Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тен Хагнинг сабри тугаяптими?

«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади

Аниқроғи, Manchester Evening News, The Mirror ва The Sun газеталари ходимлари билан гаплашишдан бош тортди. Ажабо, бу қанақаси? Шунга ўхшаш ҳолат ўтган йилнинг охирида ҳам кузатилган эди. Нидерландиялик мутахассис ўшанда («Челси» билан ўйин олдидан) 4 нафар журналистни матбуот анжуманига киритмаганди.

Эрик тен Хагнинг янги тақиқи унча қаттиқ эмас: Manchester Evening News, The Mirror ва The Sun нашрлари вакиллари анжуманга керишлари мумкин, фақат савол беришмаса, бас. Нидерландиялик мутахассис яқиндагина журналистларни ахлоқсизликда айблаганди: «Очиғи, «Ковентри» билан ўйинмимизга реакциянгиз ва шарҳларингиз - шармандалик. Юқори даражали футболда натижа муҳим: мана, «МЮ» финалга чиқди, жамоам бунга фақат охирги ўйини эмас, балки аввалги бос­қичларда қайд этган натижалари билан ҳам муносиб эди». The Telegraph хабарига кўра эса, Эрик тен Хаг аввалги чоршанба куни «Шеффилд Юнайтед»га қарши кечган ўйиндан кейиноқ баъзи журналистлар саволларини эътиборсиз қолдирган.

Хўш, «МЮ» устозини нима ғазаблантирмоқда? Гап шундаки, декабрь ойида тен Хаг футболчилар ишончини йўқотганини ёзган журналистлар энди клуб раҳбарияти сабри тугаб бораётгани ҳақида бонг уришмоқда.  Мана, охирги мисоллар:

Сэмюэль Лакхерст (Manchester Evening News): - «Ковентри» билан ўйинда кузатилган воқеалардан кейин Эрик тен Хагнинг клубда қолишига ишонмайман - у ҳозирнинг ўзида кетиши керак.

Саймон Малок (The Mirror): - Мураббийга яқин манбалардан маълум бўлишича, агар у сэр Жим Рэтклиффдан кафолат олмаса, мавсум охирида жамоадан кетади.

Нил Кастис (The Sun): - Эрик тен Хаг ёзда ишдан бўшатилади, ҳатто Англия кубогидаги ғалаба ҳам уни истеъфодан қутқаролмайди.

Инсайдер Низар Кинселла ҳам Эрик тен Хаг мавсум якунида «МЮ» билан хайрлашиши муқаррар эканлиги ҳақида ёзмоқда. Таъкидланишича, клубнинг янги раҳбарияти нидерландиялик мутахассисга ортиқ имконият бермоқчи эмас. Чунончи, «МЮ» бошқарувини 2022 йили қўлга олган 53 ёшли мураббий кутилган натижани таъминлолмаяпти.

Киритилди: 02.05.2024 07:35. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.05.2024. АПЛ. 34-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
3-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Брайтон
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.