Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"МЮ"да "нон топа олмаганлар" уйга қайтиш йўлида меҳнат қилмоқда

Қуйида "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг ижара асосида бошқа клубларда қандай ўйнаётганлари ҳақида сўз юритамиз.

Мэйсон Гринвуд

Клуб: "Хетафе"
Мавсумдаги ўйинлар: 31
Ўртача дақиқалар: 79
Голлар: 10
Асист: 6

Мэйсон Испанияда жуда яхши мавсум ўтказмоқда. Аммо дастлаб Гринвуд билан юз берган вазият футболчининг бутун келажакдаги фаолиятини барбод қилиши мумкиндек туюлди. Ҳужумчининг “Юнайтед”га қайтишини истардик, чунки Антони умидларни оқламаяпти, Рэшфорд беқарор, ҳужумда Расмус Хёйлунд йўқлигида айнна Гринвуд жамоага ёрдам бера олади. Англиялик футболчи ҳозирда 15 миллион еврога баҳоланмоқда, бироқ клуб футболчини сотишга қарор қилса, ҳужумчи учун бир неча баробар кўпроқ пул сўрайди ва шунга қарамай, мен Мэйсоннинг клубда қолишини хоҳлайман.

Жейдон Санчо

Клуб: "Боруссия" Д
Мавсумдаги кўрсаткичлар (бундан кейин "Манчестер Юнайтед" учун ўйинлар бундан мустасно): 19
Ўртача дақиқалар: 65
Голлар: 3
Ассистлар: 2

Вингернинг статистик маълумотлари жуда таъсирли бўлмаса-да, Жейдон дортмундликларнинг ҳужумига креативлик қўшди. Англиялик футболчи аввалги йиллардаги формасига қайтмаган бўлса-да, "Юнайтед"дагига қараганда анча яхши кўринмоқда. Катта эҳтимол билан клуб ҳозирда 25 миллион еврога баҳоланган вингерни шу ёзда сотишга ҳаракат қилади. Инглиз учун 50+ миллион евро ишлаб олиш жуда зўр бўларди.

Факундо Пелистри

Клуб: "Гранада"
Мавсумдаги ўйинлар: 10
Ўртача дақиқалар: 80
Голлар: 2
Ассистлар: 2

Ўнг қанот ҳимоячиси Эрик тен Хаг қўл остида ўйнади, аммо барибир таркибдаги ўрин учун курашда мағлуб бўлди. Шунинг учун қишда у Испанияга ижарага ўтди ва у ерда доимий равишда ўз имкониятини қўлга киритди. 10 миллион еврога баҳоланган.

Брандон Уильямс

Клуб: "Ипсвич"
Мавсумдаги ўйинлар: 17
Ўртача дақиқалар: 56
Голлар: 2

Чап қанот ҳимоячиси чемпионшипда ўйнайди. Менимча, жамоага ҳозир Брендон керак бўларди, аммо кейинги мавсумда "Юнайтед"да ўйнаш имконияти кам. Ҳимоячи 2,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Донни Ван Де Бек

Клуб: "Айнтрахт Франкфурт"
Мавсумдаги ўйинлар: 8
Ўртача дақиқалар: 45

Бундеслигада ҳам нидерландиялик учун ҳеч қандай унумли кунлар келмади. Жорий йилнинг январь ойида ижарага олинган футболчи катта эҳтимол билан, ёзда кам пулга сотилади. У 7 миллион еврога баҳоланган.

Альваро Фернандес

Клуб: "Гранада" ва "Бенфика"

Мавсумдаги ўйинлар: 14+13
Ўртача дақиқалар: 40+37
Голлар: 1

Мавсумнинг биринчи ярмида у Испанияда, энди эса Португалияда ижарада ўйнайди. Агар чап қанот ҳимоячиси ҳозир "МЮ"да бўлганида, у албатта ўз имкониятини қўлга киритарди. У 7 миллион еврога баҳоланган.

Даниэль Гор

Клуб: "Порт Вэйл"
Бу мавсумдаги ўйинлари: 1
Ўртача дақиқалар: 54

Дениэлни мавсумолди ўйинларида Тен Хаг синаб кўрди. Марказий ярим ҳимоячи етарлича ишончли кўринди, аммо база учун бироз хом деб топилди. Йигит эндигина 19 ёшда, аммо унинг жамоадаги келажаги сўроқ остида. Бу қишдан бери ижарага олинган футболчи 900 минг еврога баҳоланган.

Ганнибал Межбри

Клуб: "Севилья"

Мавсумдаги ўйинлар: 4

Ўртача дақиқалар: 22

Январь ойида ҳужумкор ярим ҳимоячи Испанияга жўнаб кетди, аммо ўйинларда деярли кўринмади. Унинг кейинги мавсумда жамоада бўлиш бўлмаслиги ҳозирча номаълум. У 12 миллион еврога баҳоланган.

Уилл Фиш

Клуб: "Хиберниан"
Мавсумдаги ўйинлар: 44
Ўртача дақиқалар: 86
Голлар: 1
Ассистлар: 2

Марказий ҳимоячи Шотландия чемпионатида ижара асосида ўйнайди. У "Хиберниан" учун муҳим футболчи. 550 минг еврога баҳоланган.

Радек Витек

Клуб: "Акрингтон"
Мавсумдаги ўйинлар: 18
Ўртача дақиқалар: 90
Ўтказиб юборилган голлар: 30
"Қуруқ" ўйинлар: 4

Дарвозабон январь ойидан бери Англиянинг иккинчи лигасида тўп тепмоқда. 300 минг еврога баҳоланган.

Жо Хьюгилл

Клуб: "Бертон Альбион"

Мавсумдаги ўйинлар: 18
Ўртача дақиқалар: 54
Голлар: 1
Ассистлар: 3

Ҳужумчи январь ойидан бери Англиянинг иккинчи лигасида тўп тепмоқда. Ҳужумчига ёшлар жамоаларида ўйнаганида катта умидлар бўлганди, аммо ҳозир у камтарин "Бертон"да унчалик фойдали иш қилмаяпти. У 200 минг еврога баҳоланган.

Рис Беннет

Клуб: "Стокпорт Каунти"
Бу мавсумдаги ўйинлари: 1
Ўртача дақиқалар: 90

Марказий ҳимоячи яхши ўсиш кўрсатди. Тен Хаг футболчини жуда мақтаган, уни ўртоқлик ўйинларида майдонга туширган ва ҳимоячи хизматларидан кубок ўйинларида фойдаланмоқчи бўлган, аммо жароҳатлар ва ўйин формасини йўқотиш бунга имкон бермаган.

***

Бу футболчилардан қайси бири айни дамда жамоага ёрдам берар эди?

Киритилди: 03.05.2024 12:27. Ўқилди: 3496 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Ман. Юнайтед
2-0
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.