Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«МЮ» кўзланган мақсад йўлида улардан қутулиши керак

Қуйида «манкунианликлар»нинг хайрлашиш вақти келган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

«Манчестер Юнайтед» нафақат Англияда, балки бутун Европада энг кўп муҳокама қилинадиган клублардан бири ҳисобланади. Жейдон Санчо ва Антони билан бўлган жанжал буни кучайтириб юборди. «Манчестер Юнайтед» баъзи журналистларга бош мураббий Эрик тен Хагни танқид қилгани учун унинг матбуот анжуманларини ўтказишни тақиқлади. Лекин ёмон натижалар учун бутун жамоа жавобгар. Бироқ жамоани ортга тортаётган футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Маркус Рэшфорд

Рэшфорднинг ушбу рўйхатга киритилиши бироз ажабланарли бўлиши мумкин. Ахир ўтган мавсумда фаолиятида илк бор барча мусобақаларда 30 та гол урган ва мухлислар томонидан жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган ўша инсон қандай қилиб клубдан кетиши мумкин? Бир йил олдин Маркус Премьер-лигада атиги 5 та гол урган эди, аммо Криштиану Роналду кетганидан кейин Тен Хаг ундан унумли фойдалана олди.

«Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумдаги мақсадларига кўп жиҳатдан Рэшфорднинг ажойиб ўйинлари туфайли эришди, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо ҳозирги мавсумда ҳам ўз ўрнини сезиларли даражада ўзгартирмади. Бу Маркуснинг «Юнайтед» асосий жамоасидаги тўққизинчи мавсуми ва у жисмоний ва руҳий жиҳатдан ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ кўринишга эга.

Жорий мавсумда Рэшфорд барча мусобақаларда 19 та ўйинда атиги 2 та гол урган. У ўзининг энг пастки нуқтасини «Ньюкасл»га қарши ўйинда намойиш қилди. 60 дақиқада тўпга бир неча марта тегди холос. Бу Давид Де Хеа кетганидан кейин «Манчестер Юнайтед»нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланган Маркуснинг ҳалокатли ўйинини ифодалайди. Ўтган мавсум унинг учун омадсиз бўлгани энди аниқлашди. Балки «манкунианликлар» «ПСЖ» уни олмоқчи бўлганида ўйлаб кўриши керакмиди?

Виктор Линделёф

2017 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» «Бенфика»дан Линделёфни сотиб олиш учун 31 миллион фунт тўлаганди. Бироқ, у «Юнайтед»нинг ҳимоядаги муаммоларига жавоб бермагани тезда маълум бўлди. Швециялик футболчи «Олд Траффорд»даги илк мавсумларида асосий ҳимоячи бўлган, бироқ унинг камчиликларини эътиборсиз қолдириш тобора қийинлашиб бораётгани сабабли аста-секин ротацияга қўл уриб бориляпти.

Виктор яхши ўйинчи. Аммо, қоида тариқасида у ҳужумчилар учун осон нишон ҳисобланади. Линделёф яккама-якка тўқнашувларда етарлича тажовузкор эмас, у тез-тез ҳаводаги дуэлларда мағлуб бўлади, унинг тезлиги ва эпчиллигининг йўқлиги унга жуда қимматга тушади.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз ўз вақтида Викторни «жуда юмшоқ» ўйинчи деб атаган ва бу адолатли изоҳ. Жисмоний заифлигини ҳисобга олиб, Линделёф «Юнайтед»да кўп вақт ўтказа олгани бироз ажабланарли. Маълум бўлишича, «манкунианликлар» шведнинг келаси ёзда тугайдиган шартномасини узайтириш вариантидан фойдаланишади. Айни шу қарорнинг ўзиёқ клубнинг айни пайтдаги бошқарув ва ривожланиш даражасини яққол кўрсатиб турибди.

Антони Марсьяль

«Марсьяль ҳар 14 йилда бир марта гол уради ва биз уни бунинг учун кечирамиз», деди «Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий собиқ футболчиси Рой Кин яқинда. 2021 йил 27 январь куни француз охирги марта тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Бирмунча вақт ўтгач, у тиззасига шикаст етказди ва ўшандан бери формасига қайтмади. 2015 йилда «Монако»дан «МЮ»га катта умидлар билан келган футболчи учун бу жуда ачинарли ҳолат. Марсьялнинг «Ливерпул»га урган дебют голи унинг «Олд Траффорд»даги фаолиятидаги энг эсда қоларли лаҳзаси бўлиб қолмоқда.

Манчестердаги 8 йиллик фаолияти давомида Марсьяль Премьер-лигада бир мавсумда атиги 3 марта 10 дан ортиқ гол урди. Вақт ўтиши билан унинг танаси юқори даражадаги қатъий талабларга дош бера олмаслиги аниқ бўлади. Французнинг «Севилья»га ижарага берилгани ҳам фойда бермади, чунки улар уни сотиб олишга уринишмади. Агар «Манчестер Юнайтед» жорий мавсумдан кейин футболчи билан шартномани яна бир йилга узайтириш вариантини фаоллаштирса, ақл бовар қилмас қарор бўлади. Шу билан бирга, клуб 58 миллион фунт стерлингга тушган футболчисини текинга йўқотишни ҳам истамайди.

Диого Далот

Ишонч билан айтиш мумкинки, Далот 2018 йилда трансфер қилинганидан кейин унга билдирилган катта умидларни оқламади. Португалиялик футболчи АПЛдаги илк мавсумида бор-йўғи 16та ўйин ўтказди, шундан сўнг ижара асосида «Милан»га ўтди. У «Сан-Сиро»да етарлича таассурот қолдирди ва «Олд Траффорд»да иккинчи имкониятни қўлга киритди. Ўшандан бери у яхши дамларни бошдан кечирди. Бир мунча вақт ҳимоячи Аарон Ван-Биссакадан устун келди.

Бироқ, «Манчестер Юнайтед» яна бир бор ўзига номувофиқ бўлган футболчининг шартномасини узайтиришга шошилди. Май ойида Далот 2028 йилгача янги шартнома имзолади ва ўз ўйинида деярли дарҳол орқага қайтишни бошлади. Ван-Биссака энди таркибдаги ўрнини тиклаш учун курашмоқда. Португалиялик ҳимояда яхши вариант эмас. У хавфли вазиятларда тўпни осонгина йўқотиб қўяди ва рақибларига уни мағлуб этишига имкон беради. 

«Порту»нинг собиқ футболчиси ўз жамоасининг ҳужумларини ривожлантириш учун кўпроқ имкониятларни тақдим этади, аммо ҳимояда у рақиб вингерлари учун осон нишонга айланади. Далотнинг узоқ муддатли шартномасини ҳисобга олсак, «манкунианликлар» учун харидор топиш қийин бўлади. Лекин улар ҳеч бўлмаганда футболчига сарфланган 19 миллион фунт стерлингни қайтаришга ҳаракат қилишлари мумкин. 

Киритилди: 07.12.2023 23:34. Ўқилди: 2255 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.