   Бир қатор журналистлар мазкур эътирофни тасдиқладилар: сэр Жимнинг гуруҳи «МЮ» бизнесидаги спортга алоқадор қисмини ўз зиммасига олади - бош мураббий, спорт директори ва футболга оид бошқа лавозимларга кимни тайинлашни ўзи ҳал қилади.

Лекин Эрик тен Хаг хавотир олмаса ҳам бўлаверади: гуруҳдагилар нидерландиялик мураббий фаолиятидан мамнунлар. Бош директор Ричард Арнольд ва спорт директори Жон Мерто эса кетишлари мумкин. Айниқса, «Саутгемптон», «Тоттенхэм» ва «Монако»да самарали фаолият юритган топ-мутахассис Пол Митчелл ҳозир ишсиз эканлигини инобатга олганда. «Улар Фредга ўхшаган ўйинчиларга ортиқча ҳақ тўлаб, пулни исроф қиладилар, «Лилль» ва «Саутгемптон»дек ёш иқтидорларни қидириб топишга интилмайдилар. «Юнайтед» иқтидорли ўйинчиларни жалб этишни тўхтатиб қўйди», - деганди сэр Жим 2019 йилда.

Нима учун спорт соҳасини акцияларниг бир қисмини харид қилган соҳиб бошқармоқда? The Athleticнинг жавоби: чунки Рэтклифф суюкли жамоасини золимлар чангалидан озод этиш учун ўз одатига зид равишда Глейзерларнинг оширилган баҳодаги талабини қабул қилди. Мураббийни ким тайинлашининг Глейзерлар учун умуман, қизиғи йўқ.

*** Times маълумотига кўра, Рэтклифф гуруҳи «Олд Траффорд»даги ўриндиқлар сонини 90000тага етказиш масаласини кўриб чиқади - ҳозир стадион 74310 нафар мухлисни қабул қила олади. «Олд Траффорд»ни қайта таъмирлаш ҳақида анчадан бери гапиришмоқда: сўнгги таъмирлаш ишлари 2006 йилда амалга оширилганди. Глейзерларда эса «жиддий ўзгаришлар учун етарли маблағ мавжуд эмас». Рэтклифф гуруҳи бу юмушларни бажариш учун қўшимча маблағ ажратади. «Олд Траффорд»га Евро-2028 мезбонлиги ҳуқуқи берилмади. Стадион томидан чакка ўтади, у ерни кемирувчилар эгаллаб олган, ҳожатхоналар талаб даражасида эмас.

***   Рэтклифф ва унинг гуруҳи аввалига клуб акцияларини назорат пакетига эга бўлиш мақсадида акциянинг 69 фоизига харидор бўлганди. Таклиф рад этилгач, сэр Жим стратегияни ўзгартирди: ҳозир 25 фоизига пул тўлайди, қолган қисмини 2026 йилда беради.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 03.11.2023 16:26. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.