Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ» Онананинг вазиятида қандай йўл тутиши керак?

Ўтган ҳафтада Андре Онана янги хато билан «Манчестер Юнайтед»нинг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқиш умидини амалда кўмиб ташлади.

Қуйида клуб камерунлик билан нима қилишини тахмин қилишга уринамиз.

Онананинг хатолари «Манчестер Юнайтед»ни Чемпионлар Лигаси плей-оффидан маҳрум қилади

Чемпионлар лигаси гуруҳининг сўнгги тури олдидан «Манчестер Юнайтед»нинг плей-оффга чиқиш имконияти кам. Бунинг учун «қизил иблислар» «Бавария»ни мағлуб этиши ва шу билан бирга «Копенгаген» - «Галатасарой» учрашувида дурангга умид қилишлари керак. Агар буларнинг ҳеч бири амалга ошмаса, «Манчестер Юнайтед» плей-оффга чиқа олмайди.

Футбол жамоавий ўйин бўлсада, хусусан, «қизил иблислар»нинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигини тушуниш мумкин. Турнирнинг бешта учрашувида Андре Онана учта ҳалокатли хатога йўл қўйишга муваффақ бўлди. «Бавария» билан ўйинда у Лерой Саненинг енгил зарбасини ўтказиб юборди ва «Манчестер Юнайтед» 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. «Галатасарой» билан учрашувда камерунлик футболчи Мертенсга тўпни берди, Каземиро қизил карточка эвазига уни тўхтатишга мажбур бўлди. «Қизил иблислар» озчиликда гол ўтказиб юборди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Истанбулликлар билан жавоб учрашувида Онана қанотдан узоқ масофадан тепилган жарима зарбасидан сўнг тўғри ўзига қараб учиб келаётган тўпни ўтказиб юборишга муваффақ бўлди.

Чемпионлар лигасида «Манчестер Юнайтед» 14 та гол ўтказиб юборди. Ягона ёмон кўрсаткич бу мутлақо ночор «Антверпен»ники - 15. Топ-клуб учун бу кўрсаткич даҳшатли. 50 миллион евро тўланган Онанадан улар бошқачароқ нарсани кутишган эди.

Бошқа эпизодларда ноаниқ ишлаш

Онана нафақат қўпол хатоларга йўл қўяди, балки умуман ўта ишончсиз ҳаракат қилади. У ёрдам бермаяпти, кўп эпизодларда дарвозабон гол ўтказиб юборса, етарли ҳаракат қилолмагани учун танқид қилинади. 

Ёзда Эрик тен Хагга Онана ўйинни ўзгартириши, паслар орқали тепароққа чиқиши кераклиги ҳақида кўп гапирилди. Бироқ «Манчестер Юнайтед»нинг ҳаракатларида ҳозирча сезиларли яхшиланиш кузатилмаган. Аксинча, «қизил иблислар» бу йил мутлақо даҳшатли кўринишга эга ва камерунликнинг маҳорати ёрдам бермаётгани аниқ. Мавсумнинг биринчи қисмини сарҳисоб қиладиган бўлсак, умуман ишонч билан айтишимиз мумкинки, Де Хеани Онанага алмаштириш хато бўлди.

«Манчестер Юнайтед» янги дарвозабонни сотиб оладими?

Савол осон эмас. Биринчидан, Онана, шубҳасиз, Тен Хагнинг танловидир. Мураббийнинг ўзи янги дарвозабон сўраш учун раҳбариятга бориши даргумон, бу ғалати илтимос бўларди. Иккинчидан, «МЮ» бор-йўғи олти ой ичида Онанадан воз кечишга тайёр бўлиши даргумон. Эсингизда бўлса, Де Хеа ҳам «Олд Траффорд»даги биринчи мавсумини идеал тарзда ўтказмаган, лекин аста-секин сэр Алекс Фергюсон испанияликни ишончли дарвозабонга айлантирган. Бундан ташқари, пул масаласи қолмоқда. Онана учун сарфланган 50 миллиондан сўнг, янги дарвозабонга яна бир неча ўнлаб сармоя киритиш - бу шунчаки узоқни кўра олмаслик қўпол сиёсатининг намунаси бўлади.

Тўғри, битта бўшлиқ бор. Африка кубоги январь ойида бошланади, Онана ушбу турнирга бориши мумкин. Бу ҳолатда «Манчестер Юнайтед» Олтой Байиндир ва фахрий Том Хитон билан қолади. Бу жуфтлик деярли ишончли тандемга ўхшамайди. Турк учун бу, албатта, жамоадан жой олиш учун катта имконият бўлади.

Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» янги дарвозабонни сотиб олишини истисно қилмаслигимиз керак. Яқинда матбуотда «Лацио» дарвозасини ҳимоя қилаётган Иван Проведел «Олд Траффорд»га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Аммо Давид де Хеа кутилмаганда жамоага қайтса, ҳайрон бўлмасангиз керак. Испаниялик футболчи ҳамон эркин агент, Саудия Арабистонига боришдан бош тортмоқда, Европада эса ҳали муносиб таклифлар йўқ. Де Хеа ҳам фаолиятини якунламади. Агар Жонни Эванс қайтиб келиб, асосий таркибга кирган бўлса, нега Де Хеада бундай бўлмасин? Бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эмасга ўхшамоқда. 

Киритилди: 02.12.2023 17:21. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.