Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Угартенинг "МЮ"га келиши жамоага нима беради? (Асланов таҳлили)

"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Мануэль Угартенинг сўнгги вақтларда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар чиқмоқда. Қаҳрамон Асланов ушбу трансфер "қизил иблислар"га нима беришини тушунтирди.

Угартенинг келиши “Манчестер Юнайтед”га қай даражада аҳамиятли тасаввур қилиш ҳам қийин. Жуда муҳим.

Эрик тен Хаг 4-2-4 схемасига ўтганидан буён 5 ўйин ўтказди ва бирор марта ҳам ютқазмади. Ўтган мавсум охирида “Ньюкасл”, “Брайтон” ва “Сити” устидан ғалаба, “Сити” билан Суперкубокда дуранг ва 1-турда “Фулхэм” билан 1:0.

Аслида бу ўта кучли схема бўлиб, “МЮ” учун оптимал эканида эмас, шунчаки, 4-2-4 айни дамдаги камчиликларни яхшироқ ёпади, сал пал бўлсаям, “одамга ўхшаган” жамоага айлантиради. Ҳимоядаги жароҳатлар туфайли, жамоа прессинг қилишда турли зиддиятларга дуч келди – ҳимоячилар юқори блокда ўйнолмаслиги, прессинг эса, тен Хаг футболида муҳимлиги сабабидан, марказда катта бўшлиқлар юзага келди-ки, рақиблар бундан бутун мавсум давомида яхши фойдаланишди. 4-2-4 мана шу муаммога ечим сифатида пайдо бўлганди.

Бу ерда алдамчи тўққизликлар Бруно ва Мактоминей вингерлардан орқароқда ҳаракат қилади ва бу марказда керакли зичликни беради. Тўпни назорат қилишда ҳам марказдаги тўрт футболчи сон жиҳатидан устунликни таъминлайди. Мактоминей ўрнига Маунт ўйнай бошлагач, бу схема янада такомиллашди, прессинг сифати ошди. Ўтган мавсум давомида ҳар ўйинда камида 20 тадан зарба ўтказиб юборган жамоа сўнгги ўйинларда вазиятларни камайтирди.

Лекин масаланинг бошқа томони бор. Расмус Хойлунд захирага ўтириб қолди. Бу мавсумдан Зиркзе ҳам қўшилганини эътиборга олсак, икки ҳужумчининг асосий таркибдан четда қолиши ғалати, бунинг устига, масалан, “Фулхэм” билан ўйинда ҳужумчининг йўқлиги 1-таймда сезилди. Зиркзе чиққачгина ғалаба голи урилди. 4-2-4 ҳимоя ва прессингга ёрдам бераётган бўлса-да, бу ҳужумда муаммолар юзага келтиряпти. Ўз навбатида, Маунт ўрнига Зиркзе чиққач, энди марказида қийинчилик пайдо бўла бошлади, 1-таймда умуман олдинга чиқолмаган “Фулҳэм” бир неча бор хавфли қарши ҳужумлар уюштирди.

Угарте – ҳимояланиш ва тўпсиз ҳаракатланишда катта ҳажмни амалга оширадиган топ футболчи. Аслида ҳамма жамоа ҳам 4-2-4 ўйнашга мажбур эмас, айнан Майну – Каземиро жуфтлигидаги камчиликларни (Майну ёш, Каземиро катта ҳажмдаги вазифаларни бажара олмайди) ёпиш лозим бўлиб қолмоқда. Угарте Майнуга ҳам, Каземирога ҳам идеал жуфтлик бўлиши мумкин.

Биринчидан, Угартенинг икки марказий яримҳимоячидан бири бўлиши майдонга ҳужумчи тушириб ҳам, худди ўша зичликни сақлаб қолиш имконини яратади. Иккинчидан, агар Маунтдан фойдаланган тақдирда ҳам, Угарте ҳам Каземиро, ҳам Майнунинг вазифасини бажариб, 4-1-2-3 га қайтиш имконини бериш мумкин. Эсингизда бўлса, тен Хагнинг илк мавсумида “МЮ” шундай схемада ўйнаган ва Каземиро ягона таянч футболчиси, Маунт ўрнида эса, Эриксен ҳаракат қилганди. Шунда ҳам марказдаги муаммони камайтириш учун ҳужумчи (Вергхост) анча орқароқда ўйнашга мажбур бўлганди.

Киритилди: 22.08.2024 12:21. Ўқилди: 1791 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

20.04.2025. АПЛ. 33-тур.
18:00
Ман. Юнайтед
0-1
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

27.04.2025. АПЛ. 34-тур.
18:00
Борнмут
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.