Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

А Серия нафақат "қариялар" лигаси, балки етишиб чиқаётган иқтидорли ёшлар ҳам бор

А Серия фахрийлар лигаси ҳисобланади, чунки Италияга асосан ёши катта юлдузлар боради. Златан Ибраҳимович, Оливье Жиру, Алексис Санчес ва бошқа кўплаб мисоллар мавжуд. Лекин бу Италия чемпионатида умидли ёшлар йўқ дегани эмас. А Сериясида ҳам сифатли футболчилар бор. Келинг, Италия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиларини кўриб чиқамиз.

Матиас Суле ("Фрозиноне"/"Ювентус", 20 ёш)

Суле 2020 йилдан бери "Ювентус" тизимида ўйнамоқда. Кўринишидан, "бьянконерлар" аргентиналик ёш футболчига умид боғлашмоқда. У ижара асосида "Фрозиноне"га боришдан олдин бир нечта ёшлар жамоаларидан ўтган. Футболчи у ерда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. А Сериянинг жорий мавсумида 20 ёшли вингер 13 ўйинда 6 та гол урди - бу яхши кўрсаткич жамоасига турнир жадвалида ўртада қолишга ёрдам беради. Футболчига "Ньюкасл" ва "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда, бироқ "Ювентус"да ҳам унинг учун режалари бордир.

Ламек Банда ("Лечче", 22 ёш)

Банда иккинчи йилини "Лечче" билан ўтказмоқда ва катта ютуқларга эришмоқда. Жорий мавсумда 22 ёшли вингер А Серияда 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Гол+пас тизимига кўра, бу ўтган мавсумдагидан кўп. Италия чемпионатининг энг ёш жамоалари "Лечче" ва "Фрозиноне". Бу истиқболли футболчиларни етиштириш учун идеал муҳит. Масалан, Банда каби. "Лечче" айни дамда Замбия терма жамоаси футболчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ ёзга келиб, "сариқ-қизиллар" А Сериядаги ўрнини сақлаб қолса, унинг трансфер қиймати ошиши мумкин.

Раду Дрэгушин ("Женоа", 21 ёш)

2019 йилда Дрэгушин "Ювентус"нинг ёшлар жамоасидан асосий жамоасига ўтди ва ижарага бериб юборилди. 2022 йилнинг ёзида руминиялик футболчи "Женоа"га кўчиб ўтди, жамоанинг А Серияга қайтишига ёрдам берди ва доимий равишда улар билан қолди. Аммо у тез орада катта клубларга ўтиши мумкин. Майдонда 21 ёшли марказий ҳимоячи анчагина етук футболчига ўхшаб кўринади ва бу жиддий клублар эътиборини тортди. Уни "Милан", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" каби клублар кузатиб бормоқда. "Қарғалар" ҳали таклиф билан чиқмаган бўлсада, футболчига асосий даъвогарлар саналади. Италия матбуоти Дрэгушинни 20 миллион евро эвазига қўлга киритиш мумкин деб ҳисобламоқда. Катта эҳтимол билан январь ойидаги трансфер бозорида унинг бозори чаққон бўлади.

Жошуа Зиркзе ("Болонья", 22 ёш)

22 ёшида Зиркзе "Бавария" билан икки карра Германия чемпиони ва Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Аммо муаммо шундаки, у Мюнхен клубида кам ўйнади. "Бавария"дан кетганидан сўнг ёш ҳужумчи "Парма"да омадсиз мавсум ўтказди, шундан сўнг "Андерлехт"да 38 ўйинда 16 та гол урди. Бу жамоаларда у ижара асосида ўйнади. 2022 йилнинг ёзида нидерландиялик футболчи доимий равишда "Болонья"га кўчиб ўтди ва у ерда Тьяго Мотта бошчилигида ривожланишда давом этмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Зиркзе "Интер"га кетган Марко Арнаутовичнинг ўрнини муваффақиятли эгаллади ва А Сериянинг энг яхши тўпурарлари учлиги орасида турибди. У Жиру ва Лаутаро Мартинесдан кейин иккинчи ўринда.

