Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзгариш вақти: январда клубини ўзгартириши мумкин бўлган футболчилар

Бир неча кундан кейин қишки трансфер ойнаси очилади. Клублар бир ой давомида таркибни кучайтириш устида ишлашлари мумкин. Одатда январь ойида катта битимлар тузилмайди, лекин баъзи ўйинчилар ўзгаришларга муҳтож. Келинг, январь ойида клубини ўзгартириши мумкин бўлган футболчиларни кўриб чиқамиз.

Донни ван де Бек (“Манчестер Юнайтед”)

Ван де Бекнинг "Манчестер Юнайтед"даги бутун даври фалокатли ўтди. Донни 2020 йилда "Аякс"дан 39 миллион евро эвазига манкунианликлар сафига ўтган эди. Ўшандан бери у "Юнайтед" сафида бор-йўғи 62 та ўйинда майдонга тушди. “Эвертон”даги ижара ҳам футболчига ёрдам бермади. 26 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Лига кубогида атиги 21 дақиқа, Премер-лигада эса бир дақиқа ўйнади. Миш-мишларга кўра, ван де Бек "Айнтрахт"га ижара асосида ўтади, аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Калвин Филлипс ("Манчестер Сити")

Филлипс “Манчестер Сити” билан треблни қўлга киритди, шунинг учун унинг Пеп Гвардиола жамоасига ўтишини муваффақиятсиз деб бўлмайди. Аммо ўйин вақтига келсак, ҳаммаси жуда ёмон. Калвин энди "Этиҳад"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда ва у учун вазият унчалик ўзгармади. Охирги мавсумда у ҳар бир ўйинда ўртача 24 дақиқани майдонда ўтказган бўлса, ҳозиргисида - 22. Бундан ташқари, жорий мавсумда у атиги 4 марта майдонга тушди. "Манчестер Сити" Филлипс учун "Лидс"га деярли 50 миллион евро тўлаган, аммо футболчи "Этиҳад"да чуқур захирада. Бирор нарсани ўзгартириш вақти келди. 28 ёшли ярим ҳимоячи январда “шаҳарликлар”ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Унга "Ювентус", "Нюкасл", "Эвертон" ва "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда.

Иван Тоуни ("Брентфорд")

Тоуни бир неча ойдан бери инглиз топ-клублари билан фаол алоқада. “Брентфорд” бош мураббийи Томас Франк клуб футболчини январ ойидаёқ сотиши мумкинлигини тасдиқлаганидан кейин миш-мишлар кучайди. “Арсенал” ва “Челси” 27 ёшли ҳужумчи учун асосий даъвогарлар. У ўтган мавсумда Премьер-лигада 20 та гол уриб, катта клублар эътиборини тортди.

Тимо Вернер (“РБ Лейпциг”)

Вернер "Челси"да яхши даврни ўтказмади, Премьер-лигада 2 мавсум давомида атиги 10 та гол урди. 2022 йилнинг ёзида Тимо “РБ Лейпциг”га қайтди, у аввалроқ Бундеслигада 20+ гол урган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли ҳужумчи Бундеслигада 9 та голурди. Немис футболчиси яна "Лейпциг"дан кетиш ниятида. Бош мураббий Марко Роуз футболчига танлаш ҳуқуқини берди. Миш-мишларга кўра, унга "Манчестер Юнайтед" ва "Вест Хэм" қизиқиш билдирмоқда.

Ориол Ромеу (“Барселона”)

Ўтган ёзда "Барселона" Ромеуни "Жирона"дан 3,4 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бу трансфер дастлаб шубҳали кўринди, аммо вақт ўтиши билан бу қўрқувлар тасдиқлана бошлади. Испаниялик футболчи Каталония клубида асосий таркибда майдонга тушди, бироқ сентябрь ойи охиридан бери у камроқ ўйин ўтказа бошлади. "Алмерия"га қарши ўйинда 32 ёшли ярим ҳимоячи 23 дақиқа ҳаракат қилган, бунгача эса кетма-кет 3 учрашувни захирада ўтказган. Жамоа Ромеуга ортиқча умид қилмаётгани аниқ бўлди. Шу билан бирга, "Жирона" футболчини ўз сафига қайтариш истаги борлигини маълум қилди. Мавсумнинг фақат ярми ўтган бўлса-да, балки "Барселона" “оқ-қизиллар” билан яна бир келишув ҳақида ўйлаши керак.

Дониэлл Мален (“Боруссия Д”)

Декабр ойида Мален "Боруссия"ни тарк этмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Унинг январь ойидаёқ кетиши истисно этилмади. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳаттоки, “Манчестер Юнайтед” “бамблар”га Жейдон Санчони нидерландиялик футболчига алмаштиришни таклиф қилгани хабар қилинганди. Кейинроқ немис клуби спорт директори Себастян Кел “Боруссия” Санчони қайтариш ҳақида ўйламаётганини айтди.

Карлос Солер (“ПСЖ”)

Франция ОАВларининг ёзишича, “ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике Солер билан ҳисоблашмаяпти. Бу Карлоснинг ўйин вақтида ҳам сезилади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 26 ёшли ярим ҳимоячи атиги 1 дақиқа ўйнади. Лига 1да эса у ҳар бир учрашувга ўртача 34 дақиқани майдонда ўтказади, бу унинг фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткичдир. Испаниялик футболчи январда парижликларни тарк этиши эҳтимоли бор. "Брайтон", "Астон Вилла" ва бир қанча испан клублари уни ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда, жумладан, "Валенсия" ҳам.

Киритилди: 31.12.2023 12:14. Ўқилди: 3679 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.