Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Расмус Хойлунд: «Имкон қадар тезроқ қайтмоқчиман»

АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинган «МЮ» ҳужумчиси Расмус Хойлунд чиндан ҳам, орада самарадорликни оширганди.

Аниқроқ айтсак, даниялик футболчи ортда қолган ой 4та ўйинда 5та гол урди. Яъни «Вулверхэмптон», «Вест Хэм», «Астон Вилла» ва «Лутон» дарвозабонлари Хойлунддан «насиба» олишди. Аслида Расмуснинг февралдаги статистикаси янада залворли бўлиши мумкин эди, бироқ у «МЮ»нинг «Фулхэм»га қарши уй ўйини- (1:2)да жароҳат туфайли иштирок этолмади. Клуб расмий сайти эса данияликни индивидуал соврин билан қутлаш баҳонасида ундан ихчам интервью олди.

- Расмус, аввало, шахсий мукофотга муносиб кўрилганингиз билан табриклаймиз!

- Раҳмат. Албатта, бундай соврин олиш, айниқса, кучли номзодлар қаторида ғолиб чиқиш жуда ёқимли ва шарафли. Табиийки, ой лауреатига аталган мукофотни қўлга киритганимдан бағоят мамнунман.

- Ўйинларга тайёргарлик кўриш масаласида ўзгача бирор услубингиз борми?

- Ҳар доим майдонга тушиш арафасида салоҳиятимга тўлиқ ишонишимни такрорлайман. Бу орқали ички энергиямни қўзғатаман. Албатта, агар гол урсангиз, ўз-ўзидан кучингизга куч қўшилади. Оддий айтганда, яхши ҳолатда эканлигингизга ишончингиз ортади ва кайфиятингиз кўтарилади. Шу тариқа кейинги баҳсни сабрсиз кута бошлайсиз.

- Хўш, февраль ойидаги 5та голингиздан қай бирини алоҳида эътироф этасиз?

- Барчаси ўзига хос ва муҳим. Лекин агар 1тасини кўрсатиш сўралса, «Лутон» дарвозасига кўкрагим билан урилганини айтаман. Бу гол аввало, ўзимга ёқди. Ўйлашимча, яхши спорт формасида бўлганингизда, ҳар қандай ҳаракатингиз ўзингиз учун табиийдек туюлади. Йўқ, ўзимни мақташ ниятим йўқ, аммо ўша гол вазиятидаги хатти-ҳаракатдан ўзгача роҳатландим, ҳайратланарли ҳолат. Шундан келиб чиқсак, мукаммаллик сари интилаётганимни таъкидлашим мумкин.

- Ой лауреати бўлишингизда жароҳатланишингизга қадар сиз билан ажойиб тарзда ҳаракатланган Рэшфорд ва Гарначонинг ҳиссалари қандай?

- Жуда катта, албатта. Маш­ғулотлар жараёнида ўзаро кўп ишладик ва хатти-ҳаракатларимизни тушуна бошладик. Шунингдек, мураббий ўйин давомида позицияларни ўзгартириб туриш ҳуқуқини бергани ҳам самара кўрсатди. Менимча, кучли томонларимиз билан бир-биримизга жуда мос тушдик. Шундай экан, Рэшфорд ва Гарначодан миннатдорман. Умуман, бошқа жамоадошларим - марказий ва орқа чизиқ вакилларидан ҳам.

- «Манчестер Сити»га қарши ўйин (1:3)да қатнашолмадингиз, аммо худди Лисандро Мартинес каби жамоа билан бирга бўлдингиз...

- Ҳа, бу муҳим ўйин эди. Одатда жароҳатланган футболчилар ўйинга бормасликлари мумкин. Лекин ўйин дам олиш кунига тўғри келди ва биз йигитларни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионга интилдик. Қисқаси, шунчаки, жамоа ёнида бўлишни лозим топдик. Қолаверса, муолажа даврида умумий ритмдан чиқиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Шунинг учун кийиниш хонасига кириб, тоннель охирида ёруғлик борлигини яққол ҳис этиш муҳим. Бу аввало, йигитларни қўллаб-қувватлаш учун қўйилган қадам эди, аммо реабилитация жараёнига ҳам таъсири йўқ эмас.

- Демак, бунданда кучлироқ бўлиб қайтмоқчисиз?

- Шундай. Кўрамиз, имкон қадар тезроқ қайтмоқчиман. Лекин аниқ сана белгилаш ноўрин, чунки бу фақат халақит беради ёки ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар, тез орада қайтишдан умидворман. 

ХОЙЛУНД БИРИНЧИ ДАНИЯЛИК, АРТЕТА ЭСА 7-МАРТА

Расмус Хойлунд АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлган даниялик биринчи легионердир. 21 ёшли ҳужумчи февраль сўровида Фил Фоден («Манчестер Сити»), Жоау Гомес («Вурверхэмптон»), Паскаль Грос («Брайтон»), Родриго Мунис («Фулхэм»), Букайо Сака («Арсенал») ва Олли Уоткинс («Астон Вилла»)ни ортда қолдирди. Мураббийлар орасида эса «Арсенал»нинг февралдаги 4та ўйинида ҳам ғалабани таъминлаган (голлар нисбати: +16) Микель Артета ғолиб чиқди. Сўровда Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Эрик тен Хаг («МЮ»)дан кўпроқ овоз тўплаган испания­лик мутахассис АПЛдаги фаолияти давомида 7-марта ой лауреати бўлганини ҳам айтиш жоиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 15.03.2024 23:55. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
1-1
Бёрнли

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.