Эдоардо Бове ("Рома", 21 ёш)

Ёш футболчилар учун Жозе Моуриньони ҳайратда қолдириш осон эмас. Аммо Бове буни қилди. "Рома" битирувчисини асосий таркибга айнан Моуриньо "тортди". Боз устига, мутахассис ҳатто омма олдида 21 ёшли ярим ҳимоячини мақтаган, бу кўп нарсадан дарак беради. Бове ҳали асосий таркибнинг муқим футболчиси эмас, лекин у бу мақомга яқинлашмоқда. А Сериянинг жорий мавсумида италиялик футболчи 15 та ўйиннинг 8 тасида асосий таркибда майдонга тушди - бу яхши кўрсаткич. У тобора кўпроқ ўйнаш вақти ва Моуриньодан борган сари ўзига бўлган ишончни кучайтирмоқда. Жозе мавсум охирида римликларни тарк этган тақдирда ҳам, Боведа янада ривожланиш учун пойдевор бўлади.

Мортен Френдруп ("Женоа", 22 ёш)

2022 йилнинг январь ойида Френдруп Даниянинг "Брондбю" жамоасидан Генуяга кўчиб ўтди ва 6 ой ичида янги жамоаси билан Б Серияга тушиб кетди. Футболчи қуйи лигага тушишдан қўрқмади ва жамоанинг элитага қайтишига ёрдам берди, бунинг учун у асосий таркибдаги жой билан тақдирланди. Даниялик футболчи ҳозирда "Женоа" учун муҳим футболчи. Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи 4 та голли узатмани амалга оширди - бу Б Сериядаги бутун мавсумдагидан кўпроқ. Френдрупнинг саъй-ҳаракатлари эътибордан четда қолмайди. Унинг хизматларига Англиянинг бир қанча клублари, жумладан, "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар ярим ҳимоячи ўзини ишончли ўйнашда давом этса, у юқорига кўтарилиши мумкин.

Фабио Миретти ("Ювентус", 20 ёш)

Ёш футболчиларнинг "Ювентус" таркибида ўз ўрнига эга бўлиши қийин, жумладан, битирувчилар ҳам. Айниқса, ярим ҳимояда вазият қийин, бу ерда "бьянконерлар" ҳар доим ўйинчиларнинг кенг танловига эга бўлган. Аммо Миретти ҳаракат қилмоқда. Турин клуби тарбияланувчиси бўлгани учун унинг бошқа иложи йўқ. Италиялик футболчи учинчи мавсумдирки "Ювентус"нинг асосий жамоаси ўйинларида иштирок этмоқда. 20 ёшли ярим ҳимоячи баъзида муносиб кўринади, гарчи у ҳали ҳам майдондаги ўрин учун курашиш қийин бўлса-да. Пол Погба ва Николо Фаджолининг дисквалификацияси Фабионинг ишини бироз осонлаштиради. Ҳозир у нафақат "бьянконерлар" таркибида юқори даражага қайтмоқда, балки жамоадаги ўрнини мустаҳкамламоқда ҳам.

Жоржо Скальвини ("Аталанта", 20 ёш)

Скальвини 2015 йилдан бери "Аталанта" тизимида ўйнаб келмоқда, бироқ асосий жамоадаги учинчи мавсумини ўтказмоқда. Шу билан бирга, ҳар йили у кўпроқ ўйин вақти ва ўзига бўлган ишончга эга бўлади. Энди 20 ёшли марказий ҳимоячи бергамоликлар сафида асосий таркибда ўйнамоқда ва ривожланишда давом этмоқда. Скальвини Tuttosport талқини бўйича энг яхши ёш италиялик футболчи деб топилди. Унга кўплаб топ-клублар, жумладан, "Ювентус", "Бавария" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Жоржонинг жуда ёрқин истиқболлари бор. Ким билади, балки у келажакда Бонуччи ёки Кьеллинининг ўрнини босар.

Киритилди: 16.12.2023 18:39. Ўқилди: 1941 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.05.2024. АПЛ. 34-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
3-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.